91
3 – Фарз бўлган намозни ва рўзани инкор этса».
1
Демак инсон ҳаёти энг олий қадрият экани диний нуқтаи назардан ҳам
нафақат
тан олинади, балки биринчи ўринга қўйилади.
Ўлим жазосини кимлар қанчалик оқлашга ҳаракат қилмасин, у - жиноятчини
жазолашдан кўра, ундан ўч олишга қаратилган, қадим-қадимлардан келаётган хун
олиш тамойилининг «демократлашган», янгиланган шакли сифатида намоён
бўлади. Аслида эса инсоннинг муайян жиноятни содир этган ҳатти-харакатлари
қораланиши керак, унинг ўзи эмас, у қилган ёвузлик ўлимга маҳкум этилиши
лозим
- одамни эмас, ёвузликни ўлдириш оқилона иш эмасми?! Ёвузликни
ўлдириш, ёвузлик содир этган кишининг уззоқ муддатли ёки бир умрлик
қамоқдаги виждон азоби ва тазарруси билан амалга оширилгани дурустмасми?!
Бу масаланинг бир томони.
Иккинчи томони шундаки, нодемократик
тузумларда белгиланган ўлим жазоси камдан-кам ҳолларда адолатли ҳукм бўлиб
чиқади. Чунончи, Ленин, Сталин, Ҳитлер, Пол Потлар ҳукмронлигида миллионлаб
одамларнинг қатл этилиши ёки шу яқин-яқинларда, шўролар
тузуми даврида
Ўзбекистонда ўтказилган «Пахта иши» деб номланган қатағон пайтида отишга
ҳукм қилинганларнинг тақдири бунга яққол мисол бўла олади. Ана шу даврларда
ўлимга ҳукм қилинганларнинг жуда кўпчилиги ке-йинчалик оқланди, улар
гуноҳсиз деб топилди. Лекин ҳукм ижро қилиб бўлинган: ноҳақ жазоланган - қатл
этилган инсонлар адолат тантанасини кўролмайдилар.
Учинчидан, ҳатто демократик жамиятларда судларнинг ҳамма вақт ҳам юз
фоиз тўғри ва адолатли ҳукм чиқаришига ким кафолат беради - ҳакамлар ҳам
инсон, ҳамма қатори хато қилиши мумкин. Жамиятнинг
кейинги пушаймонидан
қатл этилган одамга нима фойда?
Бу мисолларнинг ҳаммасида ўлим - тор ҳуқуқий жазо доирасидан чиқиб
кетади ҳамда тарихда алданган,
адашган инсониятнинг, жамиятнинг ва шахснинг
ахлоқсизлиги сифатида баҳоланади. Шу жиҳатдан қараганда, ҳозирги
пайтдаги
кўпгина демократик мамлакатларда ўлим жазосининг бекор қилинишини ўша
жамиятлар ахлоқий даражаси билан боғлиқ ижобий ҳодиса дейиш мумкин.
Бизнинг мамлакатимизда ҳам бу борада дадил қадамлар қўйилганлиги - аввал ёш
нуқтаи назаридан ўлим жазосини қўллашнинг чегараланганлиги (60 ёшгача),
кейинроқ эса уни бутунлай бекор қилишга қаратилган инсонпарварлик ҳаракатлари
қувонарли воқеа. Бу нафақат бизга, балки Ер юзидаги барча мамлакатларга
тааллуқли муҳим, умумжаҳоний муаммо. Ахлоқ
фалсафаси олдида ана шундай,
тобора глобаллашиб бораётган ахлоқий муаммоларни ҳал этишда етакчилик
қилиш вазифаси турибди. Зеро мазкур глобал муаммоларни бугунги кунда Ахлоқ
фалсафасининг аҳамиятини белгилаб берувчи барометрлар, дейишимиз мумкин.
Do'stlaringiz bilan baham: