Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Абдулла Шер, Баҳодир Ҳусанов



Download 2,38 Mb.
Pdf ko'rish
bet31/79
Sana25.02.2022
Hajmi2,38 Mb.
#273419
1   ...   27   28   29   30   31   32   33   34   ...   79
Bog'liq
Axloq va Nafosat falsafasi o'quv qo'llanma

АДАБИЁТЛАР 
 
1. 
Фролов И. Т., Юдин Б.Г. Этика науки. М., Политиздат, 1982. 
2. 
Вернадский В.И. Начало и вечность жизни. М., Советская Россия, 1989. 
3. 
Тейяр де Шарден. Феномен человека. М., Наука, 1987. 
1
Ғаззолий. Мукошафаат ул-қулуб, 253-б. 


92 
4. 
Загыртдинова Ф.Б. Некоторые проблемы биомедицинской этики. Т., 
Университет, 2005. 
5. 
О человеческом в человеке. М., Политиздат, 1991. 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
ХХ АСР АХЛОҚ ФАЛСАФАСИНИНГ ҒОЯВИЙ АСОСЛАРИ 
 
Ахлоқ фалсафаси тарихининг ўзига хос хусусиятлари 
Илм дунёсидаги, ҳар қандай илмнинг тарихисиз назарияси бўлмайди, деган 
ҳикмат, айниқса, Ахлоқ фалсафасига тааллуқли. Зеро, Ахлоқ фалсафаси тарихи 
ахлоқий тафаккурнинг вужудга келиши ҳамда унинг тараққиёти қонунларини 
ўрганади, маънавий мероснинг улкан қисми бўлмиш ахлоқий таълимотлар, 
ҳикматлар, панд-ўгитларни замонавий жамият ҳаётига татбиқ этиш ва тарғиб 
қилиш йўлларини таҳлил этади. Гарчанд ҳар бир ахлоқий концепция маълум бир 
мутафаккир мулоҳазалари ва илмий фаолиятининг меваси бўлса-да, у, моҳиятан, 
муайян тарихий давр талабларидан келиб чиқади. Айни пайтда, турли одоб ва 
этикет қонун-қоидаларини ўз ичига оладиган ахлоқий тарғибот муаммолари, 
ахлоқий панд-ўгитлар ва меъёрлар талабларини бажариш - ахлоқий бошқариш 
соҳасига киради ҳамда Ахлоқ фалсафасининг одатда «амалий ахлоқ» деб 
аталадиган қисмини ташкил этади.


93 
Дарҳақиқат, аввал айтиб ўтганимиздек, «Калила ва Димна»сиз, Конфуций 
ўгитларисиз, «Қобуснома»сиз ва бошқа пандномаларсиз, халқ мақол-маталларисиз 
бу фан тараққиётини тасаввур қилиш қийин. Шунингдек, муайян ахлоқий тизимни 
англаш, баҳолаш ҳам худди тарғибот сингари, маълум маънода бадиий адабиёт 
воситасида амалга оширилишини унутмаслик лозим. 
Қадимги дунё мумтоз илмий тафаккурининг энг яхши анъаналарини 
ривожлантириб, бойитиб, унда кўтарилган муаммоларга янгича муносабат ишлаб 
чиққан Ўрта асрлар мусулмон Шарқи таълимотлари Оврўпа Уйғониш даври 
мутафаккирлари учун туртки бўлганини айтиб ўтган эдик. Шарқ тафаккури 
ютуқларини тадрижий ривожлантирган, уйғонган Оврўпа мислсиз парвозга шай 
ақл-идрок бургутига айланди ва у Янги давр осмонида юксак парвозга киришди. 
Ахлоқ фалсафаси борасида ҳам бу парвоз ўзини намоён этди. Инсонга ҳар 
томонлама маданий, эркин шахс сифатидаги муносабат эндиликда муайян тарзда 
янгиланди; уни ижодий шахс деб талқин ва таҳлил этиш концепцияси юзага келди. 
Инсон ақл-идрокигина ахлоқнинг манбаи ва ахлоқий тартиботнинг асоси деб 
ҳисобланди. Ахлоқ эса инсоннинг фикрловчи мавжудот сифатидаги ҳолати тарзида 
таърифланди.
Инсоният жамияти ҳеч қачон XX аср даржасидаги юксакликка эга бўлган 
эмас, тафаккурда кўп ва хилма-хил йўналишлар вужудга келди. Улар учун умумий 
бўлган ўзига хос икки жиҳат алоҳида диққатга сазовор: биринчиси - уларнинг 
ҳаммаси, асосан, инсонни бевосита ўрганишга қаратилгани, яъни, маълум маънода, 
антропологик хусусиятга эгалиги; иккинчиси - фалсафий бўлмаган ва 
фалсафийликдан «чиқиб» кетган фанларнинг асос нуқтаи назаридан фалсафийлик 
касб этиши ёхуд фалсафанинг тадқиқот қуролига айланиши. Шунингдек, Оврўпа 
мутафаккирларининг Қадимги ва Ўрта асрлар Шарқ фалсафий тафаккурини инсон 
омили нуқтаи назаридан қайта кўриб чиқиши, унинг асосий йўналишлари ва 
методларини янгича шароитда қўллашга интилиши рўй берди. Энг янги давр 
файласуфлари учун ўз тафаккури исканжасида қолган, ўз буюклигидан, 
ишбилармонлигидан кибрланиб, ўз моҳиятининг асл маъносини ёдидан чиқариб 
қўйган, моҳиятига мос келмайдиган мавжудлик билан ўралишиб кун кечираётган 
инсонни моҳиятга қайтариш ва унга олий ахлоқий мавжудот сифатида муносабатда 
бўлиш масалалари муҳимдир. Зеро, бир эмас. икки жаҳон урушини амалга 
оширган, ўз нафси-ихтиёрига берилиб, ўзи ва ўзи яшаб турган сайёранинг ҳалок 
бўлиши мумкинлигини англаётган инсонни билиш, унинг ички дунёсини илғаш 
енгил юмуш эмаслиги аён бўлиб қолди. Энг янги давр одамнинг бу аҳволини 
Пайғамбаримиз (с.а.в.) дан Дайламий ривоят қилган, Ғаззолий «Иҳё улум ад-
дин»нинг «Тавба» китобида келтирилган қуйидаги ҳадис жуда яққол ифодалайди: 
«Тонг отиб, кун ёришган ҳар саҳар, кун ботиб, шафақлар йўқолган ҳар кеча 
борки, унда икки фаришта тўрт хил овозда бир-бирига дейди: «Кошки бу халқ 
яратилмаса эди!» Бошқаси дейди: «Кошки, улар яратилганларидан сўнг, нима учун 
яратилганларини билсалар эди!» Яна бири дейди: «Кошки улар нима учун 
яратилганларини билганларидан сўнг, билганларига амал қилсалар эди!»
1
1
Абу Ҳомид Ғаззолий. Тавба китоби. Арабчадан Р.Зоҳид таржимаси. Т., Мовароуннаҳр, 2003, 120-б.


94 
Бундай одамни тушуниш ва унга ўзининг аҳволини тушунтириш фақат 
анъанавий рационал йўл билан мумкин эмаслиги яққол сезила бошлади. Шу 
сабабли Энг янги фалсафий тафаккурда норационал усул етакчи ўрин эгаллади. 
Энг янги давр тафаккурининг, шу жумладан, ахлоқ фалсафасининг яна бир 
ўзига хос хусусияти шундаки, унинг баъзи муҳим йўналишларига ўз давридан 
илгарилаб кетган мутафаккирлар асос солдилар. Уларни даврлаштириш нуқтаи 
назаридан эмас, балки маънавий-руҳий жиҳатдан Энг янги даврга нисбат бериш 
мумкин.
Мазкур йўналишларнинг энг муҳимлари сифатида ҳаёт фалсафаси, руҳий 
таҳлил, фалсафий антропология, экзистенциячилик, фалсафий герменевтика, 
феноменология, синергетика сингари таълимотларни келтириш мумкин. Улар 
орасида ҳаёт фалсафаси йўналиши ноодатийлиги, қамровлилиги ва ғоят теранлиги 
билан алоҳида аҳамиятга молик. 

Download 2,38 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   27   28   29   30   31   32   33   34   ...   79




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish