Toshkent moliya instituti ijtimoiy soha iqtisodiyoti fanidan


Бозор иқтисодиётига ўтишда Ўзбекистонда ижтимоий соҳани



Download 1,06 Mb.
bet24/123
Sana25.02.2022
Hajmi1,06 Mb.
#293776
1   ...   20   21   22   23   24   25   26   27   ...   123
Bog'liq
Ijtimoiy soha iqtisodiyoti-converted

Бозор иқтисодиётига ўтишда Ўзбекистонда ижтимоий соҳани


ривожлантириш зарурияти
Ўзбекистон Республикасида ижтимоий ҳимоя тизими қуйидаги масалаларни ечиш билан боглиқдир: саноатда ривожлантиришни барқарорлаштириш ва юксалтириш; турли манбалардан пул маблагларини (кичик бизнесни ривожлантириш учун) жалб этиш (саноат секторига); даромадлар ва турмуш савиясидаги фарқликларни камайтириш; камбағал- ликка қарши кураш. Бу борада яна бир хусусият борки бу бозор инфратузил- масини шакиллантириш, банк, молия ва суғурта тизимларини қайта шакллантириш (ташкил этиш), билимдон ва замонавий фикрлайдиган мутахассисларни тарбиялаш бўйича ҳали жуда кўп ишлар қилиниши керак. Республикада ҳуқуқий база барпо қилинган, лекин унга амал қилиш жуда суст бормоқда. Шахсий ташаббусда тадбиркорликни ривожлантириш учун ҳам тўсиқлар кўп. Ўрта ва хусусий тадбиркорлик ҳам янада жиддийроқ қўллаб-қуватлашга мухтождир.
Кўпгина раҳбар ходимлар ҳамда ўрта бўгин ходимлар онгида мустаҳкам ўрнашиб қолган маъмурий буйруқбозлик тизимининг қолдиқлари хамон мустахкам. Афсуски бу ходимларнинг кўпчилиги юз бераётган ўзгаришларни ғоят заиф идрок этмоқдалар. Улар бу ўзгаришларнинг моҳиятини тўлалигича англаб етишмаяптилар ва шу сабабли ислоҳотлар йўлида тўсиқ бўлмоқдалар.
«Бор саъй-харакатимиз, амалий ишларимиз билан одамларни ишонтиришимиз керакки, ислоҳотлар даврида фақат уларнинг ўзлари фаол иштирок этган тақдирдагина белгиланган мақсадларга етиш учун жамиятнинг ҳар бир аъзоси жонини жабборга бериб тер тўккан тақдирдагина, ислоҳотларни олға силжитиш, чуқурлаштириш мумкин»- дейди Президентимиз И. А. Каримов.
Республикамизда ислоҳотларнинг дастлабки босқичидан мулкни давлат тасарруфидан чиқариш чоғида аҳолига ижтимоий кафолотлар яратиб қўйилди. Фуқароларнинг мулкдан улуш олишида тенглик тамойилларига, шунингдек хусусийлаштирилаётган корхона меҳнат жамоаси аъзоларининг ижтимоий ҳимоя қилинишига қатъий риоя этилди.
Имтиёзларнинг бугун бир тизимли ишлаб уларга ёрдам бериш хусусийлаштиргандан кейин уларга ёрдам бериш мақсадида солиқ соҳасида ҳам имтиёзларнинг айрим турлари белгиланди. Бошқача қилиб айтганда, ижтимоий кафолотлар тизими хусусийлаштириш жараёнини амалга ошириш учун ҳам имкони борича кўпроқ қулай шароит яратиш лозим.
Ижтимоий соҳани ривожлантиришга, аҳолининг ижтимоий ҳимоялашни чораларини таъминлашга давлат бюджетидан ҳар йили барча бюджет маблағларининг қарийб ярмиси ажратилмоқда.
Шу ҳисобдан оналик ва болаликни мухофаза қилиш чора-тадбирлари амалга оширилмоқда, давлатдан ёрдам олишга мухтож бўлган оилаларга алоҳида эътибор берилди. Кам таъминланган оилаларга нафақалар тўланмоқда.
Нарх-навога эрк берилиши ва инфляция даражаси муносабати билан ижтимоий мухофаза чора-тартиблари тизимларида даромадларни мунтазам ошиб бориши энг муҳим йўналишларидан биридир. Ўзбекистонда даромадларни индекциялаш жараёни иш ҳақининг энг оз миқдорини, пенсиялар, степендияларни, аҳолининг жамғарма банкларидаги омонатлари бўйича ставкаларни бир йўла марказлаштирилган тарзда қайта кўриб чиқиш йўли билан амалга оширилмоқда. Аҳолининг ночор табақаларини- пенсионерлар, ишсизлар, ўқувчи ёшларни ижтимоий мухофаза қилиш ва қўллаб-қувватлаш соҳасида кучли чора-тадбирлар ўтказилиши фаол ижтимоий сиёсатни амалга оширишнинг ғоят муҳим йўналишидир.
Республикамизда ёлғиз пенсионарлар ва ногиронларнинг уйга бориб ижтимоий-маиший хизмат кўрсатадиган масхус ижтимоий ёрдам бўлимлари барпо этилган.
Бола туғилганда ижтимоий ёрдам бериш тизими ишлаб чиқилган. Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримовнинг масхус фармони билан кам таъминланган оилаларга моддий ёрдам жорий этилган
Ўзбекистоннинг сиёсий ва иқтисодий мустақилликка эришиш, миллий давлатчилигимизни барпо этиш, бунинг учун мустаҳкам моддий негиз яратиш манфаатларини кўзлаб қуйидагилар миллий иқтисодиётни ислоҳ устуворлари қилиб белгиланди:

  • Ижтимоий йўналтирилган бозор иқтисодиётини босқичма-босқич шакллантириш, қудратли ва тинимсиз ривожланиб борадиган миллий бойликнинг ортишини, кишилар ҳаёти ва фаолияти учун зарур шарт шароитларни таъминлайдиган иқтисодий тизмни барпо этиш;

  • Корхоналар ва фуқароларга кенг иқтисодий эркинликлар бериш, уларнинг хўжалик фаолиятига давлатнинг бевосита аралашувидан воз кечиш, иқтисодиётни бошқаришнинг маъмурий буйруқбозлик усулларини бартараф этиш, иқтисодий омиллар ва рағбатлантириш воситаларидан кенг фойдаланиш;

  • Иқтисодиётда моддий, тиббий ва меҳнат ресурсларидан самарали фойдаланишни таъминлайдиган чуқур таркибий ўзгаришлар қилиш, жаҳон иқтисодий тизимига қўшилиб бориш;

  • Кишиларда янгича иқтисодий фикрлашни шакллантириш, уларнинг дунёқарашини ўзгартириш, ҳар бир кишига ўз меҳнатини сарфлаш ва шаклларини мустақил белгилиш имконини беради ва бошқалар.

Стратегик устувор мақасадларга изчиллик билан эришиб бориш ислоҳ қилишнинг биринчи босқичидаги асосий устувор йўналишларни аниқ ажратиб олиш заруриятини келтириб чиқаради. Бунда ғоят кескин аҳолини ижтимоий мухофаза қилиш муаммоларини яқин фурсатларда ҳал этишга ёрдам берадиган асосий бўғинларни топиш муҳим эди.
Ижтимоий соҳани устивор ривожлантириш кадрлар тайёрлаш миллий дастури, соглиқни сақлаш тизимини ислоҳ қилиш давлат дастури, қишлоқ хўжалиги инфратузилмасини ривожлантириш дастури ва ҳукумат қарорларида белгиланган чора-тадбирлар доирасида ўтди.

Download 1,06 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   20   21   22   23   24   25   26   27   ...   123




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish