Суд амалиётини умумлаштириш материаллари тўплами (кўчирмалар)


Техник талабларга жавоб бермайдиган НКМларидан



Download 2,84 Mb.
Pdf ko'rish
bet257/441
Sana16.06.2022
Hajmi2,84 Mb.
#677001
1   ...   253   254   255   256   257   258   259   260   ...   441
Bog'liq
673-3421-6556

6. Техник талабларга жавоб бермайдиган НКМларидан 
фойдаланганлик ёки фискал хотирасининг хизмат кўрсатиш 
дастури бузилган НКМларидан фойдаланганлик энг кам 
иш ҳақининг юз баравари миқдорида жарима солишга сабаб 
бўлади.
сардоба туман дси хўжалик судига ариза билан мурожаат 
қилиб, Ятт б. болбековга нисбатан скнинг 114-моддасига асо
-
сан 217 200 сўм, 119-моддасининг учинчи қисмига асосан 7 959 000 
сўм, жами 8 176 200 сўм молиявий санкция қўллашни сўраган.


384
биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарори билан арз 
қилинган талаб қисман қаноатлантирилиб, Яттга нисбатан 
скнинг 114-моддасига асосан 217 200 сўм молиявий санкция 
қўлланилган, арз қилинган қолган талабни қаноатлантириш рад 
этилган.
апелляция инстанцияси судининг қарори билан ҳал қилув 
қарори ўзгаришсиз қолдирилган.
кассация инстанцияси судининг қарори билан суд қарорлари 
қисман бекор қилинган.
бозорлар ва савдо комплекслари фаолиятини назорат қилиш 
бош бошқармаси сирдарё вилоят бўлимининг буйруғига асосан 
Яттга қарашли савдо дўконида Ўзбекистон Республикаси Ва
-
зирлар Маҳкамасининг 2002 йил 5 августдаги 280-сонли ва 2004 
йил 24 сентябрдаги 445-сонли қарорлари талаблари бажарилиши 
ҳамда савдо қоидаларига риоя этилиши юзасидан қисқа муддатли 
текшириш ўтказилган.
текширишда Яттга қарашли савдо дўконида сотувчи хари
-
дорга 4 600 сўм нақд пул тушуми учун касса чеки ёки унга тенг-
лаштирилган квитанция бермаганлиги, 20 200 сўм нақд пул ту
-
шуми яширилганлиги, 7 турдаги 197 000 сўмлик товар-моддий 
бойликларнинг кирим ҳужжатлари йўқлиги ҳамда фойдаланила
-
ётган нкМ техник носозлиги, Ўзбекистон Республикаси прези
-
дентининг 2010 йил 26 апрелдаги пк–1326-сонли Қарорига асосан 
қайта дастурланмаганлиги аниқланган.
биринчи инстанция суди арз қилинган талабнинг скнинг 114-
моддасига асосан 217 200 сўм молиявий санкция қўллаш билан 
бирга, 119-моддасининг учинчи қисмига асосан 7 959 000 сўм мо
-
лиявий санкция қўллаш талабини қаноатлантиришни рад этган.
биринчи инстанция суди арз қилинган ушбу талабни 
қаноатлантиришни рад этиш учун нкМ «Ўзстандарт» агентлиги 
кўригидан ўтмаганлиги ва сертификати бўлмаганлиги унинг тех
-
ник талабларга жавоб бермаслигини англатмаслигини ва мута
-
хассиснинг маълумотномасига кўра нкМ техник талабга жавоб 
бермаслиги ёки фискал хотирасининг хизмат кўрсатиш дастури 
бузилганлиги ҳолати қайд этилмаганлигини асос қилган.
бироқ текширишда Яттнинг фойдаланаётган нкМ техник но
-
созлиги ва Ўзбекистон Республикаси президентининг 2010 йил 26 
апрелдаги пк–1326-сонли Қарорига асосан қайта дастурланмаган
-


385
лиги аниқланган ҳамда дси томонидан тузилган далолатномага 
асосан Яттга тегишли нкМ вақтинчалик олиб қўйилган.
«сирдарё электрон техник маркази» МЧж томонидан Яттга 
тегишли нкМ юзасидан берилган хатда нкМ ишлаб чиқарилган 
вақтда ўқув ҳолатида чиқарилгани бўйича ишга туширилмаган
-
лиги, нкМга киритилган пуллар ҳам фискал хотирага кирма
-
ганлиги, шунинг учун бу пулларни нкМга кирим қилинган деб 
ҳисоблаб бўлмаслиги, нкМ Ўзбекистон Республикаси президен
-
тининг 2010 йил 26 апрелдаги пк–1326-сонли Қарорига асосан 
қайта дастурланмаганлиги ва шу сабабли Ўзбекистон Республика
-
си қонун талабларига жавоб бермаслиги ҳақида хулоса берилган.
ск 119-моддасининг учинчи қисмига кўра техник талабларга 
жавоб бермайдиган нкМларидан фойдаланганлик ёки фискал хо
-
тирасининг хизмат кўрсатиш дастури бузилган нкМларидан фой
-
даланганлик, шунингдек пластик карточкалар асосида тўловларни 
қабул қилишни рад этганлик – энг кам иш ҳақининг юз баравари 
миқдорида жарима солишга асос бўлади.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 
17 ноябрдаги 306-сонли қарори билан тасдиқланган «аҳоли билан 
пулли ҳисоб-китобларни амалга оширишда фискал хотирага эга 
бўлган назорат-касса машиналарини қўллаш тартиби тўғрисида»ги 
низомнинг 7-бандига кўра сертификатга эга бўлмаган ва белги
-
ланган ягона техник талабларга жавоб бермайдиган ҳамда давлат 
солиқ хизмати органларида рўйхатдан ўтказилмаган нкМларидан 
фойдаланишга, қонун ҳужжатларига мувофиқ айбдор шахслар ва 
хўжалик юритувчи субъектлар жавобгарликка тортилган ҳолда 
нкМларини қўлламасдан амалга оширилган фаолият сифатида 
қаралади.
шу сабабли, кассация инстанция суди суд қарорларини қисман 
бекор қилишни лозим топган.

Download 2,84 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   253   254   255   256   257   258   259   260   ...   441




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish