Суд амалиётини умумлаштириш материаллари тўплами (кўчирмалар)


ққС солинмайдиган товарларни (ишларни, хизматлар-



Download 2,84 Mb.
Pdf ko'rish
bet244/441
Sana16.06.2022
Hajmi2,84 Mb.
#677001
1   ...   240   241   242   243   244   245   246   247   ...   441
Bog'liq
673-3421-6556

3. ққС солинмайдиган товарларни (ишларни, хизматлар-
ни) реализация қилишда, шунингдек ққС тўловчиси бўлмаган 
маҳсулот етказиб берувчилар томонидан товарларни (ишлар-
ни, хизматларни) реализация қилишда ққСни ҳисобварақ-
фактурада акс эттирганлик маҳсулот етказиб берувчиларга 
ҳисобварақ-фактурада кўрсатилган ққС суммасининг 20 фои-
зи миқдорида жарима солишга сабаб бўлади.
термиз шаҳар дси хўжалик судига мурожаат қилиб, 
«SAXOVAT BUNYODKOR TA’MIR» МЧжга нисбатан скнинг 114-
моддасига асосан 334 721 200 сўм, 118-моддасига асосан 21 761 000 
сўм, 2009–2010 йилларда маҳсулот етказиб берувчи ҳисобварақ-
фактурада кўрсатилган 108 805 200 сўм ҚҚс миқдорида, жами 
465 287 400 сўм молиявий санкция қўллашни сўраган.
биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарори билан арз 
қилинган талаблар қисман қаноатлантирилган. МЧжга нисбатан 


365
скнинг 114-моддасига асосан 334 721 200 сўм, 118-моддасига асо
-
сан 21 761 000 сўм молиявий санкция қўлланилган. арз қилинган 
талабларнинг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилган.
апелляция инстанцияси судининг қарори билан ҳал қилув 
қарори ўзгаришсиз қолдирилган.
кассация инстанцияси судининг қарори билан суд қарорлари 
ўзгаришсиз қолдирилган.
сВожждлҚк департаменти сурхондарё вилояти тер
-
миз шаҳар бўлимининг қарорига асосан МЧжда текшириш 
ўтказилган. текширишда 334 721 200 сўмлик товарларни реализа
-
ция қилишдан тушган тушумлар камайтириб кўрсатилганлиги, 
ҚҚс тўловчиси бўлмаган маҳсулот етказиб берувчилар томонидан 
товарларни (ишларни, хизматларни) реализация қилишда ҚҚсни 
ҳисобварақ-фактурада акс эттирганлик ҳолатлари аниқланган.
текшириш натижалари юзасидан ҳисобланган молиявий жа
-
римани ихтиёрий тўлаш ҳақида термиз шаҳар дсининг қарори 
МЧж томонидан бажарилмагач, дси МЧжга молиявий санкция 
қўллашни сўраган.
биринчи инстанция суди арз қилинган талабларни қисман 
қаноатлантириш ҳақида ҳал қилув қарори қабул қилган.
ск 114-моддасининг биринчи қисмига кўра кирим қилинмаган 
товарларни сақлаш, бундан уларнинг қонуний келиб чиқиши 
тасдиқланган ҳоллар мустасно, ёхуд товарларни (ишларни, хиз
-
матларни) реализация қилишдан тушган тушумларни яшириш 
(камайтириб кўрсатиш) кирим қилинмаган товар қиймати ёки 
яширилган (камайтириб кўрсатилган) тушум суммасига тенг 
миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
шу сабабли, хўжалик суди товарларни реализация қилишдан 
тушган тушумлар камайтириб кўрсатилганлиги учун арз 
қилинган талабларнинг МЧжга нисбатан 334 721 200 сўм мо
-
лиявий санкция қўллаш тўғрисидаги қисмини қаноатлантириш 
ҳақида хулосага келган.
скнинг 118-моддасига кўра ҚҚс солинмайдиган товарларни 
(ишларни, хизматларни) реализация қилишда, шунингдек ҚҚс 
тўловчиси бўлмаган маҳсулот етказиб берувчилар томонидан то
-
варларни (ишларни, хизматларни) реализация қилишда ҚҚсни 
ҳисобварақ-фактурада акс эттирганлик учун маҳсулот етказиб 
берувчиларга ҳисобварақ-фактурада кўрсатилган ҚҚс сумма
-


366
сининг 20 фоизи миқдорида жарима солишга сабаб бўлади. бун
-
да маҳсулот етказиб берувчи ҳисобварақ-фактурада кўрсатилган 
солиқ суммасини бюджетга тўлаши шарт.
биринчи инстанция суди МЧжга нисбатан скнинг 118-
моддасига асосан МЧж томонидан 2009–2010 йилларда ҚҚс со
-
линмайдиган товарларни реализация қилишда, шунингдек ҚҚс 
тўловчиси бўлмаган маҳсулот етказиб берувчилар томонидан то
-
варларни реализация қилишда ҚҚсни ҳисобварақ-фактурада акс 
эттирганлик учун 21 761 000 сўм молиявий санкция қўллаган.
биринчи инстанция суди арз қилинган талабларнинг 
108 805 200 сўм миқдорида молиявий санкция қўллаш тўғрисидаги 
қисмини қаноатлантиришни рад этиш ҳақида хулосага келган. 
Чунки скнинг 118-моддасида молиявий жарима ҳисобварақ-
фактурада кўрсатилган ҚҚс миқдорида эмас, балки ҚҚс сумма
-
сининг 20 фоизи миқдорида жарима солишга сабаб бўлади.
Қайд этилганларга кўра, кассация инстанцияси суди суд 
қарорларини ўзгаришсиз қолдиришни лозим топган.

Download 2,84 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   240   241   242   243   244   245   246   247   ...   441




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish