Суд амалиётини умумлаштириш материаллари тўплами (кўчирмалар)


(Олий хўжалик суди Раёсатининг



Download 2,84 Mb.
Pdf ko'rish
bet242/441
Sana16.06.2022
Hajmi2,84 Mb.
#677001
1   ...   238   239   240   241   242   243   244   245   ...   441
Bog'liq
673-3421-6556

(Олий хўжалик суди Раёсатининг 
2012 йил 27 сентябрдаги 69-сонли
қарори билан тасдиқланган)


359
2.15.
 
2012 ЙИЛДА ТАДБИРКОРЛИК СУБъЕКТЛАРИгА 
НИСБАТАН ҳУқУқИЙ ТАъСИР чОРАЛАРИНИ 
қЎЛЛАШгА ОИД ИШЛАРНИ КЎРИШ БИЛАН
БОғЛИқ СУД АМАЛИЁТИ
1. Давлат солиқ хизмати органларида рўйхатдан ўтган, 
қатъий ҳисобот бериладиган бланкалар ҳисобланадиган кви-
танциялар, чипталар, талонлар ёки чекка тенглаштирилган 
бошқа ҳужжатларни ёзмасдан ёки зарур тарзда рўйхатдан 
ўтказилмаган квитанциялар, чипталар, талонлар ёки чек-
ка тенглаштирилган бошқа ҳужжатларни ёзиб ўзаро ҳисоб-
китобларни амалга ошириш НКМни қўлламасдан ўзаро ҳисоб-
китобни амалга оширишга тенглаштирилади ва молиявий жа-
рима қўллашга асос бўлади.
«Муҳаббат» МЧж хўжалик судига мурожаат қилиб, урганч 
шаҳар дсининг қарорини ҳақиқий эмас деб топишни сўраган.
биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарори билан арз 
қилинган талабни қаноатлантириш рад этилган. шунингдек хусу
-
сий ажрим чиқарилиб, хоразм вилоят дсбга юборилган.
кассация инстанцияси судининг қарори билан ҳал қилув 
қарори ўзгаришсиз қолдирилган.
назорат қилувчи органлар фаолиятини мувофиқлаштирувчи 
Республика кенгаши урганч шаҳар ҳудудий комиссиясининг рух
-
сатномасига ва урганч шаҳар дсининг буйруғига асосан МЧжда 
қисқа муддатли текшириш ўтказилган.
текширишда МЧж томонидан фискал хотирали нкМлари
-
ни ишлатиш мажбурий бўлгани ҳолда уларни ишлатмасдан хиз
-
мат кўрсатилганлик, худди шунингдек сотиб олувчига квитан
-
циялар ёзиб бериш, талонлар, чеклар ёки уларга тенглаштирил
-
ган бошқа ҳужжатларни бериш мажбурий бўлгани ҳолда бундай 
ҳужжатларни бермасдан хизматлар кўрсатганлик ҳуқуқбузарлиги 
содир этилганлиги, МЧж фаолияти давомида хизмат кўрсатишдан 
тушган 313 608 285 сўм тушум нкМга кирим қилинмасдан банкка 
топширилганлиги аниқланган.
текшириш натижалари юзасидан ҳисобланган молиявий жари
-
мани ихтиёрий тўлаш ҳақидаги урганч шаҳар дси қарор қабул 
қилиб, МЧжга ск 119-моддасининг биринчи қисмига асосан 
1 887 600 сўм молиявий жарима қўллаган. ушбу қарордан норози 
бўлган МЧж хўжалик судига ариза билан мурожаат қилиб, дси
-
нинг қарорини ҳақиқий эмас деб топишни сўраган.


360
биринчи инстанция суди арз қилинган талабни қаноатлан-
тиришни рад этиш ҳақида хулосага келган.
ск 119-моддасининг биринчи қисмига биноан фискал хотира
-
ли нкМларини ва (ёки) тўловларни пластик карточкалар асоси
-
да қабул қилиш бўйича ҳисоб-китоб терминалларини ишлатиш 
мажбурий бўлгани ҳолда уларни ишлатмасдан савдони амалга 
оширганлик ва хизматлар кўрсатганлик, худди шунингдек сотиб 
олувчига квитанциялар ёзиб бериш, талонлар, чеклар ёки уларга 
тенглаштирилган бошқа ҳужжатларни бериш мажбурий бўлгани 
ҳолда бундай ҳужжатларни бермасдан товарларни реализация 
қилганлик ва хизматлар кўрсатганлик учун энг кам иш ҳақининг 
ўттиз бараваридан эллик бараваригача миқдорида жарима со-
линади.
МЧж харидорлардан 313 608 285 сўм нақд пул олиб, улар
-
га квитанция, талон, чек ёки шунга тенглаштирилган бошқа 
ҳужжатларни бермаган.
баён этилган ҳолатлар текширишга оид ҳужжатлар, жумладан 
текшириш далолатномаси, жамият вакиллари ва холисларнинг 
воқеа жойида берган тушунтириш хатлари, давлат солиқ хизмати 
органининг текшириш натижаларини кўриб чиқиш баённомаси ва 
бошқа ҳужжатлар билан исботланган.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Фискал 
хотирага эга бўлган назорат-касса машиналарининг қўлланишини 
янада такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар 
тўғрисида» 2011 йил 17 ноябрдаги 306-сонли қарори билан 
тасдиқланган Юридик ва жисмоний шахсларнинг ўз фаолияти 
хусусиятига кўра, аҳоли билан пулли ҳисоб-китобларни фискал 
хотирага эга бўлган назорат-касса машиналарини қўлламасдан 
амалга ошириши мумкин бўлган айрим тоифалари рўйхати 
2-бандининг в) кичик бандига асосан самолётларда ва поездлар
-
да (вагон-ресторанлар бундан мустасно) умумий овқатланиш 
маҳсулотларини сотадиган юридик ва жисмоний шахслар нкМла
-
рини қўлламасдан амалга ошириши мумкин.
давлат солиқ хизмати органи МЧжга нкМни қўлламасдан 
савдони амалга оширганлиги учун эмас, балки унинг харидор
-
ларга квитанция, талон, чек ёки шунга тенглаштирилган бошқа 
ҳужжатлар бермаганлиги учун молиявий жарима қўллаган.
Ваҳоланки, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкама-
сининг 2011 йил 17 ноябрдаги 306-сонли қарори билан тасдиқлан-


361
ган «аҳоли билан пулли ҳисоб-китобларни амалга оширишда 
фискал хотирага эга бўлган назорат-касса машиналарини қўллаш 
тартиби тўғрисида»ги низом 19-бандининг биринчи қисмига 
мувофиқ ўз фаолиятининг хусусиятига кўра аҳоли билан пул
-
ли ҳисоб-китобларни фискал хотирага эга бўлган нкМларини 
қўлламасдан амалга ошириши мумкин бўлган хўжалик юритувчи 
субъектлар аҳоли билан ўзаро ҳисоб-китобларни ушбу низомнинг 
3-иловасига мувофиқ шакл бўйича давлат солиқ хизмати орган
-
ларида рўйхатдан ўтган, қатъий ҳисобот бериладиган бланкалар 
ҳисобланадиган квитанциялар, чипталар, талонлар ёки чекка тенг-
лаштирилган бошқа ҳужжатларни мажбурий тартибда ёзиши ва 
буюртмачига (харидорга) бериши шарт.
ушбу низомнинг 20-бандига асосан квитанциялар, чипта
-
лар, талонлар ёки чекка тенглаштирилган бошқа ҳужжатларни 
ёзмасдан ёки зарур тарзда рўйхатдан ўтказилмаган квитан
-
циялар, чипталар, талонлар ёки чекка тенглаштирилган бошқа 
ҳужжатларни ёзиб ўзаро ҳисоб-китобларни амалга ошириш, қонун 
ҳужжатларига мувофиқ жавобгарликка тортилган ҳолда, нкМни 
қўлламасдан ўзаро ҳисоб-китобни амалга оширишга тенглашти
-
рилади.
МЧж давлат солиқ хизмати органида рўйхатдан ўтган, 
қатъий ҳисобот бериладиган бланкалар ҳисобланадиган квитан
-
циялар, чипталар, талонлар ёки чекка тенглаштирилган бошқа 
ҳужжатларни ёзиб, харидорларга бермасдан фаолият юритган.
Қайд этилганларга кўра, кассация инстанцияси суди ҳал қилув 
қарорини ўзгаришсиз қолдирди.

Download 2,84 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   238   239   240   241   242   243   244   245   ...   441




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish