Суд амалиётини умумлаштириш материаллари тўплами (кўчирмалар)


Ўзбекистон Республикасининг норезиденти Ўзбекистон



Download 2,84 Mb.
Pdf ko'rish
bet243/441
Sana16.06.2022
Hajmi2,84 Mb.
#677001
1   ...   239   240   241   242   243   244   245   246   ...   441
Bog'liq
673-3421-6556

2. Ўзбекистон Республикасининг норезиденти Ўзбекистон 
Республикасида доимий муассасага эга бўлмаса у давлат солиқ 
хизмати органларида ҳисобга туришдан бўйин товлаган деб 
ҳисобланмайди ва СКнинг 113-моддасида назарда тутилган 
жавобгарликка тортилмайди.
Янгийўл туман дси хўжалик судига ариза билан мурожа
-
ат этиб, «STEINERT INDASTRIES GmbH&Co.KG» компанияси
-
га нисбатан скнинг 113-моддасига асосан давлат солиқ хизмати 
органларида ҳисобга туришдан бўйин товлаганлиги учун 405 488 
050 сўм молиявий санкция қўллашни сўраган.
«STEINERT INDASTRIES GmbH&Co.KG» компанияси хўжа-
лик судига ариза билан мурожаат этиб, тошкент вилоят дсбнинг 


362
солиққа оид қонунбузарликларни бартараф этиш тўғрисидаги 
қарорини ҳақиқий эмас деб топишни сўраган.
суднинг ажрими билан ишлар битта иш юритувга бирлаш ти-
рилган.
биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарори билан 
дсининг молиявий санкция қўллаш тўғрисидаги талаби
-
ни қаноатлантириш рад этилган, компаниянинг талаби эса 
қаноатлантирилган.
апелляция инстанцияси судининг қарори билан ҳал қилув 
қарори ўзгаришсиз қолдирилган.
кассация инстанцияси судининг қарори билан суд қарорлари 
ўзгаришсиз қолдирилган.
назорат қилувчи органлар фаолиятини мувофиқлаштирувчи 
Республика кенгашининг режа жадвали ва тошкент вилоят 
дсбнинг буйруғига асосан «Вкусный хлеб» МЧж шаклидаги чет 
эл корхонасида молия-хўжалик фаолиятининг режали солиқ тек
-
шируви ўтказилган.
текширув якуни бўйича далолатноманинг валюта ва экспорт 
операцияларига тааллуқли қисми бўйича текшириш натижасида 
қуйидагилар аниқланган: Германиянинг «STEINERT INDASTRIES 
GmbH&Co.KG» компанияси билан тузилган импорт контракт
-
лари хорижий компания директори В. а. штейнерт томонидан 
Ўзбекистон Республикаси ҳудудида имзоланганлиги, ўз навбати
-
да Ўзбекистондаги компаниянинг ваколатхонаси раҳбари ҳам В. 
а. штейнерт ҳисобланиши ва барча импорт контрактлари у томо
-
нидан имзоланганлиги; «STEINERT INDASTRIES GmbH&Co.KG» 
компанияси ва Янгийул туман дсининг маълумотномаларига 
кўра компания Ўзбекистон Республикасида доимий муассасасига 
эга эмаслиги; «STEINERT INDASTRIES GmbH&Co.KG» компа
-
ниясининг «Вкусный хлеб» МЧж шаклидаги чет эл корхонасида 
билан тузган импорт контрактлари асосида олган соф тушум сум
-
маси 810 966 100 сўмни ташкил этган.
кўрсатиб ўтилган ҳолат юзасидан тошкент вилояти дсб ком
-
панияга солиққа оид қонунбузарликларни бартараф этиш, 405 488 
050 сўм молиявий жаримани ихтиёрий тўлаш тўғрисида талабни 
ва жарима суммаси кўрсатилган ҳисобни топширган.
дси скнинг 113-моддаси талабларидан келиб чиққан ҳолда, 
солиқ тўловчи сифатида норезидентининг, давлат солиқ хизмати ор
-


363
ганларида (доимий муассаса кўринишда) ҳисобга туришдан бўйин 
товлаганлиги учун «STEINERT INDASTRIES GmbH&Co.KG» ком
-
паниясининг «Вкус ный хлеб» МЧж шаклидаги чет эл корхонаси 
билан тузган импорт контрактлари асосида олган соф тушум сум
-
маси 810 966 100 сўмнинг 50 фоизи миқдорида, яъни 405 488 050 сўм 
молиявий санкция қўллаш тўғрисида хўжалик судига ариза тақдим 
этган.
Ўз навбатида «STEINERT INDASTRIES GmbH&Co.KG» ком
-
панияси тошкент вилояти дсб солиққа оид қонунбузарликларни 
бартараф этиш тўғрисидаги қароридан норози бўлиб, мазкур 
қарорни ҳақиқий эмас деб топиш тўғрисидаги аризани хўжалик 
судига берган.
ск 113-моддаси биринчи қисмининг 2-бандига кўра, солиқ 
тўловчининг, шу жумладан Ўзбекистон Республикаси норези
-
дентининг, бундан бир вақтнинг ўзида давлат солиқ хизмати ор
-
ганларида ва давлат статистикаси органларида ҳисобга қўйилган 
ҳолда давлат рўйхатидан ўтказиладиган солиқ тўловчилар мустас
-
но, давлат солиқ хизмати органларида ҳисобга туришдан бўйин 
товлаши, агар фаолият ўттиз кундан ортиқ амалга оширилган 
бўлса – энг кам иш ҳақининг юз баравари миқдорида, бироқ бун
-
дай фаолият натижасида олинган соф тушумнинг эллик фоизидан 
кам бўлмаган миқдорда жарима солинишига сабаб бўлади.
давлат солиқ хизмати органлари компания раҳбари «Вкусный 
хлеб» МЧж шаклидаги чет эл корхонаси билан тузилган 6 та кон
-
трактларни Ўзбекистон Республикаси ҳудудида имзолаганлиги 
сабабли компания доимий муассасага эга бўлиши лозим ва давлат 
солиқ хизмати органларида ҳисобга туришдан бўйин товлаган деб 
ҳисоблаган.
ск 20-моддасининг биринчи қисмига асосан норезидентнинг 
Ўзбекистон Республикасидаги доимий муассасаси деганда норе
-
зидент Ўзбекистон Республикаси ҳудудида тадбиркорлик фао
-
лиятини амалга ошираётган, шу жумладан фаолиятни ваколатли 
шахс орқали амалга ошираётган ҳар қандай жой эътироф этилади. 
норезидентнинг Ўзбекистон Республикасидаги доимий муассаса
-
си деганда Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ҳар қандай кетма-
кетликдаги ўн икки ойлик давр ичида бир юз саксон уч календарь 
кунидан ортиқ давом этадиган тадбиркорлик фаолиятининг амал
-
га оширилиши ҳам эътироф этилади.


364
ск 20-моддаси бешинчи қисмининг 3-бандига кўра «доимий 
муассаса» тушунчаси товарларни Ўзбекистон Республикасига 
олиб кириш ёки Ўзбекистон Республикасидан олиб чиқиш опе
-
рацияларини, шу жумладан фақат Ўзбекистон Республикасининг 
норезиденти номидан тузиладиган ва Ўзбекистон Республикасида 
товарларни харид қилиш, шунингдек товарларни Ўзбекистон Рес-
публикасига экспорт қилиш бўйича операциялар билан боғлиқ 
ташқи савдо контрактлари доирасида операцияларни амалга оши
-
ришни ўз ичига олмайди.
битта контракт бўйича устав фондини шакллантириш учун 
маҳсулотлар етказиб берилган бўлса, қолган контрактларнинг бар
-
часи олди-сотди шартномалари ҳисобланади. Мазкур контракт
-
ларнинг барчаси компания раҳбари томонидан шахсан имзолан
-
ган.
бундай ҳолатда мазкур контрактлар товарларни Ўзбекистон 
Республикасига экспорт қилиш бўйича операциялар билан 
боғлиқ ташқи савдо контрактлари доирасида амалга оширилган 
операция лар ҳисобланади ва ск 20-моддаси бешинчи қисмининг 
3-банди талабларидан келиб чиқиб «доимий муассаса» тушунча
-
си ушбуларни ўз ичига олмайди.
биринчи инстанция суди ушбу ҳолатларга ҳуқуқий баҳо бе
-
риб, компаниянинг талабини қаноатлантирган, апелляция инстан
-
цияси суди ҳал қилув қарорини, кассация инстанцияси суди эса 
суд қарорларини ўзгаришсиз қолдирган.

Download 2,84 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   239   240   241   242   243   244   245   246   ...   441




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish