Суд амалиётини умумлаштириш материаллари тўплами (кўчирмалар)


Фискал хотирали НКМларини ишлатиш мажбурий



Download 2,84 Mb.
Pdf ko'rish
bet215/441
Sana16.06.2022
Hajmi2,84 Mb.
#677001
1   ...   211   212   213   214   215   216   217   218   ...   441
Bog'liq
673-3421-6556

4. Фискал хотирали НКМларини ишлатиш мажбурий 
бўлгани ҳолда уларни ишлатмасдан савдони амалга ошир-
ганлик ва хизматлар кўрсатганлик, худди шунингдек сотиб 
олувчига квитанциялар ёзиб бериш, талонлар, чеклар ёки 
уларга тенглаштирилган бошқа ҳужжатларни бериш мажбу-
рий бўлгани ҳолда бундай ҳужжатларни бермасдан товарлар-
ни реализация қилганлик ва хизматлар кўрсатганлик жарима 
қўлланилганидан кейин бир йил ичида содир этилганда энг 
кам иш ҳақининг етмиш беш бараваридан юз бараваригача 
миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
Вобкент туман дси хўжалик судига мурожаат қилиб, «бек
-
зод» хкга нисбатан скнинг 114-моддасига асосан 403 400 
сўм, 119-моддасининг иккинчи қисмига асосан 3 364 500 сўм 
ва Ўзбекистон Республикаси президентининг «алкоголли 
маҳсулотлар билан чакана савдо қилишни янада тартибга солиш 
чора-тадбирлари тўғрисида» 2007 йил 16 мартдаги пҚ–605-сонли 
Қарорининг 3-бандига асосан энг кам иш ҳақининг 300 баравари 
миқдорида, яъни 10 093 500 сўм жарима қўллашни сўраган.
биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарори билан ари
-
за қисман қаноатлантирилиб, жавобгарга нисбатан скнинг 114-
моддасига асосан 403 400 сўм молиявий жарима қўлланилиб, арз 
қилинган қолган талабларни қаноатлантириш рад этилган.


318
апелляция инстанцияси судининг қарори билан ҳал қилув 
қарори ўзгартирилган.
назорат қилувчи органлар фаолиятини мувофиқлаштирувчи 
Республика кенгаши бухоро вилоят ҳудудий комиссиясининг 
рухсатномаси ва бухоро вилоят дсбнинг буйруғига асосан «бек
-
зод» хкга қарашли савдо дўконларида қисқа муддатли текшириш 
ўтказилган.
текширишда дўкон сотувчиси томонидан нкМга 7 450 
сўм савдодан тушган нақд пул кирим қилинмаганлиги, кирим 
ҳужжатларисиз дўконда 403 400 сўмлик алкоголь маҳсулотлари 
савдога қўйилганлиги, шунингдек Ўзбекистон Республикаси 
президентининг «алкоголли маҳсулотлар билан чакана савдо 
қилишни янада тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2007 
йил 16 мартдаги пҚ–605-сонли Қарорининг талабларини бузган 
ҳолда савдо фаолияти амалга оширилаётганлиги аниқланган. бу 
ҳақда далолатнома расмийлаштирилган.
биринчи инстанцияси суди жавобгар томонидан ск 119-
моддасининг иккинчи қисми талаблари бузилмаган деб ҳисоблаб, 
дси ушбу талаби бўйича молиявий санкция қўллашни рад этган.
ск 119-моддасининг иккинчи қисмига кўра, ушбу модда
-
нинг биринчи қисмида назарда тутилган ҳаракатлар жарима 
қўлланилганидан кейин бир йил ичида содир этилганда энг кам 
иш ҳақининг етмиш беш бараваридан юз бараваригача миқдорда 
жарима солишга сабаб бўлади.
ушбу модданинг биринчи қисмига асосан фискал хотира
-
ли нкМларини ва (ёки) тўловларни пластик карточкалар асоси
-
да қабул қилиш бўйича ҳисоб-китоб терминалларини ишлатиш 
мажбурий бўлгани ҳолда уларни ишлатмасдан савдони амалга 
оширганлик ва хизматлар кўрсатганлик, худди шунингдек сотиб 
олувчига квитанциялар ёзиб бериш, талонлар, чеклар ёки уларга 
тенглаштирилган бошқа ҳужжатларни бериш мажбурий бўлгани 
ҳолда бундай ҳужжатларни бермасдан товарларни реализация 
қилганлик ва хизматлар кўрсатганлик энг кам иш ҳақининг ўттиз 
бараваридан эллик бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб 
бўлади.
бироқ биринчи инстанция суди давлат солиқ хизмати орга
-
нининг ушбу талаби бўйича хулосага келишда иш ҳолатларини 
тўлиқ ўрганмаган. Яъни жавобгар корхонада аввалроқ қисқа 
муддатли текшириш ўтказилган. Мазкур текшириш натижалари 


319
бўйича давлат солиқ хизмати органининг қарори қабул қилинган 
бўлиб, унга кўра харидорга чек бермасдан савдо амалга оши
-
рилганлиги учун жавобгарга нисбатан энг кам иш ҳақининг 
30 баравари, яъни 841 200 сўм миқдорида молиявий жарима 
қўлланилган. жавобгар жаримани ихтиёрий равишда тўлаб бер
-
ган.
апелляция инстанцияси суди иш ҳолатларини тўлиқ ўрганиб, 
жавобгар бир йил ичида икки марта солиққа оид айнан бир хил 
ҳуқуқбузарликни содир этган деб ҳисоблаб, аризани қисман 
қаноатлантириб, жавобгарга нисбатан энг кам иш ҳақининг 75 ба
-
равари миқдорида, яъни 2 523 375 сўм миқдорида молиявий санк
-
ция қўллашни лозим топган.
бундан ташқари апелляция инстанцияси суди жавобгар то
-
монидан Ўзбекистон Республикаси президентининг «алкоголли 
маҳсулотлар билан чакана савдо қилишни янада тартибга солиш 
чора-тадбирлари тўғрисида» 2007 йил 16 мартдаги пҚ–605-сонли 
Қарорининг талаблари ҳам бузилган деб топиб 6 729 000 сўм мо
-
лиявий санкция қўллаган. Ҳал қилув қарорининг 403 400 сўм 
молиявий санкция қўлланилган қисми кирим ҳужжатларисиз 
208 900 сўмлик алкоголь маҳсулотлари савдога чиқарилганлиги 
ҳужжатлар билан тасдиғини топганлиги сабабли 208 900 сўмга 
ўзгартирилган.

Download 2,84 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   211   212   213   214   215   216   217   218   ...   441




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish