Суд амалиётини умумлаштириш материаллари тўплами (кўчирмалар)


 Солиқ тўловчи солиқ текшируви далолатномасини имзо-



Download 2,84 Mb.
Pdf ko'rish
bet214/441
Sana16.06.2022
Hajmi2,84 Mb.
#677001
1   ...   210   211   212   213   214   215   216   217   ...   441
Bog'liq
673-3421-6556

3. Солиқ тўловчи солиқ текшируви далолатномасини имзо-
лашдан бош тортганда, унга далолатномани имзолашдан бош 
тортганлиги тўғрисида расмийлаштирилган ҳужжат эмас, 
балки солиқ текшируви далолатномасининг бир нусхаси поч-
та орқали буюртма хат билан юборилади.
когон шаҳар дси хўжалик судига мурожаат қилиб, Ятт 
д. зарфуллоевга нисбатан скнинг 114-моддасига асосан 44 400 
сўм, 119-моддасига асосан 1 492 050 сўм, жами 1 536 450 сўм моли
-
явий санкция қўллашни сўраган.
биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарори билан аризани 
қаноатлантириш рад этилган.
апелляция инстанцияси судининг қарори билан ҳал қилув 
қарори ўзгаришсиз қолдирилган.
кассация инстанцияси судининг қарори билан суд қарорлари 
бекор қилиниб, ариза қисман қаноатлантирилган.
назорат қилувчи органлар фаолиятини мувофиқлаштирувчи 
Республика кенгаши когон шаҳар ҳудудий комиссиясининг рух
-


316
сатномаси ва когон шаҳар дсининг буйруғига асосан Ятт д. зар
-
фуллоевга тегишли бўлган уяли алоқа хизмати кўрсатиш шохоб
-
часида қисқа муддатли текшириш ўтказилган.
текширишда хизмат кўрсатиш шохобчаси ходими мижоздан 
олган 3 000 сўм нақд пулга нкМ чекини бермаганлиги, шохобча 
ғазнасида кирим қилинмаган 44 400 сўм нақд савдо пулларининг 
мавжудлиги аниқланган.
шу сабабли дси жавобгарга скнинг 114-моддасига асосан 
44 400 сўм, 119-моддасига асосан энг кам иш ҳақининг 30 бара
-
вари миқдорида, яъни 1 492 050 сўм молиявий санкция қўллашни 
сўраган.
биринчи инстанция суди текшириш далолатномаси нус
-
хаси Яттга топширилмаганлигига асосланиб аризани қаноат-
лантиришни рад қилган.
бироқ Яттнинг текшириш куни ёзиб берган тушунтириш 
хатидан кўринишича, у ўзининг шохобчасида хизмат кўрсатиш 
ўрнини жиянига тилхат асосида топширган. далолатнома эса жа
-
вобгарнинг вакили бўлган шохобча ходими томонидан имзоланган 
бўлиб, нусхаси унга топширилган.
текшириш жараёнида етиб келган Ятт текширишда 
аниқланган ҳолат бўйича тушунтириш хати ёзиб берган бўлса-
да, текширишга асос бўлган ва текшириш натижасида тузилган 
ҳужжатларни шахсан олишдан ҳамда текшириш далолатномасига 
имзо қўйишдан бош тортган. натижада давлат солиқ хизмати ор
-
гани ходимлари бу ҳақда холислар иштирокида баённома расмий
-
лаштирган.
Мазкур баённомада унинг тузилганлиги ҳақидаги ёзув мав
-
жуд бўлиб, у апелляция инстанцияси судига тақдим этилган 
бўлса-да, апелляция инстанцияси суди баённоманинг тузилган 
вақти кўрсатилмаганлигини ҳамда баённома жавобгарга тақдим 
этилмаганлигини асос қилиб ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз 
қолдирган.
скнинг 101-моддасига мувофиқ солиқ тўловчи солиқ текширу
-
ви далолатномасини олишдан бош тортган тақдирда давлат солиқ 
хизмати органининг мансабдор шахси бу ҳақда солиқ текширу
-
ви далолатномасига тегишли ёзув киритади. Мазкур ҳолда солиқ 
текшируви далолатномасининг бир нусхаси солиқ тўловчига поч-
та орқали буюртма хат билан юборилади ва шу пайтдан эътибо
-
ран солиқ текшируви тугалланган ҳисобланади.


317
скнинг ушбу моддасидан кўриниб турибдики, солиқ 
тўловчига унинг далолатномани имзолашдан бош тортганлиги 
тўғрисидаги ҳужжатни эмас, балки солиқ текшируви далолатно
-
масининг бир нусхаси почта орқали буюртма хат билан юбори
-
лиши белгиланган. далолатноманинг нусхаси эса текшириш ту
-
гаши биланоқ топширилганлиги сабабли почта орқали юборил
-
маган.
Юқоридагилардан келиб чиқиб, кассация инстанцияси суди 
биринчи ва апелляция инстанцияси судларининг қарорларини бе
-
кор қилиб, аризани қисман қаноатлантириш тўғрисида янги қарор 
қабул қилган. хизмат кўрсатиш шохобчасида мижоздан олинган 
3 000 сўм нақд пулга чек берилмаганлиги бўйича Ятт ж. зарфул
-
лоевга ск 119-моддасининг биринчи қисмига асосан 1 492 050 сўм 
молиявий санкция қўллашни лозим топган. аммо Ятт 44 400 сўм 
нақд пулни банк муассасасига топширмасдан, тушумни яширган
-
лиги ҳолатини дси исботлаб бера олмаганлиги учун бу талабни 
қаноатлантириш рад этилган.

Download 2,84 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   210   211   212   213   214   215   216   217   ...   441




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish