Суд амалиётини умумлаштириш материаллари тўплами (кўчирмалар)


(Олий хўжалик суди Раёсатининг



Download 2,84 Mb.
Pdf ko'rish
bet171/441
Sana16.06.2022
Hajmi2,84 Mb.
#677001
1   ...   167   168   169   170   171   172   173   174   ...   441
Bog'liq
673-3421-6556

(Олий хўжалик суди Раёсатининг 
2010 йил 28 январдаги 5-сонли қарори
билан тасдиқланган)


254
2.6. 2008–2009 ЙИЛЛАРДА ХЎжАЛИК СУДЛАРИДА 
ХУСУСИЙЛАШТИРИШ, МОНОПОЛИЯДАН
чИқАРИШ вА РАқОБАТНИ РИвОжЛАНТИРИШ ДАвЛАТ 
қЎМИТАСИ вА УНИНг ҳУДУДИЙ БЎЛИНМАЛАРИНИНг 
МОНОПОЛИСТИК ФАОЛИЯТИНИ чЕКЛАШ, 
НОқОНУНИЙ ОЛИНгАН МАБЛАғЛАРНИ УНДИРИШ 
ҳАМДА ТАДБИРКОРЛИК СУБъЕКТЛАРИгА НИСБАТАН 
ҳУқУқИЙ ТАъСИР чОРАЛАРИНИ қЎЛЛАШ ҳАқИДАгИ 
АРИзАЛАРНИНг КЎРИБ чИқИЛИШИгА ДОИР
СУД АМАЛИЁТИ
1. Асоссиз олинган даромад суммасининг ҳал қилув қарори 
қабул қилингунга қадар ихтиёрий тўланиши, уни ундириш 
тўғрисидаги талабни рад қилиш учун асос бўлса-да, молиявий 
санкцияни қўллаш тўғрисидаги талабни рад қилиш учун асос 
бўлмайди.
хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ри
-
вожлантириш давлат қўмитасининг ҳудудий бўлинмаси (кейин
-
чалик матнда монополияга қарши орган)
 
хўжалик судига мурожа
-
ат қилиб, 19-сонли «Қашқадарёдеҳқончиликқурилиш» оаждан 
11 502 800 сўм ноқонуний олинган даромадни ундиришни ҳамда 
жамиятга 1 150 280 сўм молиявий санкция қўллашни сўраган.
биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарори билан ариза
-
даги талабларни қаноатлантириш рад этилган.
кассация инстанцияси судининг қарори билан ҳал қилув 
қарори ўзгартирилиб, оажга 1 150 280 сўм молиявий санкция 
қўлланган.
Монополияга қарши орган томонидан 19-сонли «Қашқадарё-
деҳқончиликқурилиш» оажда давлат маблағлари ҳисобига 
қурил ган иншоотларда шартномавий нархларнинг шакллантири
-
лиши ҳамда қўлланилишининг асослилиги юзасидан текшириш 
ўтказилган ва унинг натижаси бўйича далолатнома тузилган.
текширишда 19-сонли «Қашқадарёдеҳқончиликқурилиш» 
оаж давлат бюджети маблағлари ҳисобига бешчашма қўрғони-
даги касб-ҳунар коллежи ва Чироқчи туманидаги 17-сонли мактаб 
қурилишида жами 31 437 500 сўмлик ишлар бажарилмаган.
комиссия томонидан текширишда аниқланган ҳолатлар 
қайта кўриб чиқилиб, бажарилмаган ишлар эвазига олин
-
ган маблағлар 12 780 900 сўмга камайтирилган ва 19-сонли 


255
«Қашқадарёдеҳқончиликқурилиш» оажга Молия вазирлиги
-
нинг бюджетдан ташқари нархларни бошқариш жамғармасига 
11 502 800 сўм, Монополияга қарши органнинг жамғармасига 
1 278 100 сўм ўтказиш тўғрисида кўрсатма берилган.
кўрсатма қисман бажарилиб 1 278 100 сўм тўлаб берил
-
ган, 11 502 800 сўм эса ариза судга тақдим қилингунга қадар 
ўтказилмаган. шу сабабли аризачи 11 502 800 сўм ундиришни 
ҳамда тартибнинг 28-бандига асосан 1 150 280 сўм молиявий санк
-
ция қўллашни сўраган.
Ҳал қилув қарори билан биринчи инстанция суди аризани 
қаноатлантиришни тўлиқ рад этган. бироқ суд молиявий санкция 
қўллаш тўғрисидаги талабни ҳам рад этиб хатога йўл қўйган.
тартибнинг 28-бандида ушбу тартибнинг бузилганлиги
-
ни мустақил равишда аниқлаган ва бунинг натижасида ортиқча 
сумма олган хўжалик юритувчи субъект уларни истеъмолчилар
-
га қайтариши ёхуд истеъмолчиларни аниқлаш мумкин бўлмаган 
тақдирда, Молия вазирлигининг бюджетдан ташқари нархлар
-
ни бошқариш жамғармаси ҳисоб рақамига ёки тегишли бюд
-
жетга ўтказиши, бу ҳолда жарима қўлланилмаслиги, ушбу тар
-
тибнинг бузилганлиги Монополияга қарши орган томонидан 
аниқланган тақдирда, 10 фоиздан 20 фоизгача миқдорда жарима 
қўлланиши, худди шундай бузилиш жарима қўллангандан ке йин 
бир йил мобайнида такроран аниқланган тақдирда, ушбу тар
-
тиб 22-бандининг биринчи ва иккинчи хатбошиларига мувофиқ 
қайтариладиган (олиб қўйиладиган) сумманинг 20 фоизидан 50 
фоизигача миқдорда жарима қўлланиши белгиланган.
биринчи инстанция суди бажарилмаган ишлар эвазига олин
-
ган маблағлар Монополияга қарши орган томонидан аниқланган 
бўлишига қарамасдан молиявий санкция қўллаш тўғрисидаги та
-
лабни рад этган.
Қайд этилганларга кўра, кассация инстанцияси суди ҳал қилув 
қарорини ўзгартириб, жавобгарга 1 150 280 сўм молиявий санкция 
қўллашни лозим топган.

Download 2,84 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   167   168   169   170   171   172   173   174   ...   441




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish