159
қўйилиб, 2020 йилда Қамаши тумани М-39 халқаро магистралида лойиҳа қиймати 6 млрд.
сўмлик 16 ўринли “Арш” меҳмонхона ва йўл бўйи инфратузилма объектлари комплекси ҳамда
Қарши шаҳрида қиймати 10 млрд бўлган 43 ўринли “Буюк карвон” меҳмонхонаси ишга
туширилди. “Одина” масжиди (XIV аср) ва “Лангар ота” (XV аср) зиёратгоҳлари реставрация
қилиниб, нафақат маҳаллий, балки хорижий туристлар учун ҳам фаолият кўрсатмоқда.
2020-2021 йилларда Қашқадарё вилоятида соҳани ривожлантириш учун бир қатор
устувор йўналишлар ва “ўсиш нуқталари” аниқланган бўлиб, булар ҳудудий
ривожланиш
дастурларида белгилаб олинган. Хусусан, вилоятнинг катта туристик имкониятларига бой
Шаҳрисабз шаҳри ва унга туташ ҳудудларнинг туризм ва хизмат кўрсатиш имкониятлари
ўрганилиб, хизмат турларини кенгайтириш, сайёҳлардан келадиган тушумни кўпайтириш ва
аҳоли бандлигини таъминлашга қаратилган алоҳида чора-тадбирлар амалга оширилиши кўзда
тутилган. Шаҳрисабз шаҳридаги “Шаҳрисабз тарихий маркази” ва бошқа масканларда
“Фавворалар шаҳри” концепцияси доирасида йил давомида алоҳида тақвим
асосида турли
маданий-кўнгилочар тадбирлар ўтказилиши қайта йўлга қўйилиши, шунингдек, аҳолини
мароқли ҳордиқ чиқаришларини таъминлаш мақсадида “Шаҳрисабз тарихий маркази”да
“Шаҳрисабз гиламлари ва дўппилари” музейини ташкил қилиниши, музейда Шаҳрисабз
гиламлари ва дўппиларининг тарихи, тайёрлаш жараёнини намойиш этиш ҳамда
ҳунармандчилик маҳсулотлари савдосини йўлга қўйилиши ҳудуд иқтисодиёти учун
аҳамиятлидир. Китоб тумани Жовуз қишлоғида жойлашган “Китоб геология миллий табиат
боғи” ЮНЕСКОнинг глобал геопарклар тармоғига киритилиши белгиланган бўлиб, ҳудудда
геотуризм, илмий туризм, экотуризм ривожлантирилади.
Шунингдек, маҳаллий аҳоли
ўртасида, айниқса ёшларда
фахрланиш, ватанпарварлик ҳисси ва экологик тарбияни ҳамда
Китоб геология миллий табиат боғи ҳақида тушунча шакллантирилади. Бундан ташқари,
ЮНЕСКО билан ҳамкорликда Глобал геопарклар тармоғига бағишланган халқаро анжуманлар
ташкил этиб борилиши минтақа туристик салоҳиятини янада оширишга хизмат қилади.
Вилоятда янги туристик маршрутларни ишлаб чиқиш мақсадида “Баландтоғ астрономик
обсерваториялари, Китоб комплекси ва Майданак Обсерваторияси” ҳудудида астрономик
туризм йўналишини ташкил этиш, хорижий ва маҳаллий туристларни ушбу маршрутга жалб
қилиш, «39.08 кенгликда юлдузлар билан сайр» бренди, Майданак ва Китоб кенглик
расадхоналарининг номлари туширилган ҳунармандчилик, заргарлик ва тўқимачилик
маҳсулотлари
савдосини
йўлга
қўйилиши
ҳудудда
туризм
инфратузилмасини
ривожлантиришда муҳим аҳамиятлидир.
Астрономия, астрофизика ва географияга
қизиқувчилар учун расадхонада астрономия бўйича илмий анжуман ва семинарлар ўтказиш
орқали ёшларни соҳага қизиқиши ортишига эришилади.
Аҳолини иш билан таъминлаш ва даромадларини ошириш мақсадида, туманларнинг
салоҳиятидан келиб чиқиб, Шаҳрисабз туманининг “Мираки”, “Сувтушар”, “Кўл”, “Ғилон”
қишлоқлари, Китоб туманининг “Башир”, “Қайнар” ва “Варганза” қишлоқлари, Яккабоғ
туманининг “Татар” ва Миришкор туманининг “Жейнов” қишлоқларида “Туристик
қишлоқлар” ташкил қилиниб, оилавий меҳмон уйлари фаолиятини йўлга қўйилиши ва бу
орқали янги иш ўринлари яратилиши таъминланади. Шунингдек, ушбу ҳудудлардаги
фойдаланилмай келинаётган дам олиш масканларини хатловдан ўтказиш ҳамда карантин
талабларига жавоб берган ҳолда уларнинг фаолиятларини тиклаш чораларини кўриш соҳа
ривожи учун муҳимдир. Дам олиш масканини тиклаш ҳисобига аҳолини иш билан таъминлаш
ҳамда маҳаллий сайёҳларга хизмат кўрсатиш имкониятлари яратилади.
Do'stlaringiz bilan baham: