Ращим щасанов



Download 1,45 Mb.
bet39/87
Sana21.02.2022
Hajmi1,45 Mb.
#22916
1   ...   35   36   37   38   39   40   41   42   ...   87
Bog'liq
Тасвирий санъат асослари май 2008

Тельман Муҳамедов

Муҳамедов Тельман Яминович 1934 йилда Тошкент шаҳрида туғилган. 1976 йилда Тошкентда вафот этган. 109-расм. Тельман санъат сирларини дастлаб Тошкент бадиий билим юртида, сўнгра Тошкент театр ва рассомчилик институтида )хозирги Камолиддин Беҳзод номидаги миллий рассомчилик ва дизайн институти) олган. 1969 йилда бу институтни тугатган. Китоб безовчи рассом сифатида у Тошкентдаги Алишер Навоий номидаги адабиёт музейи ва Абу Райхон Беруний номидаги Шарқшунослик институти хазинасидаги қўлёзма китоб миниатюралари, академик Г.А.Пугаченкованинг шахсий кутубхонасидаги ноёб миниатюралар билан танишгандан сўнг унда санъатнинг янги қирралари очилди.


“қор бобо, қуён ва бўри” номли биринчи ўзбек мультфильми учун суратларини яратди. Шубхасиз, уларда ёш истеъдоднинг ёрқин қирралари намоён бўлган эди.
Юморга бой карикатуралари “Муштум” журналида мунтазам равишда эълон қилиб борилган. Ўз асарлари бир қатор ҳалқаро кўргазмаларда иштирок этган. 1974 йилда Москва халқ хўжалиги ютуқлари кўргазмасининг бронза медалига сазовор бўлган. 1968 йилда Рассомлар уюшмасининг аъзолигига қабул қилинган. Ўзбек ҳалқ эртаклари, Афанди латифалари, /офур /уломнинг “Шум бола”, Мирмухсиннинг “Меъмор” асарларига ишланган иллюстрацияларида рассомнинг иқтидори яққол намоён бўлган.
Миниатюра жанридаги кўп кўринишлилик, тескари перспектива, реаллик ва нореаллик хусусиятлари Тельманнинг “Ўзбек ҳалқ эртаклари”га (1976 й.) чизган сувратларида янгича ижодий талқинни кўриш мумкин. Мана шу ишланган сувратлар мусаввирга катта шуҳрат келтиради, унинг асл нусхалари Ўзбекистон Давлат Санъат музейида сақланмоқда. 110-расм.
Мусаввир ҳалқ эртакларида ўрта асрларида Шарқхони ҳаёт тарзини, шарқона бинолар, либослар ва муҳитни гавдалантиради.
Рассомнинг шоҳ асарларидан бири “Насриддин Афанди саргузаштлари” туркумидаги (1971 йил) асарлари ҳисобланади. Унинг бу мавзудаги композицияларида ортиқча унсурлар йўқ. Хатто, қоғоз сатхида қўшимча чизгилар ҳам йўқ. Шакллар кам бўлишига қарамай мазмун бойлигига эришилган. Енгил чизиқларда руҳий ҳолатлар ўткирлаштирилган.
Тельман яратган ҳар бир образда, энг аввало, ҳарактер, унинг ички дунёси балқиб туради. Ҳарактер гоҳ жиддий, гоҳ лирик, гоҳ хажв усулида нозик чизги, ранг ўйинлари ва безакдорлиги орқали гавдалантирилган.
Рассом ижодий фаолиятини бошлаганидан умрининг охиригача “Муштум” сатирик журнали билан ҳамкорликда ўтган.
Рассомнинг вафотидан сўнг унинг 1986 йилда Ўзбекистон Давлат санъат музейида очилган кўргазмасида Н.Аминовнинг “Лаби Ҳовуз хандалари” китобини, шарқона муҳаббат соҳиблари “Тохир ва Зуҳра”, “Фарход ва Ширин”, “Хунарли йигит”, “Уч оғайни ботирлар”, “Олтин кўзадаги тўти” каби эртакларини, оилавий портретлар “Онам портрети”, “Автопортрет”, “Рафиқам портрети”, турли хил табиат манзараларини “Гурзуф” туркуми, болаларга аталган сюжетлар “/унча”, “Гулхан” журналларидаги сувратлар, сатирик ва юмористик график ишлар, “Муштум” саҳифаларини, тарихий мавзу талқинлари, Мирмуҳсиннинг “Меъмор” тарихий романига юзлаб сувратлар, график ва дастгоҳли сувратлари намойиш этилган.
Юқоридаги ижодий туркумлар рассомнинг миниатюра усулида яратилган асарлари чинакам кашфиётдир. Бу билан у ўзига хос мактаб яратди.
“Муштум” журналидаги ҳамкасблари хикоя қилишларича, рассомнинг бирор куни латифасиз ўтмаган. У кўрган-билган, эшитган воқеаларидан усталик билан кулгили вазиятни ён дафтарларига ҳамиша хомаки чизгилар қилиб юрган экан.
Ўзбекистон Бадиий Академиясининг фахрий академиги Рафаэл Тоқтошнинг таъкидлашича-Тельман Муҳамедов ўрта асрлар миниатюраларидан нусха кўчириш ёки уни тиклаш йўлидан бормади. Аксинча у оддий қоғоз, қалам ва ранглар билан ишлаб, уларга замонавийлик бахш этди. У ўз асарларига ўзбек ҳалқининг енгил кулгусини, хажвга мойил мулоқотини, лофга бой мушоҳадасини, эстетик ва этик қарашларини олиб кирди. Буларни миниатюра хос нафис расмларда, рангларнинг товланишларида, шаклларнинг эркин ҳаракатларида юксак маҳорат билан акс этдирди.
Тельман Муҳамедовнинг ижоди мисолида Шарқ миниатюра санъати намуналарига хос чизиқлар нафислиги, мазмундорлигини ўзгача талқинда кўришимиз мумкин.



Download 1,45 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   35   36   37   38   39   40   41   42   ...   87




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish