Дастур мазмуни.
Болаларни тўсиқларни юриб ва югуриб ошиб ўтишда машқлантириш;2минут давомида тўхтамай югуриш;бадминтон ўйинига ўргатиш;тўпни бир бирига оёқ билан узатишни машқлантириш(футбол элементлари);сакраш машқлари бор ўйинларни қайтариш.
Жиҳозлар.Бир нечта тўп(диаметри-20-25см),5-6та калта чилвир,6-8та брусок,бадминтон ўйини учун ракетка ва воланлар.
1-қисм.Колоннада биттадан бўлиб юриш,тарбиячининг сигнали бўйича,боланинг қадамига тенг қилиб қўйилган чилвирлар устидан ошиб ўтиш(5-6та);оддий юриш,2 минутгача тўхтамасдан секин темпда югуришга ўтиш.
2-қисм.Ўйин машқлари
“Тўпни шерикка узат”.Тарбиячи ўғил болаларга жуфтликлар ҳосил қилишни ва биттадан тўпни олишни таклиф этади,болалар тўпни бир бирига оёғи билан тепиб узатади(масофа 3м).
“Воланни қайтар”.Қизлар тарбиячи рахбарлигида машқларни бажаришади.
Улар ҳам жуфтликларга бўлиниб олишади.Ҳар бирининг қўлида ракетка,шеригида эса волан бўлади.Тарбиячи воланни юқорига ирғитиб,уни ракетка билан уриб шерик томонга йўналтиришни кўрсатиб беради.Волан иложи борича ерга кам тушиши керак.Сўнгра тарбиячи болаларни ўринларини алмаштиради.
“Чаққон бўл!”эстафетаси.Болалар старт чизиғи олдида иккита колонна бўлиб туришади.Биринчи турганлар кегли ёки кубиклар орасидан икки оёқлаб сакраб,финишгача етиб боришади ва орқага қайтиб колоннанинг охирига туриб олади.Кейинги бола олдингиси старт чизиғини кесиб ўтганидан кейингина югуради(масофа 5м).2-3марта такрорланади.
3-қисм.Колоннада биттадан бўлиб юриш.
Дастур мазмуни.Болаларни колоннада иккитадан бўлиб юрганда ва югурганда бурилишларни бажаришга ўргатиш;қасқонга ён томон билан киришни қайтариш;мувозанат сақлаш ва сакрашларни машқлантириш.
Жиҳозлар.Болалар сонига тенг қасқонлар,2та гимнастик скамейка,1-2та мат(ёки поролон гиламчалар).
1-қисм.Шеренга бўлиб сафланиш,қомат ва текисланишни текшириш.Икки-тадан бўлиб колоннага сафланиш.Колоннада иккитадан бўлиб юриш,тарбиячининг “Бурилинг!”сигнали бўйича-болалар чап елка орқали бурилиб юришни давом этишади.Колоннада иккитадан бўлиб югуриб,тарбиячининг сигнали билан темпни ўзгартирмай бурилиб югуриш давом этади.Югуриш ва юриш галма гал бажарилади.
2-қисм.Қасқонларо билан умумий ривожлантирувчи машқлар.
1.Д.ҳ: асосий туриш,қасқон пастда.1-қасқон олдинга кўтарилади;2-юқорига, вертикал ҳолатда;3-олдинга;4-дастлабки ҳолатга қайтилади(5-6).
2.Д.ҳ:оёқлар елка кенглигида,қасқон пастда.1-қўллар тўғри ҳолатда,гавдани ўнгга бурилади;2-дастлабки ҳолатга қайтилади.Шу машқ чапга бажарилади.(6марта).
3.Д.ҳ:тиззаларда турган ҳолда,қасқонни икки қўллаб кўкрак олдида тутилади.1-чамбарак юқорига кўтарилади;2-ўнг томонга эгилиб.қўлларни тўғри тутилади;3-чамбарак олдинда;4-дастлабки ҳолатга қайтилади.Шу машқ чап томонга бажарилади(8марта).
4.Д.ҳ: чамбарак ичида асосий туриш,қўллар белда,чамбарак полда.1-чўккалаб ўтириб,чамбаракни ёнидан ушланади;2-тикланилади,қўллар букилган,чамбаракни бел ёнида ушланади;3-чўккалаб ўтириб,чамбаракни ерга қўйилади;4-тикка туриб дастлабки ҳолатга қайтилади.
5.Д.ҳ:ўтирган ҳолатда оёқлар ёйилган,чамбарак кўкрак олдида букилган қўллар билан тутиб турилади.1-2-олдинга энгашиб чамбаракнинг чеккаси билан оёқлар учи турган ерга тегилади;3-4 дастлабки ҳолатга қайтилади(6-7марта).
6.Д.ҳ:асосий туриш,қўллар белда,чамбарак полда.Чамбарак атрофида ўнгга ва чапга сакрашлар.
Do'stlaringiz bilan baham: |