Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ўзбекистон журналистика ва оммавий коммуникациялар университети



Download 3,79 Mb.
Pdf ko'rish
bet28/49
Sana17.07.2022
Hajmi3,79 Mb.
#815907
1   ...   24   25   26   27   28   29   30   31   ...   49
Bog'liq
Журналистикада креатив фикрлаш

Аудиторияда бажариш учун вазифа 
Одатий буюмларни ноодатий мақсадда фойдаланиш. Буюмлар: газета, челак, 
оёқ кийим учун қутиси, сд-диск. Айтинчи, одатда бу буюмлардан қандай 
мақсадда фойдаланилади? Бошқа мақсадларда ҳам бу нарсалардан 
фойдаланиш мумкинми? Одатий буюмлардан ноодатий мақсадда 
фойдаланишнинг бир нечта усулларини тасаввур қилиб кўринг. Қандай 
ҳолатларда нарсалардан бошқа мақсадларда фойдаланиш мумкин?
Мазкур вазифани икки ёки бир нечта гуруҳга бўлиниб, бажариш мумкин. Ҳар 
бир гуруҳ ўз жавоб вариантини беради, уни изоҳлайди. 
 
Мустақил бажариш учун вазифа
Номаълум, янгилик бўлган бир буюмни унга ўхшаш бўлган бошқа буюмларга 
ўхшатиб, улар орасида умумийлик топинг. Шундан сўнг, ноодатий, янги 
нарсаларни оддий, таниш бўлган буюмга “айлантиринг”. Оддий буюмлардан 
бошқа мақсадларда фойдаланишга ҳаётий мисоллар бўйича шахсий тажриба 
ёки кузатувларларингизни келтиринг. 
Таянч атамалар 
фикрлаш, номаълумлик, синектика 
Мавзу доирасида тавсия этиладиган адабиётлар 
Friedland L. Community Impact, Journalism Shifts Cited in New Civic Journalism 
Study. 
Лески К. Креативный шторм: позволь себе создать шедевр: нестандартный 
подход для успешного решения любых задач. М.: «Э», 2018- 240 с. 
https://ru.wikipedia.org 
https://blog.wikium.ru 
 https://studfile.net 
https://www.psychologies.ru 
http://www.xapaktep.net/virtues/science/creativeness/desc.php 


76 
II БОБ КРЕАТИВ ФИКРЛАШНИНГ АМАЛИЁТДАГИ ТАДБИҚИ 
2.1.Карикатураларда креативлик
Режа 
1.Карикатуралар ҳақида тушунча
2.Карикатураларнинг келиб чиқиши ва тарихий эволюцияси 
3.Замонавий карикатураларнинг турлари ва уларнинг ижтимоий сиёсий 
аҳамияти
Карикатура – итальян тилидан

саricare” сўзидан олинган бўлиб,
кўпиртирмоқ. бўрттирмоқ каби мазмунини беради. Карикатура – тасвирий 
санъатнинг ўзига хос жанри бўлиб, асосан графика усулида тасвирланади.
83
Мазкур тасвирий санъат кўриниши ижтимоий танқидга асосланган сатирик 
йўналишдир.
Карикатура жанрининг оммалашиши ижтимоий зиддиятлар, муаммолар 
кўпайган пайтига, қийинчиликлар даврида омманинг фаоллашган даврига 
тўғри келади. Бундай даврда карикатуралар демократик кучларнинг таъсир
этиш воситаси бўлиб хизмат қилади.
Яъни, карикатуристлар ечимини 
кутаётган муаммоларни юмор ва сатирик тасвир орқали ифодалашади,
давлат раҳбарлари, уларнинг хатти - ҳаракатларини кулгуга олиб,
жараёнларга ўз муносабатларини билдиришади.
Баъзи мутахассислар карикатуралар ватанини Қадимги Миср деб 
ҳисоблаб, бунда мелоддан аввалги ХIII асрда Рамзес III тасвирланган асарга 
83
https://ru.wikipedia.org 


77 
таянишади.
37- расм.
Мазкур расмда қадимги Миср ҳукмдори Рамзес IIIга, Леонардо да Винчи 
қаламига мансуб эркак кишига ва замонавий тадбиркорга чизилган карикатуралар акс 
этган.
Бошқа бир фаразларга кўра, карикатура жанрининг асосчиси итальян 
рассоми
Леонардо да Винчи бўлган. Уйғониш даври мутафаккири Леонардо 
да Винчи моҳир рассом бўлиши билан бирга одам анатомиясини мукаммал 
билган олим эди.
84
38- расм

Мазкур расмда Леонардо да Винчининг автопортрети ва унинг қаламига мансуб 
карикатуралар акс этган
.
84
 https://ru.wikipedia.org/wiki 


78 
Бу рассомнинг қалам тасвир усулидаги графикаларида масхаралаб 
чизилган расмларини ўша инсонларнинг карикатураси деб ҳисоблаш мумкин. 
Бунда ижодкор инсон табиатига хос бўлган характерини, камчиликларини 
бўрттириб кўрсатган.
39 -расм. Мазкур расмда Леонардо да Винчи қаламига мансуб карикатурлар акс этган.
Бунинг учун Леонардо да Винчи асосан портрет йўналишида ижод 
қилган. Леонардо да Винчининг графикасининг фарқли жиҳати шундаки, у 
оддий одамларни тасвирлаган. Мансабдолар, ҳукмдорлар, олий насаблар, 
машҳур кишилар унинг “қалами ости”га олинмаган.
Кейинчалик карикатураларда, бадиий адабиётдаги масал жанридагидек 
тимсолий равишда жониворларнинг образларидан фойдаланилган. Бундай 
тимсолий карикатуралар, аксарият ҳолатларда, сиёсий жараёнлар мавзусида 
бўлиб, уларда давлат раҳбарлари масхаралаб тасвирланган.
40- расм.Мазкур расмда ўтган асрдаги жаҳондаги сиёсий вазият тасвирланган карикатура 
акс этган.


79 
Европада карикатура жанрининг оммалашуви 1524-1526 йиллардаги 
Германиядаги деҳқонлар уруши даврига тўғри келади. Шу билан бирга 
Голландия, Англия, Франциядаги XIV-XVIII асрларда бўлиб ўтган буржуа 
революциялари, бу мамлакатларда карикатуранинг оммалашуви учун туртки 
бўлди. Бу даврдаги карикатура халқ ижоди, фольклор тамойиллари билан 
уйғунлашганди.
85
41- расм. Мазкур расмда XIX асрдаги жаҳондаги сиёсий вазият тасвирланган карикатурлар 
акс этган. 
Айнан шу даврда қатор давлатларда цензура тақиқлари ҳам пайдо 
бўлади. XVI асрдан бошлаб қатор Европа давлатларида махсус шаржларни
тақиқловчи қарор ва фармонлар қабул қилинади. 1791 йилда Миллий кенгаш 
ҳукуматга қарши матн ва тасвирни чоп этишни тақиқловчи махсус декрет 
қабул қилади.
XIX асрда карикатурачилар Англиядагина бир оз эркин бўладилар. 
Чунки ҳукумат асосан олийнасаблар санъати ҳисобланган театр ва адабиётни 
назорат қилиб, паст табақалилар санъати ҳисобланган карикатурага деярли 
эътибор бермайди. 
85
https://w.histrf.ru/articles/article/show/karikatura


80 
42- расм. Мазкур расмда XVIII- XIX асрларга хос бўлган ижтимоий - сиёсий муаммолар 
тасвирланган карикатуралар акс этган.
Карикатура санъатининг гуллаган даври Наполеон сиёсатига қарши 
уруш пайтига тўғри келади. Джеймс Гилрей ва Томас Роулдсонлар 
карикатураларни ниҳоятда машҳур қиладилар. Наполеоннинг 
карикатурларни хуш кўрмаслигини билган россиялик генерал Кутузов 
ўзининг штабида махсус карикатуралар чоп этувчи босмахона ташкил 
этади.
86
43- расм. Мазкур расмда Наполеон Бонапарт тасвирланган карикатуралар акс этган. 
Биринчи жаҳон уруши даврида ҳам карикатуралар ниҳоятда 
оммалашади. Францияда “Қизил кулгу”, Германиядаги “Клад дерач” 
журналларида французлар ва уларнинг иттифоқчиларини масхаралаб
86
https://ru.wikipedia.org


81 
карикатуралар чоп этишади. 1923 йилда таниқли экспрессионист Георг 
Гросс Гитлерни кулгили ва бир вақтнинг ўзида даҳшатли Зигфрид шаклида
тасвирлайди. Иккала жаҳон урушлари орасида Францияда карикатура
санъати журналистика билан уйғунлашади, мақолалар карикатуралар билан
биргаликда чоп этилади. Бундай нашрларга “Канар аншене” газетасини 
мисол қилиш мумкин. 
44 расм. Мазкур расмда Адольф Гитлер ва унинг сиёсати тасвирланган карикатуралар акс 
этган

Уруш тугагач, карикатуристлар диққат марказида Франция давлат
раҳбари Шарль де Голь бўлади.
87
45-расм. Мазкур расмда Шарль де Гольнинг фотосурати ва унинг карикатураси акс этган.
87
https://ru.wikipedia.org/wiki 


82 
Де Гольни масхаралаб чизган расмлари учун рассом Ролан Муаззан 
жуда машҳур бўлиб кетади. “Экспресс”, “Харакири” каби журналларда де 
Гольнинг сиёсати кескин танқид қилинади. Бу арбоб умри давомида
карикатурачилар билан судлашади.
46- расм. Мазкур расмда Шарль де Голь ва унинг сиёсий қарашлари тасвирланган 
карикатуралар акс этган.
Сайлови арафасида PR мутахассислари унга карикатурачилар билан
“иттифоқ тузиш”ни маслаҳат беришади. Шунда француз сиёсатдони ўзини
масхаралаб чизадиган рассомлар билан “дўст”лашиб, энг зўр карикатуралар
учун махсус танловлар, совринлар эълон қилади. Карикатураларини тўплаб,
ўз ҳисобидан уч жилдлик китоб ҳам нашр қилдиради. Бугунги кунда мазкур 
нашр қиймати юқори бўлган библиографик тўплам ҳисобланади. 
Умуман олганда, карикатуралар моҳиятан креатив фикрлашнинг ўзига 
хос кўринишидир. Эътибор берилса, карикатураларда тасвир борлигича 
чизилмайди, балки бўрттириб, бирон нарсага ўхшатиб, унга ўзгача, янгича 
мазмун бериб тасвирланади. Карикатуралардаги тимсолий ўхшатишлар 
натижасида биз атрофдаги муаммоларга ўзгача назар билан қарашни 
ўрганамиз. Муаммоларни кулгули қилиб тасвирлаш орқали муаллиф ана шу 
воситада ижтимоий реалликка ўз қарашларини ифода этади, танқид ва таҳлил 
қилади. Албатта, давлат раҳбарларига танқид ёқмагани учун бир вақтлар 
карикатуралар тақиқ остида бўлган. Аммо вақтнинг ўзи мутасаддиларни 
уларга кўникишга ўргатган. Бугунги кунда карикатуралар ҳажвий юмористик 


83 
йўналишдаги тасвирий санъатнинг бир кўринишидир. Карикатураларда 
бугунги кунда ҳам давлат раҳбарлари, уларнинг олиб бораётган сиёсатларини 
масхаралаб тасвирланади.
47- расм. Мазкур расмда Россия Президенти Владимир Путин ва унинг жаҳондаги сиёсати 
тасвирланган карикатуралар акс этган.
Юртимизда ўтган асрнинг бошларида ташкил топган ҳажвий юмористик 
журнал бўлган “Муштум”да карикатуралар берилган. Мазкур журналнинг 
иллюстрацияларида асосан ижтимоий, сиёсий, маиший (порахўрлик, 
ичкиликбозлик ва ҳ.к.) каби мавзулардаги карикатуралар чоп этилган. 
48- расм. Мазкур расмда юртимиз ижодкорлари қаламига мансуб карикатуралар акс этган.
Мультимедиа журналистикаси тараққиёти барча босма нашрлар қатори 
“Муштум”га ҳам ўз таъсирини ўтказди. Ҳозирда бу журнал ўз фаолиятини 
тугатган. Аммо карикатуралар ҳамон ўз мухлисларига эга. Бугунги кунда 
ижтимоий-сиёсий, маиший, спорт мавзусидаги карикатуралар ижтимоий 
тармоқларда мунтазам бериб борилади.


84 
49 -расм. Мазкур расмда ижтимоий тармоқлардаги карикатуралар акс этган.
Умуман олганда, ижодий ёндашув билан муаммони ўхшатишлар, 
тимсоллар, бўрттириб кўрсатиб тасвирлайдиган карикатурлар мавжуд 
вазиятга янгича қарашга, ноодатий ёндашишга ўргатади. Ижодий, яъни
креатив фикрлаб кўриш имкониятини беради. Карикатуралар сатира ва юмор 
билан ижтимоий муаммоларни омма эътиборига олиб чиқиши билан асрлар 
оша ўз мухлисларига эгадир.

Download 3,79 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   24   25   26   27   28   29   30   31   ...   49




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish