Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ўзбекистон журналистика ва оммавий коммуникациялар университети



Download 3,79 Mb.
Pdf ko'rish
bet18/49
Sana17.07.2022
Hajmi3,79 Mb.
#815907
1   ...   14   15   16   17   18   19   20   21   ...   49
Bog'liq
Журналистикада креатив фикрлаш

 Аудиторияда бажариш учун вазифа
Қадимги Шарқ халқларида дунёни икки хил куч бошқариши ҳақидаги 
тушунчалар бор. Инь ва Янь
53
. Қуёш ва ой. Ақл ва ҳиссиёт. Демак, ижодий 
тафаккур ҳақида йигирманчи асрдан анча илгари ҳам тадқиқотлар олиб 
борилган, фалсафий қарашлар шаклланган. Шу ҳақда маълумот олиб
ўзингизни фикр ва мулоҳазаларингизни баён этинг.
Мустақил бажариш учун вазифа
Иккала қўлингизга қалам ёки ручка олинг. Битта қўлингиз билан учбурчак 
шаклни, иккинчиси билан айланани чизишга машқ қилинг...
Яна бир бор уриниб кўринг. Уч дақиқа давом этинг. Бошингиз оғриса, 
тўхтатиб, кейин яна бажариб кўринг. Бу машқни уддаласангиз, икки ҳил сўз 
ёзишни ҳам машқ қилиб кўринг. 
Таянч атамалар 
вертикал фикр юритиш, горизонтал фикрлаш, ижодкорлик қобилиятининг 
физиологик сабаблари 
51
 https://ru.wikipedia.org 
52
https://ru.wikipedia.org 
53
https://ru.wikipedia.org


48 
Мавзу доирасида тавсия этиладиган адабиётлар 
Барышева Т.А., Жигалов Ю.А. Психолого-педагогические основы развития 
креативности – СПб.: СПГУТД, 2006
https://ru.wikipedia.org 
https://www.mann-ivanov-ferber.ru 
https://wikigrowth.ru/ 


49 
1.10.
Нуқтаи назарни ўзгартириш 
Режа 
1.Нуқтаи назарни ўзгартиришнинг аҳамияти 
2.Нуқтаи назарни ўзгартириш ўзи нима 
3.Нуқтаи назарни ўзгартириш учун нима қилиш зарур?
25- расм. Мавзуга доир расм
Аввалги бўлимларда креативлик нималигини, креатив фикр юритиш 
нима учун зарурлигини, ижодий фикр юритиш учун “қолип” бўлиб қолган 
тушунчалардан воз кечиш кераклиги ҳақида сўз юритдик. Энди, стереотип ва 
шаблонлардан воз кечиш учун нуқтаи назарни, дунёқарашни ўзгартириш 
кераклигини таҳлил қиламиз.
Нуқтаи назар (ёки дунёқараш) бу инсоннинг ўзи ва олам ҳақидаги 
тасаввуридир. Инсоннинг хатти- ҳаракати ва унинг ташқи оламга бўлган 
муносабати унинг дунёқарашига боғлиқ бўлади. Психолог, файласуфларнинг 
таъкидлашича, ҳаётини ўзгартирмоқчи бўлганлар, ўзларини дунёга бўлган 
қарашларини, яъни нуқтаи назарларини ўзгартиришлари лозимдир.
Эътибор берган бўлсангиз, кўпинча, икки ҳил қадриятлар, бошқа - 
бошқа дунёқарашга эга инсонлар ўз ҳақиқатларини ёқлаганларида конфликт 
ҳолатлар юзага чиқади. Яъни, ҳеч ким ўзини ноҳақ деб билмайди, 
бошқаларнинг ҳақиқатларини қабул қилишни истамайди. Тажрибани 
кўрсатишича, 
дунёқарашни 
ўзгартириш 
осон 
эмас. 
Ўзларининг 
стереотиплари, шаблон фикрларини одамлар боғланиб қолишади, улардан воз 


50 
кечишни, ўзгартиришни, бошқаларнинг ҳақиқатларини тан олишни 
исташмайди. Нима учун шундай? Зиддиятларга сабаб бўладиган дунёқараш 
қандай шаклланади? Нима учун нуқтаи назарни ўзгартириш бунчалик 
мураккаб? 
Инсоннинг дунёқараши бошқа одамлар таъсирида ёки вазиятлар 
натижасида ўзгаради. Дунёқарашни ўзгариши ўрганиб қолган вазиятдан,
одатий қулай ҳолатдан чиқишликни тақозо қилади. Бундай ҳолатда одам фаол 
бўлишига тўғри келади. Яъни, дунёрашни ўзгартириш муҳим қарор бўлиб, 
уларни ҳаётга тадбиқ этиш учун фаол ҳаракат талаб этилади. 
Дунёқарашларини ўзгартиришни истамаганлар - ўзларини ислоҳ қилишни 
хоҳламайдилар. Бошқаларнинг ҳақиқатларини тан олиш учун танлаган 
йўлларидан бир оз воз кечишлари кераклигини, ортга чекиниш зарурлигини 
қабул қила олмайдилар. Чунки улар ҳаётда доим ғолиб бўлиш лозим деб 
биладилар. Болаликдан уларга ҳаётнинг мазмуни омад ва мувоффақиятга 
интилиш деб тушунтиришган. Шунинг учун кўпчилик - омад, мақсадга тезда 
эришиш, мувоффақиятга боғланиб қолишган. Омадсизлик эса, тушкунликка 
олиб келади. Олимлар тушкунлик сабабларини ҳам тадқиқ этишган.
54
Кўпчилик аёлларни турмушидаги ёки саломатлиги билан боғлиқ муаммолар 
тушкунликка тушишига сабаб бўлар экан. Эркаклар эса, оилавий зиддиятлар 
ёки касбий муаммоларни омадсизлик деб қабул қилишаркан.
26- расм. Мавзуга доир расм 
54
http://psycentr-ykt.ru/depressiya-u-muzhchin-i-zhenshhin-shodstvo-i-razlichiya/


51 
Аксарият оламлар омадсизликдан ижтимоий босим сабаб қўрқишади.
Чунки одамларга атрофдагиларнинг фикри, муносабати жуда муҳим.
55
Дунёқарашни ўзгартириш учун бир нечта қоидаларни ўзлаштириш керак:
* Атрофдагиларнинг баҳосига, муносабатига боғланиб қолмаслик керак.
* Ўз ҳатти ҳаракатларини инсонни фақат ўзи назорат қилишга ҳақли.
Бошқаларнинг гап сўзи таъсир қилмаса, ташқи таъсирдан фориғ 
бўласиз. Буюк инсонлар билан ўзини солиштириш, қиёслаш омадсизлик 
хиссини уйғотади. Масалан, майдонда илк бора тўп билан ҳаракатланишни 
ўрганаётганлар машҳур футболчи билан ўзини қиёслаб, ўзини ношуддек ҳис 
қилиш мумкин. Инсон ўзини - фақат ўзи билан солиштириш керак. Буюклар 
ҳам тинимсиз меҳнат орқали шундай маҳоратга етганлар. Мувоффақиятсизлик 
- тушкунликка сабаб бўлмай, қайта - қайта уринишлар, тинимсиз меҳнатга 
замин бўлиши керак. 
27- расм. Мавзуга доир расм 
Баъзи таваккал ишлар омадсизликка сабаб бўлиб, тушкунликка 
тушириб қўйиши мумкин. Таваккал қилишдан аввал унинг оқибатлари, барча 
бошқа жиҳатларига ҳам аҳамият бериш керак.Таваккал қилмаслик учун 
дунёқарашни аста секинлик билан ўзгартириш керак. Катта мақсадларни
ҳаётга тадбиқ этишдан аввал режа тузиш керак. Режа таркибида омадсизлик 
бўлиши мумкинлигини, эҳтимол бирон тадбир амалга ошмаслиги 
55
https://fazarosta.com 


52 
мумкинлигини киритиш лозим. 
Масалан, бизнесда ҳамкорларингиз панд 
бериши, ишга киришга уринаётган бўлсангиз суҳбатдан ўта олмаслигингиз
вариантини ҳам режага киритинг. Омадсизлик эҳтимолини реал қабул қилиш 
керак.
Бунда доимо ижобий фикрлаш, яхши ниятда бўлиш муҳим. Ҳар бир
қўйилган қадамдан завқланиш лозим. Омадсизликдан кўз ёш қилиб, 
тушкунликка тушиш керакмас. Реал ҳаётда омадсизлик, фаол жараённинг
табиий бир бўлагидир. 
Тушкунликка тушиш, танлаган йўлдан орқага қайтишга, ҳаракатларни
чеклашга олиб келиши мумкин. Омадсизликка парво қилмай, йўлда давом 
этилса, имкониятларни рўёбга чиқариш мумкин. 
Дунёқарашни нима учун ўзгартириш керак? Мутахассисларнинг 2019 
йилнинг 18 июнида ўтказган тадқиқотларига кўра, одамларнинг бошқа 
одамларга бўлган муносабати, уларнинг ўзларининг дунёқарашларига боғлиқ 
эканлигини кўрсатди. Бир ҳил вазиятга одамлар ҳар хил баҳо беришади. 
Баъзилар ҳавас, бошқалар ғазаб ёки ҳайратланиш билан. Шунинг учун 
дунёқарашни ўзгартириш жуда муҳим бўлиб, нуқтаи назар олам ҳақидаги 
тасаввурга таъсир қилади. 
Нуқтаи назар ҳаммада ҳар хил бўлади
56
... Баъзилар қийинчиликларда 
ҳавфни сезса, бошқалар имконият топади. Кимдир тушкунликка тушса, 
бошқалар қайтадан бошлаб кўришга умид боғлайди. Тушкунликка 
тушмайдиган, таслим бўлмайдиган иродали инсон бўлиш учун ўз устида 
тинмай ишлаш, ўзи учун қулай вазиятни ўзи яратишни билиш керак. 
“Дунёқарашни ўзгартириш “эски тушунчалар билан тўлган “қалъани забт” 
этишга ўхшайди”
57

Физика бўйича Нобель мукофоти совриндори бўлган америкалик
олим Марри Гелл-Манн
58
ўз изланишлари билан оламни илмий англашга 
улкан хисса қўшган. “Кварк ва ягуар” номли китобида у ҳар қандай соҳада 
56
 
https://ru.wikipedia.org  
57
Лески К. Креативный шторм: позволь себе создать шедевр: нестандартный подход для успешного 
решения любых задач. М.: «Э» 2018 – с. 37 
58
https://ru.wikipedia


53 
ижодий жараённинг асоси аввалги тушунчалардан воз кечишлик эканлигини 
таъкидлайди.

Download 3,79 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   14   15   16   17   18   19   20   21   ...   49




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish