Экстенсив омил;
Ишлаб чиқаришнинг техниКредитехнологик ҳолати.
Меҳнат унумдорлигининг ўсиши:
Маҳсулот ҳажми уни ишлаб чиқариш вақти ва сифатига таъсир этмаган ҳолда
оширилишига;
маҳсулот бирлигига меҳнат сарфининг камайишига;
маҳсулот ишлаб чиқариш ва товарлар айланиш вақтини қисқартиришга;
ҳажм ва фойда меъёрининг оширилишига имкон беради.
Меҳнат унумдорлиги қиймат ва айрим ҳолларда натурал, шартли-натурал
кўрсаткичларда аниқланади. Уни аниқлашнинг қуйидаги кўрсаткичлар тизими орқали
таркиблаш мумкин.
Меҳнат унумдорлигини ҳарактерловчи кўрсаткичлар Бир ходимга тўғри
келадиган маҳсулот хажми
Маҳсулот (иш,хизмат) ҳажми
МУ=----------------------------------------------------
Ходимларнинг ўртача сони
Бир ишчига тўғри
келадиган маҳсулот ҳажми
Маҳсулот (иш,хизмат) ҳажми
МУ=------------------------------------------------------
Ишчиларнинг ўртача сони
Бир соатлик меҳнат унуми
Маҳсулот (иш,хизмат) ҳажми
МУ=-----------------------------------------------------
Ишланган иш соатлари
Бир кунлик меҳнат унуми
Маҳсулот (иш,хизмат) ҳажми
МУ=---------------------------------------------------
Ишланган иш кунлари
Меҳнат унумдорлигини алоҳида олинган корхона маълумотлари асосида таҳлилни
қуйида кўриб ўтиш мумкин.
Қуйидаги жадвалда меҳнат унумдорлиги таҳлили берилган. Жадвал маълумотларидан
бўлган омилларни ўрганиш;
ишлаб чиқариш харажатлари таркибида меҳнат ашёларининг салмоқ
кўрсаткичларини ўрганиш ва ҳ.з.
Моддий ресурслар ва улардан самарали фойдаланиш кўрсаткичлари маҳсулот ҳажмининг ўзгаришига таъсири таҳлили. Моддий ресурслар самарадорлигини
ҳарактерловчи кўрсаткичлар тизимига моддий ресурслар қайтими ва сиғими кўрсаткичлари
киритилади. Моддий ресурслар қайтими уларнинг ҳар бир сўмига тўғри келадиган маҳсулот
ҳажмини тавсифласа, сиғими ҳар бир сўмлик маҳсулот ҳажмига тўғри келадиган моддий
ресурслар қийматини тавсифлайди. Таҳлил этишда уларнинг қиёсий фарқланиши ва ўзгариш
сабаблари ўрганилади.
Таҳлил этишда моддий ресурслар қиймати ва қайтими таъсирида маҳсулот ҳажмининг
ўзгаришларига баҳо берилади. Маҳсулот ҳажмининг ўзгаришига таъсир этувчи моддий
омиллар таҳлилда уларнинг ўртача йиллик қийматларининг ўзгариши ва моддий ресурслар
қайтими ўзгаришларига муҳим аҳамият берилади. Бу бевосита корхонада мавжуд ички
имкониятларни аниқлаш ва белгилашда муҳим аҳамиятга эга ҳисобланади.