8-жадвал Корхонада банд бўлган ходимлар сони нисбий фарқланиши Кўрсаткичлар Ходимлар сони, киши 1. Режа бўйича
1560
2. Маҳсулот ҳажми ўзгаришига мувофиқ ишчилар сони 1560*20,9:100
1886
3. Ҳақиқатда
1450
4. Мутлақ фарқ (3-1)
-110
5. Нисбий фарқ (3-2)
-436
Корхонада банд бўлган ишчилар сони режага нисбатан 110 кишига кам бўлган, лекин
нисбий фарқланиш бўйича ходимлар сони 436 кишини ташкил этган. Бу билан корхонада
асосий эътибор меҳнат самарадорлиги ошиши ҳисобига маҳсулот ҳажмини ўстиришга
қаратиш орқали изоҳлаш мумкин.
Назорат саволлари: 1. Ходимлар таркиби деганда нима тушунилади?
2. Корхона фаолиятининг натижавийлигига нималар таъсир кўрсатади?
3. Корхона меҳнат ресурслари нима?
4. Ходимлар қўнимсизлигини тушунтириб беринг.
2-савол бўйича дарс мақсади: Талабаларда иш вақтидан фойдаланиш даражаси ва
меҳнат унумдорлиги тўғрисида тушунча ҳосил қилдириш.
Идентив ўқув мақсадлари: 2.1. Иш вақтидан унумли фойдаланиш даражасини таҳлил қилиб бера олади.
2.2. Меҳнат унумдорлиги таҳлилини ўтказа олади.
2-савол баёни. Иш вақтидан фойдаланиш даражаси таҳлили. Меҳнат унумдорлиги таҳлили. Корхонада меҳнат унумининг ўсиши кўп жиҳатдан иш вақтидан қай
даражада фойдаланиш даражаси билан боғлиқдир. Корхонада иш вақтидан фойдаланишнинг
қуйидаги жиҳатларини фарқлаш мумкин:
ишчилар иш вақтидан фойдаланиш даражасини ўрганиш;
ускуналар иш вақтидан фойдаланиш даражасини ўрганиш.
Ишчилар иш вақтидан фойдаланишнинг умумлашган кўрсаткичи-жами ишчилар
томонидан йил давомида ишлаган киши-соатлар ҳисобланади. Таҳлил чоғи, корхонада иш
вақтидан фойдаланишнинг қай даражада йўлга қўйилганлиги, унинг ўзгаришига таъсир
даражасига таъриф берилади. Ишчиларнинг иш вақтидан фойдаланиш даражасига куйидаги
омиллар таъсир қилади:
ўртача рўйхатдаги ишчилар сонининг ўзгариши;
бир йилда ўртача ишлаган иш кунларининг ўзгариши;
иш куни давомийлигининг ўзгариши.
Ускуналар иш вақтидан фойдаланиш таҳлилида ускуналарнинг бўш туришларига,
уларнинг меҳнат самараси ва унумдорлигига баҳо берилади.
Корхонада умумий иш вақти фонди ўзгаришига таъсир этувчи омиллар таҳлилидан
шуни хулоса қилиш мумкинки, жорий даврда ишчилар сонининг ўзгариши ҳисобига иш
вақти фонди 168 минг киши-кун соатга, иш кунининг ўзгариши таъсирида 91 минг киши-кун
соатга, иш куни давомийлигининг ўзгариши таъсирида 65 минг киши-кун соатга ўзгаргани
кузатилган. Барча омиллар таъсиридаги ўзгариш 324 минг киши-соатга тенг бўлган.