О. Р. Райимбердиева бухгалтерия ҳисоби, ИҚтисодий таҳлил ва аудит



Download 1,69 Mb.
Pdf ko'rish
bet119/238
Sana24.03.2022
Hajmi1,69 Mb.
#507422
1   ...   115   116   117   118   119   120   121   122   ...   238
Bog'liq
buxgalteriya hisobi iqtisodij tahlil va audi

Идентив ўқув мақсадлари: 
2.1. 
Тайёр маҳсулотни омборда ҳисобга олиш хусусиятларини ифодалаб бера олади.
 
2.2. 
Тайёр маҳсулотни бухгалтерияда ҳисобга олиш ва бухгалтерия ҳисоби счётларида 
акс эттира олади. 
2-савол баёни. Тайёр маҳсулотларни омборда ва бухгалтерияда ҳисобга олиш. 
Тайёр маҳсулотлар субъектнинг омборида ҳам, бухгалтериясида ҳам ҳисобга олиб 
борилади. Тайёр маҳсулотнинг омборга келиб тушиши бирламчи ҳужжатларда қайд этилади. 
Ушбу ҳужжатларда буюмлар турларига кўра маҳсулот ишлаб чиқаришнинг улар сонига 
қараб натура ҳисоби юритилади. Бундай маҳсулотнинг умумий ҳажми ҳисобот даври 
тугаганидан сўнг баҳоланиши керак. 
Кўрсатилган хизматлар ва бажарилган ишлар далолатномалар билан қайд этилади. 
Тайёр маҳсулотни ишлаб чиқаришдан омборга топшириш қабул қилиш, топшириш 
юкхатлари билан расмийлаштирилади. Бундай ҳужжатларда қуйидагилар кўрсатилади: 

маҳсулот топшираётган цехнинг номи; 

уни қабул қилаётган омбор; 

маҳсулотнинг номенклатура коди-рақами ва номи; 

ўлчов бирлиги; 

маҳсулотнинг номи; 

топшириш санаси; 

жавобгар шахсларнинг имзолари. 
Бухгалтерияда топширилган юкхатлар асосида ҳар ойда тайёр маҳсулот ишлаб 
чиқаришнинг жамғарув қайдномалари юритилади. 
Ой тугагандан кейин қайдномаларда маҳсулот турларига кўра қанча тайёр маҳсулот 
ишлаб чиқарилгани ҳисоблаб чиқарилади ва ҳақиқий таннархга кўра баҳоланади. 
Омборга қабул қилинган ва харидор корхоналарга жўнатилган маҳсулот бухгалтерия 
ҳисобида ҳақиқий ишлаб чиқариш таннархи бўйича акс эттирилади. Бироқ цехлардан 
маҳсулот омборга қабул қилинганда унинг ҳаракатини ҳисобда қабул қилинган режа 
таннархи ёки улгуржи баҳода-шартнома нархда ҳисобга олинади, яъни баҳоланади. Ҳисобот 
ойи давомида маҳсулот режа таннархи билан ҳақиқий таннархи ёки ҳақиқий таннарх 
улгуржи баҳо ўртасидаги фарқ алоҳида ҳисобга олинади.
Тайёр маҳсулотни бухгалтерияда ёки омборда ҳисобга олиб бориш учун счётлар 
режасига кўра 2800-«Тайёр маҳсулотларни ҳисобга олувчи счётлар» актив инвентар счётлари 
кўзда тутилган. Ушбу счётлар қуйидагилардан иборат: 

2810-«Омбордаги тайёр маҳсулотлар» 

2820-«Кўргазмадаги тайёр маҳсулотлар». 
2810-«Омбордаги тайёр маҳсулотлар» счётларининг дебети 2010-«Асосий ишлаб 
чиқариш», 2310-«Ёрдамчи ишлаб чиқариш» счётларининг кредити билан ўзаро боғланади, 
кредити бўйича эса 9100-«Сотилган маҳсулотлар, бажарилган иш ва кўрсатилган 
хизматлар»нинг таннархини ҳисобга олувчи счётлар билан боғланади ва бунда 9110 
«Сотилган маҳсулотларнинг таннархи» счёти қўлланилади. Тайёр маҳсулотларнинг 
киримини қайд этиш билан боғлиқ хўжалик муомалалари 10:1-журнал-ордерда амалга 
оширилади. 
Моддий жавобгар шахс ҳар куни ёки бир неча кунда барча бирламчи ҳужжатларни 
бухгалтерияга топширади. Ҳисобнинг тезкор сальдо усули қўлланилганда бу ишларнинг 
ҳаммаси бевосита омбор мудири томонидан бажарилади. Бухгалтерия ходими муттасил, 
камида ҳафтасига бир марта бевосита омборнинг ўзида омбор мудири иштирокида 
маҳсулотнинг ҳаракати хусусидаги бирламчи ҳужжатларнинг маълумотларини омбор ҳисоби 
варақчаларига ўтказишнинг тўғрилигини текшириб кўриши ва буни ўз имзоси билан 
тасдиқлаши керак ва аниқланган тафовутлар ва хатолар шу ернинг ўзида бартараф этилади. 
Айни вақтда бирламчи ҳужжатлар бухгалтерия ходимига топширилади. 
Бундан ташқари, бухгалтерияда тайёр маҳсулотларни ишлаб чиқаришнинг натура ва 
сумма ифодасидаги қайдномаси, шунингдек 16-«Тайёр буюмлар ҳаракатини, тайёр маҳсулот 
ҳамда моддий бойликларни юклаб жўнатиш ва сотиш»нинг ҳисоби қайдномаси ҳам 
юритилади. 

Download 1,69 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   115   116   117   118   119   120   121   122   ...   238




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish