ЗАМОНАВИЙ УЗЛУКСИЗ ТАЪЛИМ СИФАТИНИ ОШИРИШ: ИННОВАЦИЯ ВА ИСТИҚБОЛЛАР
457
ХАЛҚАРО МИҚЁСИДАГИ ИЛМИЙ-АМАЛИЙ КОНФЕРЕНЦИЯ МАТЕРИАЛЛАРИ
БЎЛАЖАК БОШЛАНҒИЧ СИНФ ЎҚИТУВЧИЛАРНИНГ ТАДҚИҚОТЧИЛИК
КОМПЕТЕНЛИГИНИ РИВОЖЛАНТИРИШГА КРЕАТИВ ЁНДАШУВНИНГ
АҲАМИЯТИ
Раҳматова Ф.А. – PhD, ЖДПИ, Ўзбекистон.
Таянч сўз: креатив, ижод, илмий, тафаккур, фаолият, қобилият, фикр, таълим, билиш,
интеллектуал.
Аннотация: Бошланғич синф ўқитувчиларининг креатив ёндашув ўқув материалини
чуқур ўрганиш орқали ўқувчиларга муаммо негизини кўриш имконини беришга қаратилади.
Ключевые слова: креатив, творчество, научный, мышления, деятельность,
способность, мысль, образование, позвание, интеллектуал.
Аннотация: Творческий подход учителей начальных классов направлен на то, чтобы
дать возможность учащимся увидеть корень проблемы посредством углубленного изучения
учебного материала.
Base-words: creative, creation, science, contempiation, fitness, ability, contemplation,
training, orientation, intelectual.
Annotation: the creative approach of Primary School teachers is aimed at giving students
the opportunity to see the basis of the problem through in-depth study of the instructional material.
Креативлик – (луғавий жиҳатдан лотинча “яратиш, бунёд этиш” сўзларидан олинган
бўлиб, “ижод ва ижодкорлик”маъносида қўлланилади) ўқув материалидаги илмий
муаммолар ечимини излаш, уларни ўзгача, ижодий ҳал этишга қаратилган саъйи-
ҳаракатларнинг сифатий тавсифномаси. Аксарият психологларнинг тавсифига кўра,
креативлик нарсаларни ўзгача кўра олиш, муаммоларнинг ноёб еичмини топа олиш
қобилиятидир.
Бошланғич ва ўрта таълим босқичида креатив ёндашув ўқув материалини чуқур
ўрганиш орқали ўқувчиларга муаммо негизини кўриш имконини беришга қаратилади. Олий
таълим жараёнида эса креатив ёндашув талабанинг ихтисослик йўналишида илмий-ижодий
тафаккурининг муайян ғоялар тизими ечимига қаратилиши, бунда ижодий ишларнинг
индивидуал кўринишларини қўллашда ўз ифодасини топади. Креативлик ёндашуви ўқувчи
ва талабада интеллектуал-ижодий лаёқатларни ўстиради, уларни предмет олимпиадалари,
илмий семинар, конференциялар; жамоа олдида ўз ижодий маҳсулоти, диплом иши,
магистрлик диссертациясини далил ва мантиққа таяниб ҳимоя қилишга тайёрлайди. Креатив
таълим ва ўз-ўзига таълим беришнинг яхлит тизими эвристик ўқитиш принципларига
таянади .
Бўлажак бошланғич синф ўқитувчиларнинг олий таълим муассасаларида илмий
тадқиқот ишлари билан шуғулланишга эҳтиёжларини кучайтириш ҳамда уларда
тадқиқотчилик компетенцияларини ривожлантириш орқали шахсий-касбий муаммоларни
ҳал эта олишга қодир, юксак салоҳиятли етук мутахассисларни тайёрлаш олий педагогик
таълим тизими олдида турган муҳим вазифалардан саналади.
Тадқиқотчилик фаолияти ҳамиша креатив ёндашишни талаб қилади. У талабаларни ўз-
ўзини реализация қилишлари, ўз ички имкониятларини аниқлашлари ва намоён этишларига
қаратилади. Таълим олувчи тадқиқот устида худди ижодкор каби тер тўкиб ишлайди. Ва бу
иш ўзининг янгилиги, ижодий татбиқ эта олиши, ноодатийлиги билан ўзига жалб қилади.
Тадқиқот ишининг мазмуни ва уни техник жиҳозлаш таълим олувчининг фантазиясига
боғлиқ – у мавзуни очиб беришда муҳим деб билган ахборотларни танлайди, тадқиқотни
схема, жадвал, илмий услуб асосида жиҳозлашни амалга оширади.
Тадқиқотчиларнинг
фикрича,
агар
интеллектнинг
юқори
коэффициенти
креативликнинг юксак кўрсаткичлари билан тўлдирилса, инсон касбий ва бошқарув
фаолиятида катта муваффақиятларга, ўзида ижодий-тадқиқотчилик лаёқатларини таркиб
Do'stlaringiz bilan baham: |