Калит сўзлар: оила, никоҳ, давлат Дастури, оила маънавияти, никоҳ муносабатлари,
эр-хотин муносабатлари, оила мустаҳкамлиги, жамият мустаҳкамлиги.
Аннотация: Эта статья о том, что мы все несем ответственность за завтрашнюю
молодежь, надо подготовить их к жизни, чтобы они знали, что семья-это святое. Одной из
главных задач, стоящих перед всеми нами, является их всестороннее развитие.
Ключевые слова: семья, брак, государственная программа, духовность семьи,
супружеские отношения, стабильность семьи, стабильность общества.
Annatation:: This article is about the fact that we are all responsible for tomorrow's youth,
it is necessary to prepare them for life, so that they know that the family is sacred. One of the main
tasks facing all of us is their comprehensive development
Key words: family, marriage, state program, family spirituality, marital relations, family
stability, community stability
Ўзбекистон Президентининг 2017-2021 йилларга мўлжалланган Ҳаракатлар
стратегияси ҳақидаги Фармони имзоланди. Унда бешта устувор вазифалар босқичма босқич
амалга оширилиб, уларнинг ҳар бири бўйича йил номланишидан келиб чиқиб, бир йиллик
давлат Дастурини тасдиқлашни назарда тутади. Ижтимоий соҳани ривожлантиришга
қаратилган амалий ҳаракатлардан бири ёшларни ва ёш оилаларни ҳар томонлама қўллаб-
қувватлашга қаратилгандир. Албатта, мамлакатимизнинг асосий бўғини, эртанги кун эгалари
ёшлар ва ёш оилаларни ўз ўрнига эга бўлиши, касб танлаши, юрт равнақига ҳисса қўшадиган
ҳақиқий инсонлар бўлиб етиши учун қилинаётган барча саъий ҳаракатлар негизида
юртимизнинг тақдири ётибди. Халқимиз қадимдан ҳам ёш ўғил-қизларни, ёш оилаларни
ЗАМОНАВИЙ УЗЛУКСИЗ ТАЪЛИМ СИФАТИНИ ОШИРИШ: ИННОВАЦИЯ ВА ИСТИҚБОЛЛАР
466
ХАЛҚАРО МИҚЁСИДАГИ ИЛМИЙ-АМАЛИЙ КОНФЕРЕНЦИЯ МАТЕРИАЛЛАРИ
соғлом, тарбияли ва ўқимишли инсон бўлишлари билан биргаликда уларни келгусида ҳаётга
тайёрлаш масалаларига ҳам алоҳида эътибор қаратилмоқда.
Шу сабабли бутун дунёга машҳур бўлган алломаларнинг кўпчилиги Марказий Осиё,
Турон заминидан етишиб чиққан. Ўзбекистон деб аталмиш Ватанимизнинг келажагини
яратиш, улуғ аждодларимиз ҳаёт мактабларига амал қилиб, оилалар пойдеворини
мустаҳкамлаш, муносиб авлодни тарбиялаш ва порлоқ келажак яратиш ҳар биримизни
муқаддас бурчимиздир.
Оиланинг мустаҳкамлиги-оила маънавиятига бориб тақалади. Маънавият эса оиладан
бошланади. Ва оила дарчасидан чиқиб, жамият маънавиятини ташкил этади. Шундай экан,
оилаларнинг маънавиятини юксалтирмай туриб бутун жамиятнинг маънавиятини
юксалтириб бўлмайди. Оила маънавияти эса асосан ота-онанинг маънавияти ва
дунёқарашига боғлиқдир. Негаки, ота-она ўз зурриёдини соғлом, иймонли ва маънавиятли
қилиб тарбиялашга маъсулдир. Шу билан бирга ота-она баркамол фарзандини тарбия қилиб,
жамият олдида ҳам миллат олдида ҳам жавобгар шахслар ҳисобланади. Фарзандлар
маънавияти асосан оилада шаклланади ва улар пойдевори оилада қўйилади. Таълим
муассасалари эса тарбияни ривожлантиради ва мустаҳкамлайди. Фарзандларимиз оиласи
мустаҳкам бўлсин ва улар жамиятимиздан муносиб ўрин эгаллаб, бахтли ҳаёт кечириши
учун нафақат ота-она балки жамиятимизнинг барча буғинларида фаолият олиб бораётган
давлат ташкилотлари маъсулияти оширилганлигини таъкилдаб ўтишимиз мумкин.
Ҳақиқатдан ҳам ёшларимини эртанги куни учун барчамиз маъсул эканмиз, уларни ҳаётга
тайёрлаш, оила муқаддас эканлигини сингдиришимиз зарур.
Алломаларимиз ҳам ўз фарзандларига тарбия қилишида ўз насиҳатларида; ёлғондан
сақлангил. Зеро ёлғон нафснинг ёмонлиги, фикрнинг сустлигидан ва кетини ўйламай иш
қилишдан келиб чиқишини, нафсоний истагу майллардан энг муносибу лойиғини билиб
танлагин. Агар нафсу хавойинг сени шавқоний ишларга тортса, у сени энг ёмон ва паст
ерларга ундайди, тубанликка ва маънавий қулашга еткалайди. Агар нафсинг сендан гўзал
аҳолоқу одобга зид нарсани талаб қилса, у билан аёвсиз курашгил ва у истаган нарсани
бажаришдан сақлангил. Зеро, тўғри йўлни тарк этаркансан, хато йўлдан юриш учунгина
ундан воз кечгил. Умрингни ҳақдан ўзгага бағишлаб, бекорга ўтказмагил ва мол-мулкинг
зарур бўлмаган нарсаларга беҳуда сарфламагин. Куч-қувватингни фақат мамлакатнинг
бойиши йўлида сарфла. Уй-фикрларингни тўғрилиги, ростлигидан ўзга нарсаларга
йўналтирма дейишган.
Ёшларни оилага тарбиялашда никоҳнинг ўрни катта эканлигини тушунтурмоғимиз
керак. Ҳар томонлама тарбияли, комил инсон оила муқаддас эканлигини тушуниб унинг
амаларини бажаришга, унга эътиқодли бўлишига астойдил ҳаракат қилади. Икки ёш оила
қуришда ва ундан кейинги ҳаётини мустаҳкамлашда ўз бурч ва мажбуриятларини амалга
оширса, мустаҳкам оила пойдеворини қўяди. Албатта бунинг негизида тарбия энг муҳим
эканлигини яна бир бор айтишимиз мумкин. Шунингдек, фарзандларимизни оила қуришга,
оила қуришдан мақсад муносиб авлодни давом эттиришдан иборат эканлигини ҳам эътибор
қаратишимиз зарурлигини, уларни юрт ривожига муносиб инсон қилиб вояга етказиш
кераклигини айтмоғимиз зарур. Никоҳ муносабатларини мустаҳкамлаш учун давлатимиз
томонидан ҳам катта эътибор қаратилмоқда.
Ёш оилаларни эртанги куни учун, уларни эҳтиёжларини эътиборга олган ҳолда
туйларини ихчамлаштириш, соғлом фарзанд дунёга келтиришлари учун никоҳ туйларидан
олдин тиббий кўрикдан ўтиши, уларни никоҳдан ўтгандан сўнгина шаърий никоҳ ўқилиши,
ёшларни эртанги кунини мустаҳкамлашга қаратилган тадбирлардир. Ёшларни никоҳдан
ўтиши, уларни оилаларни мустаҳкамлигига эришиши, эртанги куни учун амалга ошириши
бурчлари ҳам айтиб ўтилмоқда. Жумладан:ўз фарзандларини соғлом ва иймонли бўлиб
туғилишига эришиши,унга чиройли исм қўйиши, ҳалол рисқ бериб, жисмонан соғлом, қадди-
қоматини расо қилиб вояга етказиш унга илму маърифат ўргатиш, касб ҳунарли қилиб
Do'stlaringiz bilan baham: |