ЗАМОНАВИЙ УЗЛУКСИЗ ТАЪЛИМ СИФАТИНИ ОШИРИШ: ИННОВАЦИЯ ВА ИСТИҚБОЛЛАР
370
ХАЛҚАРО МИҚЁСИДАГИ ИЛМИЙ-АМАЛИЙ КОНФЕРЕНЦИЯ МАТЕРИАЛЛАРИ
МАКТАБ ТАЪЛИМИ УСТУВОРЛИГИНИ ТАЪМИНЛАШ: XXI АСРНИНГ
ЗАМОНАВИЙ/ГЛОБАЛ ЧАҚИРИҚЛАРИ БИЗНИ НИМАЛАРГА ЎРГАТМОҚДА
Пардаева М. – мустақил тадқиқотчи, ХТВҲРТМ, Ўзбекистон.
Аннотация: Ушбу мақолада мактаб таълимига таъсир этувчи омиллар, хусусан, глобал
ҳодисалар шароитида ўқув-тарбия жараёнини ташкил этиш, ўқувчиларнинг ўз-ўзини
ривожлантириш ва натижаларини баҳолашга замонавий ёндашув, ўқитувчилар малакасини
ошириш бўйича масофадан ўқитиш зарурияти ва таълим-тарбияда ота-оналарнинг ўрни
тўғрисида фикрлар ёритилган.
Таянч сўзлар: ўқувчилар, мактаб, ўқув-тарбия жараёни, масофавий таълим, ўз-ўзини
ривожлантириш, баҳолаш, мотивация, натижа, ўқитувчилар малакасини ошириш, фаоллик,
ҳамкорликда таълим олиш, ота-оналар.
Аннотация: В данной статье рассматриваются факторы, влияющие на школьное
образование, в частности на организацию учебно-воспитательного процесса в условиях
глобальных явлений, современный подход к самообразованию и самооценки достижений
учащихся, необходимость профессионального развития педагогов по дистанционному
обучению и о роли родителей в обучение детей.
Ключевые слова: учащиеся, школа, учебный процесс, дружба, творческая и
психологическая среда, мотивация, сотрудничество, менеджмент, современный подход к
родителям.
XXI асрда турли соҳаларда кузатилаётган ислоҳотлар қатори таълим-тарбия соҳаси,
хусусан, мактабларда, ўқитишда турли ҳодисалар, жараёнлар ва чақириқларга нисбатан
барқарорлигини таъминланиб, ривожланиб ва такомиллашиб келмоқда.
Бугунги кунда, ўқув-тарбия жараёнларини ташкил этишнинг анъанавий ва ноанъанавий
шаклларини қўллаш, ўқитишга замонавий ёндашувлар асосида шиддат билан ўзгариб
бораётган жамият талабларига мос равишда таълим сифатини ошириш талаб этилмоқда.
Тарихдан биламизки, XX аср бошларида аксарият давлатларда мактаб таълимининг
мақсадлари одамларни саводга ўргатиш бўлган ва мазкур даврнинг биринчи ярмида юз
берган, мисол учун, биринчи ва иккинчи жаҳон уруши, табиат катализмлари ва оммавий
касалликлар таълим соҳаси тараққиётига салбий таъсир қилган.
XXI асрда мактаб таълими мақсадлари ўзгариб, ўқувчиларда саводхонлик,
компетенциялар ва шахсий сифатлар/фазилатларни шакллантириш ҳамда ривожлантириш
устуворлик касб этмоқда.
Ҳар икки даврнинг ўзига хос умумийлиги мавжуд бўлиб, бунда мактабнинг
барқарорлигини табиий ва техноген ҳодисалар, ҳолатлар синалган ва синалмоқда. Бунинг
ўзига хос ижобий ва салбий жиҳатлари мавжуд бўлиб, улар инсониятни ўз тараққиёт йўлига
танқидий назар солиш ва қайта англашга мажбур қилади.
Яқинда, бир офат бутун дунёни, барчамизни ларзага солди, инсониятга, унинг
олмашумул технологик ва инновацион ютуқлари-ю, ғайри табиий қудратига қарамасдан, бир
неча кунда мисли кўрилмас ижтимоий-иқтисодий талофатлар етказа оладиган вирус олдида
кўплаб давлатлар эсанкираб қолди. Бундай глобал чақириқ барча соҳалар каби таълим
йўналишида ҳам янги талабларни шакллантирди.
Аммо номаълумлик, хавотирланиш ва янги технологиялардан қўрқиш инсонни
ривожланиш йўлидан тўхтата олмайди. Акс ҳолда, инсоният биринчи илмий кашфиётлар
давридаёқ ўз тараққиётини тўхтатган бўларди - у ҳар қандай шароитда фойдаланиши мумкин
бўлган воситаларнинг энг фойдалисини танлаб, зарарлиларидан воз кеча олади. Таълим
олиш учун, айнан, шу нарса зарур.
Do'stlaringiz bilan baham: |