ЗАМОНАВИЙ ЖАМИЯТ ТАРАҚҚИЁТИДА ЖИСМОНИЙ МАДАНИЯТНИНГ
АҲАМИЯТИ
Норов Ш.У. – ўқитувчи, НавПИ, Ўзбекистон
Аннотация. Ушбу мақолада жамиятда жисмоний маданиятнинг асосий функция ва
шаклларининг аҳамияти тарихий, қиёсий маълумотлар билан кўрсатиб берилган.
Аннотация. Эта статья демонстрирует важность основных функций и форм
физеческой культуры в обшестьве с историческими, сравнительными данными.
ЗАМОНАВИЙ УЗЛУКСИЗ ТАЪЛИМ СИФАТИНИ ОШИРИШ: ИННОВАЦИЯ ВА ИСТИҚБОЛЛАР
324
ХАЛҚАРО МИҚЁСИДАГИ ИЛМИЙ-АМАЛИЙ КОНФЕРЕНЦИЯ МАТЕРИАЛЛАРИ
Annotation. In this article, the importance of main functions and forms of physical culture in
society is illustrated by historical, comparative data.
Калит сўзлар: инсон ресурслари, инсон капитали, жисмоний тарбия, спорт, шахс,
руҳият, қобилият, масъулият, жисмоний қобилият.
Ключевые слова: человеческие ресурсы, человеческие капитал, физеческое
воспитание, спорт, личность, дух, способность, ответственность, физеческая способность,
Key words: human resources, human capital, physical education, sports, personality,
psyche, ability, responsibility, physical ability.
Ўзбекистонда жисмоний тарбия ва спортни оммалаштириш, аҳоли, айниқса, ёшлар
ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш учун зарур шарт-шароитлар ва
инфратузулмани яратиш, мамлакатнинг халқаро спорт майдонларида муносиб иштирок
этишини таъминлаш ва у ерда ўзига муносиб ўринни эгаллаши учун илм-фаннинг
инновацион ютукларидан кенг кўламда фойдаланиш муҳим аҳамият касб этади. Бундай
масъулиятли вазифани мукаммал даражада бажариш учун эса миллий илм-фанни ҳамда
кадрлар тайёрлаш тизимини жадал тарзда ривожлантиришга катта аҳамият бериб
келинмоқда. Мамлакатимиз мустақиллиги, жамиятимиздаги кечаётган ижтимоий, иқтисодий
ислоҳотлар юртимиз фарзандларининг жисман камолотга эришган бўлиши кераклиги
талабини қўймоқда. Ҳар бир миллат, элат ўзининг паҳлавонлари, жисмонан баркамол
ўғлонлари билан фахрланишган. Ўз фарзандларини халқ оғзаки ижодидаги Алпомиш,
Рустам, Гўрўғли, Барчиной каби жисман ва маънан шаклланган бўлишларини орзу
қилганлар. Жисман баркамоллик – тарихан ўзгариб турадиган ҳар қандай тарихий давр учун
ўзининг идеал таснифига эга бўлган тушунча тарзида турлича талқин қилинган, чунки бу
идеалда аҳолининг иқтисодий шароити, ижтимоий ҳаёти дунё қараши ифодаланган. Лекин
асрлар давомида жисмоний баркамол авлод тарбияси мавжуд жамиятда объектив
имкониятлар ва шароитни юзага келмаганлиги сабабли, абстракт ғоялигича қолиб реал
ҳақиқатга айланмай қолган.
Жисмоний маданият ва спортнинг инсонлар орасидаги меҳнат фаолиятини,
саломатликни жисмоний етуклигини таъминлашда ўрни беқиёсдир. Гуруҳлардан тортиб
шахсларда илмий қобилият, фаоллик меҳнатсеварлик кўникмаларини шакллантиради.
Жисмонан баркамоллик саломатликнинг меъёри ва ҳар томонлама жисмоний
тайёргарликни даражаси ҳақидаги тарихан шаклланган тасаввур, улар меҳнат,
жамоатчилик, ҳарбий ва одамларнинг ижодкорлик фаолиятларини узоқ давом этиши
талабларига нисбатан оптимал жавоб беради. Жисмоний камолот шахсни гармоник
ривожлантиришда аниқ маъно ва ижтимоий моҳият касб этади. Фақат жисман камолотга
эришиш учун бажарилган фаолият педагогик жараён давомида бир томонламаликга олиб
келиши амалиётда исботланган. Фақат жисмоний машқ билан шуғулланиш, жисмонан
камолот сари йўл олсада, бир томонламаликга етаклайди, уни гармоник тарбия
элементлари – маънавий, маърифий ахлоқий, руҳий, эстетик меҳнат тарбиясини олишдан
узоқлаштиради. Мақсаднинг умумийлиги жисмоний тарбия тизимининг асосий
қонуниятларидан биридир. Кўрсатилган мақсад ва шароитларга жавобан уни амалга
оширишда
шуғулланувчиларнинг
ёши,
соғлиги,
жисмоний
тайёргарлиги,
шуғулланиладиган касби ҳисобига олинади ва жисмоний тарбияда конкрет вазифалар ҳал
қилинади:
а) одам организмининг форма функциясини гармоник ривожлантириш, жисмоний
қобилиятини ҳар томонлама камолга етказиш, соғлигини мустаҳкамлаш ва жамият
аъзосини узоқ умр кўришини таъминлашга йўналиш бериш;
б) ҳаётий зарурий ҳаракат малакаларини ва кўникмаларини, кундалик турмушда
керак бўладиган жисмоний маданиятга молик махсус билимларни шакллантириш;
Do'stlaringiz bilan baham: |