ЗАМОНАВИЙ УЗЛУКСИЗ ТАЪЛИМ СИФАТИНИ ОШИРИШ: ИННОВАЦИЯ ВА ИСТИҚБОЛЛАР
331
ХАЛҚАРО МИҚЁСИДАГИ ИЛМИЙ-АМАЛИЙ КОНФЕРЕНЦИЯ МАТЕРИАЛЛАРИ
Педагогнинг вазифаси болаларда табиат гўзаллигига, унинг рангбаранглигига қизиқиш
уйғотишдир. Табиат ўз гўзаллиги ҳамда ранг-баранглиги билан болаларнинг ҳиссига ва хаёлига
таъсир этиб, ижодий фаолиятининг ривожланишига ёрдам беради.
Табиат болаларда ватанпарварлик ҳиссини уйғотишда ҳам катга таъсир кўрсатади.
Болаларнинг ёшлигида табиат бойлигидан олган таассуротлари Ватан тўғрисидаги
тушунчаларни аниқ мазмун билан бойитади. Болаларнинг катта ёшдагилар билан ўзаро
мулоқоти уларни ҳар хил касбдаги кишилар меҳнати билан таништиришда муҳим аҳамият касб
этади. Бу ўринда педагогнинг асосий вазифаси болаларда катталар меҳнатига ҳурматни
тарбиялаш, уларнинг меҳнат фаолиятини болаларга тушунтириш ва меҳнат қилиш эҳтиёжини
уйғотишдир. “Метакогнитив методлар асосида болаларни мактабга тайёрлаш” дастурида
Болаларнинг ўйинлари, расмлари ҳам уларда техника ва меҳнатга қизиқиш уйғотади.
Катталарнинг меҳнати болалар ўйинининг асосий мазмунини ташкил этади. Болалар ўз
ўйинларида оналари ва педагоглари меҳнатидан бошлаб то янги шаҳарлар ҳамда космик
кемалар қурилишигача акс эттирадилар. Мактабгача таълим ёшидаги болаларда ахлоқий
сифатларни: кишиларга, жамоага муносабатни тарбиялашда катталар меҳнати билан
таништириш муҳим аҳамият касб этади. Айниқса, меҳнаткашлар ва уларнинг меҳнатлари билан
танишиш болаларда ўз юртига, халқига ва бошқа халқларга нисбатан ҳурмат ва меҳр уйғотади.
Демак, катталар меҳнати ва табиатни кузатиш болаларда эстетик ҳисларни, шакллантиришга
ёрдамлашади, ижодий фаолият учун материал беради.
Ҳамма оилаларда умумхалқ байрамлари -“Наврўз”, “Ҳайит”, “Янги йил”, “Мустақиллик”
куни ва бошқалар кенг нишонланади. Болалар бу байрамларда қатнашадилар. Катта ёшдаги
боғча болаларига ҳар бир байрам ва тантананинг аҳамиятини уларнинг ёшларига мос ҳолда
тушунтиришади. Бу ўринда педагогнинг вазифаси-болаларнинг ҳиссиётларга таъсир этиб,
уларда ўз халқидан ҳамда унинг қадриятларидан ғурурланиш ҳиссини шакллантиришдан
иборатдир.
Шундай қилиб, метакогнитив методлар асосида болаларни мактабга тайёрлаш орқали
уларнинг ақлий қобилияти, ахлоқий ва эстетик ҳислари шаклланиб боради.
Фойдаланилган адабиётлар
1.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёевнинг 2020 йил учун
мўлжалланган энг муҳим устувор вазифалар ҳақидаги Олий Мажлисга Мурожаатномаси.-
Тошкент, 2020 йил, 25 январ
2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон Республикаси мактабгача
таълим тизимини 2030 йилгача ривожлантириш концепциясини тасдиқлаш тўғрисида”ги
Қарори, 2019., 13 май, ПҚ 4312 сон.
3. Flavell, J.H. Metacognitive aspects of problem solving. Inl. Resnick (Ed). The nature of
intelligence.WWlsdRlQ^Hi: Erlbaum, (1976). 238 б
4. Byrd,D,M., & Gholson, B.Reading, Memory and Metacognition .Journal of Educational
Psychology, (1985). 428-436.
Do'stlaringiz bilan baham: |