ЗАМОНАВИЙ УЗЛУКСИЗ ТАЪЛИМ СИФАТИНИ ОШИРИШ: ИННОВАЦИЯ ВА ИСТИҚБОЛЛАР 207 ХАЛҚАРО МИҚЁСИДАГИ ИЛМИЙ-АМАЛИЙ КОНФЕРЕНЦИЯ МАТЕРИАЛЛАРИ фикрларидан келиб чиқадиган бўлсак, соҳага инновацияларни жорий қилиш, хориж
амалиётида синовдан ўтган усул ва воситаларни ижодий ёндашган ҳолда соҳага татбиқ
қилиш, таълим, фан ва ишлаб чиқариш интеграцияси жараёнларининг суръати ва
самарадорлигини ошириш бугунги педагогикамиз олдидаги муҳим масалалардан эканлиги
аён бўлади.[1]
Чирчиқ давлат педагогика институти томонидан инновацион лойиҳа сифатида ташкил
қилинган “Мактаб-лаборатория” тажриба майдончалари педагогик таълим инновацион
кластерининг субъекти ҳисобланади.
“Мактаб-лаборатория” инновацион тажриба майдончаларида олиб борилган
дастлабки таҳлилий ишлар бошланғич синфларда, хусусан, oна тили дарсларида бир қатор
муаммолар мавжудлигини кўрсатди. Ушбу камчиликларни таснифлаш, тизимлаштириш
асносида қуйидаги йўналишлар қайд қилинди:
1. Ўқитувчи томонидан йўл қўйиладиган камчиликлар.
2. Ўқувчилар томонидан йўл қўйиладиган камчиликлар.
3. Таълим муассасаси томонидан йўл қўйиладиган камчиликлар.
4. Ота-оналар томонидан йўл қўйиладиган камчиликлар.
5. Дарсликларда мавжуд камчиликлар.
Ушбу йўналишлардаги камчиликлар ва уларнинг пайдо бўлишига сабаб бўлган
омиллар таҳлил қилинганда, бир-бири билан бевосита боғланган қуйидаги сабаблар кўзга
ташланди:
Ўқитувчи томонидан йўл қўйиладиган камчиликлар:
1. Дарс машғулотларига тайёргарлик кўрмаслик:
кундалик режани вақтида ёзмаслик;
мавзуларни ёритишга нисбатан чуқур ёндашмаслик;
АКТ дан самарали фойдаланмаслик;
дарснинг таркибий қисмларига нисбатан вақтни нотўғри тақсимлаш;
методларни мавзунинг мазмунидан келиб чиқиб танламаслик;
дарснинг таркибий қисмларини дарс давомида алмаштириб юбориш;
дидактик ўйинлардан мақсадга номувофиқ фойдаланиш;
ўқувчиларда китобхонлик кўникмаларини шакллантириш устида етарли иш
олиб бормаслик;
айрим ўқитувчиларнинг ёзуви ҳуснихат талабларига жавоб бермаслиги;
афсус билан айтиш керакки, айрим ўқитувчиларнинг она тили саводхонлигининг пастлиги. Ўқитувчи дарс лойиҳасини тайёрлар экан, мақсадни ойдинлаштириб олиши ва шу
мақсад асосида ўқувчиларнинг ўқув-билиш фаолиятларини шунга мувофиқ ҳолда ташкил
этиши лозим. Шундагина дарс машғулотининг олдига қўйилган мақсадга эришилади.
Таълим жараёнини бошқариш ўқитувчилардан масъулият ва етарли даражадаги маҳоратни
талаб этади. У дарс алгоритмида бошқарув йўлларини белгилаб олишда кўзга ташланади. Ўз
фаолияти ва ўқувчилар фаолиятини ташкил этиш, ўқувчилар билимини назорат этиш
йўлларини аниқ ишлаб чиқиш бу жараёнда таълим сифатини оширишнинг асосий
шартларидан ҳисобланади. Ўқитувчи ҳар бир машғулотдан кейин таълим натижасини
текшириб, мақсадни нечоғлик амалга ошганини аниқлаши лозим. Кейинги дарс лойиҳасини
ишлашда таҳлиллар киргизиб, йўл қўйилган хато-камчиликлар устида ишлаш дарс
машғулотлари ўртасидаги узввийликни ва дилектик алоқадорликни таъминлайди.[3]
2. Ўқитувчининг ўқувчилар руҳиятини тушунмаслиги:
ўқитувчининг ўқувчилар жамоасини дарсга руҳан тайёрламаслиги;
айрим кайфиятсиз ўқувчиларни сезмаслик;
дарс давомида дам олиш дақиқаларини вақтида қўлламаслик;
айрим кайфият бағишловчи матнларга эътиборсизлик қилиш;