ЗАМОНАВИЙ УЗЛУКСИЗ ТАЪЛИМ СИФАТИНИ ОШИРИШ: ИННОВАЦИЯ ВА ИСТИҚБОЛЛАР
206
ХАЛҚАРО МИҚЁСИДАГИ ИЛМИЙ-АМАЛИЙ КОНФЕРЕНЦИЯ МАТЕРИАЛЛАРИ
1. Атлас новых профессий. Московская школа управления «СКОЛКОВО» М.-2014.-168
с.
2. Bartram D. The Great Eight Competencies: A Criterion-Centric Approach to Validation.
Article in Journal of Applied Psychology 90(6):1185-203. November 2005.
3. Базаров Т.Ю., Ермина Б.Е. Управление персоналом: Учебник для вузов /Под ред.
Т.Ю. Базарова, Б.Л. Еремина. — 2-е изд., перераб. и доп. — М: ЮНИТИ, 2002. - 560 с.
4. Друкер, Питер, Ф. Задачи менеджмента в XXI веке.: Пер. с англ.: – М.: Издательский
дом «Вильямс», 2004. – 272 с.
5. Мирсолиева М.Т. Олий таълим муассасалари раҳбар ва педагог кадрларининг касбий
компетентлигини ривожлантириш механизмларини такомиллаштириш. Монография. –
Тошкент, «Фан ва технологиялар», 2019. – 120 б.
ПЕДАГОГИК ТАЪЛИМ ИННОВАЦИОН КЛАСТЕРИДА БОШЛАНҒИЧ СИНФ
ОНА ТИЛИ ДАРСЛАРИНИНГ МУАММО ВА ЕЧИМЛАРИ
Мирхалилова Н.А. – 1-ИДУМ бошланғич синф ўқитувчиси, Пискент т., Тошкент
в., Ўзбекистон.
Аннотация: Ушбу мақолада Чирчиқ давлат педагогика институти томонидан ташкил
қилинган “Мактаб-лаборатория”ларда бошланғич таълим она тили дарсларида мавжуд
муаммолар таҳлил қилинган. Уларнинг сабаблари, оқибатлари ва бартараф қилиш бўйича
таклифлар баён қилинган.
Калит сўзлар: “Мактаб-лаборатория”, педагогик таълим кластери, таълим
инновацияси, инновацион ёндашув, бошланғич таълим, дарсларни тўғри ташкил этиш,
камчиликлар, муаммолар, ечимлар.
Аннотация: В данной статье проанализированы существующие проблемы на родном
языке начального образования в "Школе-лаборатории", организованной Чирчикским
государственным педагогическим институтом. Были изложены их причины, последствия и
предложения по устранению.
Ключевые слова: "Школа-лаборатория", кластер педагогического образования,
образовательные инновации, инновационный подход, начальная школа, правильная
организация занятий, недостатки, проблемы, решения.
Annotation: This article analyzes the existing problems in mother tongue of primary
education in the "School-laboratory", organized by the Chirchik state pedagogical Institute. Their
causes, consequences, and suggestions for elimination were outlined.
Keywords: "School-laboratory", cluster of pedagogical education, educational innovations,
innovative approach, primary school, сorrect organization of lesson, shortcomings, problems,
solutions.
Педагогик таълимнинг жамият барқарор ривожланишидаги юқори ижтимоий
аҳамияти билан боғлиқ замонавий талаблар, тизимдаги муаммолар ва уларни ҳал қилишда
таълим, фан ва ишлаб чиқариш бўғинлари ўртасидаги ўзаро якдилликнинг етишмаслиги
бугунги кунда узлуксиз педагогик таълимни кластер ривожланиш моделига ўтказиш
заруратини тақазо этмоқда. Педагогик таълим инновацион кластери муайян географик
ҳудуднинг рақобатбардош педагог кадрларга бўлган эҳтиёжларини қондириш мақсадида
бир-бири билан узвий алоқадаги тенг ҳуқуқли алоҳида таълим субъектларининг,
технологияларнинг ва инсон ресурсларининг интеграциялашувини кучайтирувчи механизм
бўлиб, у инновация ва интеграция жараёнлари билан бевосита боғлиқ.[2]
Мамлакатимиз раҳбарининг умумтаълим мактаблари фаолиятини
такомиллаштиришда педагогик олий таълим муассасаларининг ўрни борасида билдирилган
Do'stlaringiz bilan baham: |