ЗАМОНАВИЙ УЗЛУКСИЗ ТАЪЛИМ СИФАТИНИ ОШИРИШ: ИННОВАЦИЯ ВА ИСТИҚБОЛЛАР 200 ХАЛҚАРО МИҚЁСИДАГИ ИЛМИЙ-АМАЛИЙ КОНФЕРЕНЦИЯ МАТЕРИАЛЛАРИ баҳолаш учун технологиялардан фойдаланиш 1920-йилларда Огайо университетининг
психология фанлари бўйича профессори Сидней Л. Прессес томонидан автоматик синов
машинаси ишлаб чиқарилгандан сўнг бошланди. Бундан ташқари, бир вақтнинг ўзида
мактаблар стандарт баҳолаш ва қулай, осон шунингдек самарали бўлган автоматик баҳолаш
технологиясидан фойдаланишни бошлади.
1990 йилларда интернет тармоқлари кўп соҳалар қаторида таълим тизимини ҳам
қамраб олиши бир қанча ўзгаришлар содир бўлишига олиб келди. Ўша пайтдан бошлаб
кўплаб компаниялар ўзларининг электрон баҳолаш тизимини жорий этди. Aнглияда ЖИСК
(Бирлашган ахборот тизимлари қўмитаси) томонидан Уэльс ва Шимолий Ирландиянинг
электрон баҳолаш тамойиллари ва қўлланмаси жорий этилган. 2009 йилда Cisco, Intel ва
Microsoft етакчи компаниялари 21-асрда янгича баҳолаш тизими лойиҳасини эълон қилди. Бу
лойиҳа билим кўникмаларини баҳолашнинг далилларга асосланган ва текширилган
натижалардан фойдаланиш каби халқаро мезонларга асосланган ҳолда тузилганлиги билан
бошқа лойиҳалардан ажралиб турарди.
Электрон таълим ва электрон баҳолаш тизимининг ўқув жараёнига жорий этилиши
унинг жадал ривожланишига олиб келди. Бу турдаги электрон баҳолаш тизими орқали
таълим олувчи кутган натижасини кўра олди яъни ўз билим даражасини дарҳол тўғридан
тўғри аниқлаши мумкин бўлди.
Ўқув мақсадларини ҳисобга олган ҳолда таълим олувчиларнинг жамиятда ўз ўрнини
топиши учун керакли бўлган кўникмаларини ривожлантиришга қаратилган баҳолаш
тизимини яратиш жуда муҳим ҳисобланади.
Билимларни баҳолаш турли хил шаклларда намоён бўлиши мумкин, масалан, оғзаки,
ёзма ва онлайн тест турлари бўлиб, улар ўз ичига бир нечта танловли тестларини ва
муаммони ҳал қилиш кўникмаларини баҳолашни олган бўлади. Баъзи олимлар электрон
баҳолашга компютер ёки интернет ёрдамда билимларни баҳолаш учун ёрдам берувчи восита
сифатида қарайдилар.
Бироқ, Режу ва Aдесина бу баҳолаш турини холис электрон баҳолаш деб
изоҳлайдилар. ПингСофт эса бу тизимни таклиф, ҳужжатларни тузиш, рўйхатдан ўтиш,
текшириш, тўплаш, статистика ва таҳлил жараёнларини қамраб олувчи тўлиқ текширув
эканлигини ўз изоҳида таъкидлайди.
Бундан ташқари, ЖИСК (Бирлашган ахборот тизимлари қўмитаси) электрон
баҳолашни саволлар тақдим этилишидан бошлаб то таълим олувчининг жавобларини
сақлашгача AКТдан фойдаланадиган холис баҳолаш жараёни деб қайд этади.
Тадқиқотларнинг аксарияти электрон баҳолаш жараёнлари бошидан охиригача
электрон шаклда олиб борилишини кўрсатади. Булар жумласига дизайн, тестнинг
киритилиш, жавобларнинг ёзиб олиниш ва фидбек бериш жараёнларининг барчаси AКТ
ёрдамида ўтказилишини киритишимиз мумкин.
Вайтлок ва бошқалар электрон баҳолаш тизимидаги жараёнлар қандай кетма-кетликда
ишлаши мумкинлигини аниқлаган ва қуйидаги жадвал орқали намойиш этишган.
Олимларнинг таъкидлашича, ушбу жадвал таълим берувчиларга электрон баҳолаш
тизимидаги тўсиқларни аниқлаш имконини беради. Бунда мотивация баҳолаш тизимининг
асосий омили бўлиб циклнинг биринчи босқичида туради, шунингдек у баҳолашнинг якуний
босқичи сифатида ҳам таъкидланади. Кейинги босқичлар - баҳолашнинг дизайни ва ундан
кейин яратиш босқичидир. Таълим олувчилар тест ечиш босқичини тугатганларидан сўнг
тест якунида натижаларни тақдим этиш босқичи амалга оширилади. Кейинроқ тест бўйича
олинган маълумотлар қайта ишланиб ва фидбек берилади. Кейинги босқичда фидбек
натижалари баҳоланади. Сўнги босқичда цикл ортга яъни дизайн ва яратиш босқичларига
қайтиб ўқув курсининг мақсади ва натижаларга кўра керакли ўзгартириш ва тузатишлар
киритилади.