Цитоплазматик мембрана - хужайра деворидан кейинги қобиқ хисобланади. 7-10 нм калинликда бўлади.Таркибида:карбон сувлар, липидлар, оқсиллар, углеводлар ва оз миқдорда РНК тутади.
Функцияси:
1. Озик моддаларни бактерия хужайрасига ташиб беради
2. Хужайра бўлинишида иштирок этади
3. Метаболизм регуляциясида қатнашади
4. Баъзи бактерияларда спора ҳосил қилишда қатнашади
5. Ферментлар ажратиб туради
6. Осмотик тўсик бирикмалари синтезида қатнашади
7. Хивчинлар хусусий базал танача сифатида Цитоплазматик мембранадан бошланади
Цитоплазма. Хужайранинг бўшлиғини тўлдириб туради, улар мураккаб коллоид холида бўлиб, асосий компонентларни тутади:
1. 75% сув ташкил қилади
2. Минерал бирикмалар
3. РНК ва ДНК
4. Оқсиллар ферментлар
Мезосомалар. Бактерия хужайрасининг цитоплазмасида жойлашган бўлиб, цитоплазматик мембрана хосил қилади. Хар хил бактерияларда хар хил шаклда бўлади.
Функцияси:
Хужайра бўлинишида иштирок этади
Спора хосил қилишда иштирок этади
Оксидланиш-кайтарилиш жараёнларида иштирок этади (цитохром ферментлар жойлашган).
Нуклеоид. Бактерияларда нуклеоид эукариотлардан фарқли равишда:
1. Ядро қобиғи бўлмайди
2. Нуклеоид таркибида оксил-гистонлар йўқ .
3. Нуклеоидда икки ипли ДНК, оз микдорда РНК ва оқсиллар бор.
Бактериялар хужайрасининг ДНК молекуласини бактериянинг хромасомаси деб аталади. Ирсий белгиларини ташиб юрувчи хисобланади.
Рибосомалар: «рибо» - нуклеин кислота «soma» - тана. Таркибида оксиллар (60-40%) ва РНК (40-60%) тутади.
Полисомалар - 20 та рибосомалар бирикиб хосил қилади. Оқсил синтезидан сўнг яна алоҳида-алоҳида ажралиб кетади.
Киритмалар.Буларга крахмал, ёғ томчилари, волютин доначалари, олтингугурт кабилар киради
Функцияси:Захира озиқ модда хисобланади
Споралар. Булар факат таёқчасимон бактерияларда учрайди. Микроорганизмларга юқори температура, қуриб колиш холатлари, рН-мухитнинг ўзгариши ва бошқалар таъсир этганда споралар хосил бўлади. Споралар цитоплазманинг қаттиққисмини ташкил қилади ва бактерия хужайрасининг ички қисмида жойлашади. 18-20 соатда спора хосил бўлади. Яхши, қулай шароитга тушганда эса споралар 4-5 соат ичида вегетатив формага ўтади. Битта бактерия хужайрасида битта спора бўлади.
Бациллалар, клостридиялар спора ҳосил қилади. Жойлашишига караб спораларнинг 3 хил шаклини ажратишимиз мумкин: 1)терминал; 2)субтерминал; 3) марказий.
Ҳосил бўлиш даври:
1. Тайёрланиш даври
2. Спора олди даври
3. Қобиқ хосил қилиш даври
4. Етилиш даври
Спора ташки мухитда яхши сақланади. 140° да 2 соатга чидайди.Куйдирги қўзғатувчиси 180° га чидамли.
Функцияси:
Бактерия хужайраси ноқулай шароитга тушганда яшаши учун ёрдам беради.
Спора микроорганизмларнинг ривожланиш даври бўлиб, тур сақлашда ахамияти бор.
Do'stlaringiz bilan baham: |