Мактабга тайёрлов


Фаолият тури: Элементар математик 19



Download 1,49 Mb.
bet25/89
Sana23.02.2022
Hajmi1,49 Mb.
#121440
1   ...   21   22   23   24   25   26   27   28   ...   89
Bog'liq
2 5445308921126323689

Фаолият тури: Элементар математик 19
Мавзу: Ўзига нисбатан нарсаларнинг жойлашувини аниқлаш
Мақсад:

  • Болаларга ўзига нисбатан нарсаларнинг қаерда жойлашганлигини аниқлаш малакасини сингдириб бориш.

Кутилаётган натижалар:

  • Болалар нарсаларнинг ўзига нисбатан жойлашувини аниқлашни ўрганадилар.

Керакли жиҳозлар:

  • Турли ўйинчоқлар

Фаолитнинг бориши:
Тарбиячи: Болалар, сизларга бир воқеани айтиб берайми? Чумолини биласизлар-а? Бир чумоли ўртоқлари билан кетаётган экан. Улар кўлмак бўйлаб ўз уяларига дон, қишга озиқ- овқат ташиб кетаётган эканлар. Бизнинг чумоли бирданига кўлмак сувига тушиб кетибди. Ўртоқлари тўхтаб уни қутқаришни маслаҳат қилишибди. Бизнинг чумоли бир хашакка маҳкам ёпишиб олиб кўлмак ўртасида қолиб кетибди. Мен ҳозир сизларга кўлмакни ва чумолини чизиб кўрсатаман. Кўлмакнинг ўнг томонида тош бор экан, чап томони да эса, ўсиб турган майса бор экан. Олдинда битта барг бор экан. Кўлмакнинг орқа томонда эса узун новда бор экан. Чумоли кўлмакдан қутилиш учун, ўзига нисбатан энг яқин турган нарсани мўлжаллаб, ўша томонга сузиб бормоқчи бўлибди.
Болалар, қаранглар чумолига энг яқин турган нарсани биз ҳам аниқлайликчи. Шундай қилиб чумоли ўртоқлари ёрдамида кўлмакдан чиқиб олибди.
Тарбиячи шу тарзда тушунтиришни давом эттиради.
Болалар учун амалий иш.
Тарбиячи болаларни хонанинг ҳар томонига битталаб жойлаштириб чиқади. Ҳар бир бола атрофидаги нарсалар, ўртоқларининг ўзига нисабатан жойлашувини аниқлаб айтиб берадилар.

  • Менинг ўнг томонимда Сардорбек, Нозимахон турибди. Сардорбек яқинроқ, Нозимахон узоқроқ жойда турибди. Чап томонимда Робия ва Мадина турибди. Олдимда доска бор. Орқа томонимда эшик бор. Ўнгроқда шкаф бор, чапроқца дераза бор, деб нарсаларнинг ўзига нисбатан жойлашувини айтиб берадилар. Топшириқларни қизиқарли қилиш учун хонанинг турли жойларига ўйинчоқлар қўйиб чиқилади.

Ҳаракатли ўйин:

  1. Биз биламиз ўзимиз,

Қайда икки кўзимиз. (Болалар икки кўзини кўрсатадилар).
Чап-чап-чап, (Чап кўзини кўрсатади),
Ўнг-ўнг-ўнг. (Ўнг кўзини кўрсатадилар).

  1. Ширмой нондек ва ойдек,

Бизнинг икки юзимиз. (Болалар икки юзини кўрсатадилар).
Чап-чап-чап, (Чап юзини кўрсатадилар),
Ўнг-ўнг-ўнг. (Ўнг юзини кўрсатадилар).

  1. Гўё учқур сайёҳлар,

Бизнинг икки оёқлар. (Болалар оёқларини кўрсатадилар).
Чап-чап-чап (Чап оёқларини кўрсатадилар),
Ўнг-ўнг-ўнг (Ўнг оёқларини кўрсатадилар).

  1. Анча кучга тўлибмиз,

Қаранг кучли қўлимиз. (Қўлларини ҳаракат қиладилар).
Ўнг-ўнг-ўнг, (Ўнг қўлини кўрсатадилар),
Чап-чап-чап. (Чап қўлини кўрсатадилар).
Энди сизга ўртоқлар,

25


Хайр”,- дейди бармоқлар. (Болалар хайр ишорасини қилади).


Ўнг қўлда, ўнг қўлда Машғулот якунида болалар рағбатлантирилади.
Ноябрь ой мавзуси: Транспорт.Йўл харакати қоидалари.Ҳаёт хавфсизлиги сабоқлари
Хафта мавзуси: Эхтиёткор пиёда ҳафталиги
Ноябрнинг 2– хафтаси

Download 1,49 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   21   22   23   24   25   26   27   28   ...   89




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish