Материал
|
НВ интервали
|
Синаладиган намунанинг
қалинлиги, мм
|
· кГ/мм3
|
Шарнинг диаметри
D мм
|
Нагрузка
Р. кГ
|
Нагрузка таъсирида тутиб туриш вакти, с е к
|
Қора металлар
“ “
Рангдор металлар
„ „
„ „
|
140—450
<140
>130
35—130
8—35
|
6 дан 3 гача
4 „ 2 „
2 „ кам
6 дан ортиқ
6 „ 3 гача
3,, кам
6 дан 3 гача
4 „ 2 „
2 „ кам
9 дан 3 гача
6 „ 3 „
3 „ кам
6 дан ортиқ
6 „ 3 гача
3 „ кам
|
30
10
30
10
2,5
|
10,0
5,0
2,5
10.0
5.0
2.5
10.0
5.0
2.5
10.0
5.0
2.5
10,0
5,0
2,5
|
3000
750
187,5
1000
250
162.5
3000
750
187.5
1000
250
62.5
200
62,6
15,6
|
10
10
30
30
60
|
Бринель бщйича синаш шартлари учун нагрузка, шар диаметри ва нагрузка таъсир эттириш вақти келтирилади. Масалан, НВ 10/3000/10 — 250 ёзувдаги биринчи сон (10) шарнинг диаметрини, иккинчи сон (3000) нагрузкани, учинчи сон (10) нагрузка таъсир эттириш вақтини, тўртинчи сон (250) эса Бринель буйича қаттиқликни кўрсатади туғри из хосил қилиш учун, синаладиган намунанинг қалинлиги (b) изнинг чуқурлигидан камида 10 баравар катта бўлиши, изнинг маркази эса намунанинг четидан камида 4d ичкарида туриши керак. Изнинг диаметри d = — 0 ,6 D бўлганда изнинг чуқурлиги 0,1D чамаси бўлади. Шунинг учун, қалинлиги шар диаметридан кам бўлмаган (б > D бўлган) намуналаргина синалиши мумкин. Бринель прессининг схемаси 43-расмда тасвирланган.
43- расм. Бринель прессининг схемаси:
1 — таглик; 2 — маховик; 3 — шар; 4 — электр двигатели; 5 — нагрузка.
Синаладиган намуна ёки деталь таглик (1) га қўйилиб, маховик (2) соат стрелкаси юрадиган томонга айлантириладида, намуна (деталь) шар (3) га келтирилади. Шундан кейин электр двигатели (4) юргизилади, бу двигатель ричаглар системасини ҳаракатга келтиради. Ричаглар системаси ҳаракатга келганда шар нагрузка (5) таъсири остида намунага (деталга) бота бошлайди. Намуна нагрузка таъсири остида маълум вақт (5- жадвалга гаранн) тутиб турилгандан кейин нагрузка автоматик равишда олиниб, электр двигатели тухтатилади Маховик тескари томонга айлантирилиб, намуна (деталь) тагликдан олинади ва шарнинг изи ўлчанади.
Металл ва қотишмаларнинг қаттиқлигини Роквелл прессида аниқлаш. Бу усулдан фойдаланилганда намунага ботирилган жисмнинг изи ботирилиш процессининг ўзида ўлчанади, бу эса синашни анча тезлатади ва осонлаштиради. Синаладиган материалнинг каттиқлигига қараб, намунага ботириладиган жисм (учлик) икки хил бўлади. Қаттиқлиги кичик ва ўртача намуналарни 100кГ нагрузка (В шкала) билан синашда диаметри 1,59 мм ( ”) бўлган пўлат шарча, қаттиқлиги юқори намуналарни 150 кГ нагрузка (С шкала) билан ёки 60 кГ нагрузка(А шкала) билан синашда эса учидаги бурчак 120° ва учинннг юмалоқланиш радиуси0,2 мм бўлган олмос конус ишлатилади юқоридаги нагрузкалар асосий нагрузкани ҳам, дастлабки нагрузкани ҳам ўз -ичига олади.
Синалаётган намунага нагрузка кетма-кет икки босқичда таъсир эттирилади. Намунага сиртидаги майда нуқсонларни йуқотиш учун биринчи босқичда таъсир эттириладиган нагрузка (дастлабки нагрузка) 10кГ га, иккинчи босқичда таъсир эттириладиган нагрузка (асосий нагрузка) эса пўлат шар бўлганда 90 кГ га, олмос конус бўлганда эса 140 кГ га тенг бўлади.
Намунани синаш вақтида учликнинг (пўлат шар ёки конуснинг) вазиятлари 44- расмда тасвирланган.
140>
Do'stlaringiz bilan baham: |