Жамоа анъаналари – жамоа аъзолари томонидан бирдек қўллаб-қувватланувчи барқарорлашган одат.
Жамоанинг норасмий тузилмаси - жамоа аъзолари ўртасидаги шахслараро маънавий-психологик муносабатларнинг умумий тизими, шунингдек, жамоада микрогуруҳни ташқил қилувчи айрим шахслар ўртасидаги танлаш муносабатларининг мазмуни.
Жамоанинг расмий тузилиши - турли кўринишдаги жамоа фаолиятини йўлга қўйишнинг ташкилий жиҳатлари.
Жинсий тарбия - ўзида шахсни жинсий жиҳатдан чиниқтириш, уларни тозалик ва озодаликка ўргатиш, ўз соғлиги учун ғамхўрлик қилиш ва масъулиятли бўлишни таъминлашга қаратилган педагогик фаолият мазмуни.
Жисмоний тарбия - ўқувчиларда жисмоний ва иродавий сифатларни шакллантириш, уларни ақлий ва жисмоний жиҳатдан меҳнат ҳамда Ватан мудофаасига тайёрлашга йўналтирилган педагогик жараён; ижтимоий тарбия тизимининг муҳим таркибий қисми.
Жорий назорат – таълим жараёнида ўқувчилар томонидан ўқув дастурида белгиланган муайян мавзуларни ўзлаштирилиш бўйича билим, кўникма ва малакалари даражасини аниқлаш, баҳолаш шакли.
Do'stlaringiz bilan baham: |