2.4. Зилзила
Зилзилаларни ўрганувчи фан сейсмология дейилади. Сейсмология фани учга бўлинади. Уларни ҳар бири ҳар хил турдаги Ер тебранишларини ўрганади. Бу тебранишлар кучига қараб улар микросейсмология, макросейсмология (макросейсмик) ва мегосейсмикага бўлинади. Микросейсмик зилзилалар фақат кучли асбоблар билан ўлчанади. Макросейсмик зилзилаларни инсон организмлари сезади. Мегосейсмик зилзилалар эса катта вайронагарчиликларга олиб келади.
Олимларнинг ҳисоб - китобларига қараганда Ер шарида бир йилда битта катастрофик, ўнта жуда кучли, юзта кучли, мингта иншоатларга зарар келтирадиган зилзилалар бўлади.
Ep пўстининг силкиниши зилзила деб аталади. Бир неча юз йил давомида тўпланган маълумотлар ғоят ваҳимали бу ҳодисани планетамизнинг, айрим жойларида бўлиб туришини кўрсатади. Ep юзасини емирувчи, бузувчи зилзилаларнинг 68% га яқини Пиренея, Альп, Апеннин, Карпат, Болқон, Кавказ тоғларига ва Ўрта Осиёнинг тоғ тизмаларига, Ҳимолай тоғларига, қолган 28% и Тинч океан ҳалқасига тўғри келади. Булар сейсмик районлардир. Баъзи жойлар борки, уларда бутунлай ёки деярли бутунлай зилзила булмайди, бундай ерлар (Германия - Польша пасттекислиги, Россия текислиги, Финляндия, Кода ярим ороли, Канада, Бразилия ва ҳ.к.) сейсмик ўлкалар деб аталади.
Зилзила Ер қобиғининг ички кисмидаги массаларнинг жуда кучли ҳаракатга келишидан пайдо бўлади ва зилзила тўлқинлари марказдан атрофга тарқалади. Зилзиланинг биринчи ҳаракатидан кейин ҳам ер ичида сақланиб қолган кучлар яна ўзгаришларни келтириб чиқаради. Зилзила тўлқини ҳамма вақт ҳар хил кучдаги кетма-кет йўналувчи бир неча тўлқинлардан иборатдир. Ep сиртининг тебраниши, унга ички қатламлардан ўтиб келувчи эгилувчан тўлтқиннинг урилишидан келиб чиқади. Агар тўлқин тикка урилса,, яъни зилзила тўлқини ер сирти билан тўғри ёки қияроқ бурчак ҳосил қилса, Ер устидаги нарсалар юқорига кўтарилиб, пастга тушади. Агар тўлқин қия урилса, Ер устидаги нарсалар горизонтал сурилади, баъзан улар қайиққа ўхшаб тебранади. Дарахтллар оғиб, яна тикланади, иморат безаклари, ҳайкаллар ва бошқалар қулайди.
Зилзила вақтидаги ҳар бир тўлқин фақат бир неча секунд давом этмайди, баъзан тўлқин айрим ўлкаларда бир неча кун, ой ва йиллар дашомида тўхтаб-тўхтаб гоҳ кучли, гоҳ кучсиз бўлиб туради, бу даврда бир неча юзлаб зарба қайд этилади. Масалан, 1887йил 28 майда Олмаотада ва 1966 йил 26 апрелда Тошкентда бўлган зилзилада 3 ой давомида 600 га яқин зарба қайд қилинган.
1870 йил 28 июнда Грецияда юз берган зилзиланинг биринчи 3 кунида 86 зарба, яъни ҳар 3 секундда бир тўлқин бўлгани аниқланган. Бу ерда ҳам зилзила 3 йил давомида 750 000 га етган, бундан 300 таси емирувчи зарба бўлиб, сўнг зилзила тўхтаган.
Зилзила вақтида баъзи тўлқин зарбаларини кишилар сезмайди, фақат махсус асбобгина сезади, бундай кучсиз зилзила ҳаракати микросейсма, асбобларсиз сезиладиган зилзила макросейсма дейилади.
Зилзила тўлқинларини ҳисобга олувчи асбоблар ўрнатилган 500 га яқин станция Ep шарида ҳар йили 9000 тача зилзилани, яъни соатига бир марта зилзила бўлишини ҳисобга олади. Бунинг ярмидан кўпроғи кучли ва хавфли зилзиладир. 1931 йилда олинган статистик маълумотга қараганда январда 11 та, февралда 11 та, мартда 13 та ва апрелда 12 та ҳалокатли зилзила бўлган.
Ернинг ичидаги зилзила бошланган марказ - гипоцентр, унинг ер юзига тикка чиққан жойи - фокуси - эпицентр деб аталади. Тектоник жараёнлар натижасида гипоцентрда механик энергия ҳосил бўлади. Ep қаттиқ жисм бўлганлигидан гипоцентр атрофидаги қатламларга бу энергия эгилувчан тўлқин тарзида ёйилади. Бу тўлқинни денгизда сув кўтарилиши ва қайтиши натижасида бўладиган тўлқин билан алмаштирмаслик керак. Денгиз тўлқинида шамол кучи билан ўз ҳолатини ўзгартириб тўлқин чўққисига кўтарилган сув ернинг тортиш кучи натижасида пастга тушади. Ҳар бир томчи сув қўшни томчига оғирлиги билан таъсир килади ва оғирлик кучи таъсирида айланма шажлдаги ҳаракат ҳосил бўлади.
Тўлқин ҳаракатининг эгилувчанлигини резинка мисолида яқкол кўрса бўлади: агар резинкани таранг тортиб, кейин бўшатиб юборилса, унинг ҳар бир заррачаси олдин чўзилади, кейин аслига қайтади, ҳар икки ҳолатда ҳам тўғри чизиқ йўналишини сақлайди. Резинка заррачаларининг бундай ҳаракати бўйлама тебраниш бўлади. Агар резинкани иккита предметга мустаҳкамлаб, сўнг уни юқорига тортиб, қўйиб юборилса, у ҳолда резинканинг ҳар бир заррачаси кўндалангига тўғри чизиқли ҳаракат қилади. Бу ҳаракат кўндаланг эгилувчан тўлқинга тўғри келади.резинканинг бундай тебраниши билан қаттиқ жинслар орасида бўладиган фарқ шуки, резинкада иккала: кўндаланг ва бўйлама тўлқин ҳар хил вақтда ҳосил бўлади, қаттиқ жинсларда эса эгилувчан жисмлар орасидаги механик энергия бирлашиши натижасида иккала тўлқин бир вақтда бўлади.
Зилзилаларнинг Ep шарида тарқалиши. Ep шарида қуруқлик ва денгизларда рўй берадиган зилзилалар ўзига хос маълум бир конуният асосида тарқалган. Ep шарида зилзилалар асосан икки йирик поясда рўй беради.
1. Тинч океан пояси (ҳамма зилзиланинг 68% и). Тинч океан-меридионал зилзила поясига Камчатка, Курил ороллари, Япония ва Австралиянинг шарқий кисмлари ҳамда АҚШ нинг ғарбий қисмида жойлашган - Тинч океан ҳалқасидаги ерлар киради.
2. Ўрта денгиз пояси (барча зилзиланинг 20% и). Урта денгиз - экваторлар пояси Россиянинг Владивосток шаҳридан бошлаб Ҳимолай тоғлари орқали (Иркутск, Улан-Батор ва ҳ.к.), Тяншань ва Помирга (Тожикистон, Ўзбекистан, Қозоғистоннинг жанубий қисми, Қирғизистон, Туркманистан), Афғонистон, Эрон орқали Кавказ тоғларига бориб етади ва бу ерда Қора денгиз соҳиллари бўйлаб иккига бўлинади: бир кисми шимоли-ғарбга Қрим, Карпат, Альп; Пиренея тоғлари орқали Атлантика океанига чиқади, иккинчи қисми эса жануби-ғарбга томон йуналиб, Туркия соҳиллари, Урта денгизнинг жанубий ва шимолий соҳиллари бўйлаб у ҳам Атлантика океанига чикади. Зилзиланинг яна қолган 12% и икки кенжа поясга бўлинади. Бунинг бири Шимолий Америка, Осиё ва Европанинг катта қисмини ўз ичига олади; иккинчиси Жанубий Американи, Африкани, Арабистонни, Ҳиндистонни ўз ичига олади. Булардан ташқари, Атлантика океани остидаги пояс (вулқонли) Шпицберген ва Исландиядан Бущ оролигача чўзилади. Иккинчи пояс Африка қитъасида Нил дарёсидан бошланиб, қитъанинг шарқий, марказий қисмидаги узилма ва грабенлардан ўтади. Умуман олганда, бутунлай зилзила булмайдиган жой Ep шарида йўқ деса бўлади. Бундай жойлар геологияда платформа ўлкалари кучли ва тез-тез зилзила бўладиган жойлар геосинклинал ўлкалар деб аталади.
Do'stlaringiz bilan baham: |