2.6. Метаморфик тоғ жинслари
Бирламчи магматик ва чўкинди тоғ жинслари Ернинг чуқур қисмларида ўзгариши натижасида метаморфик жинслар ҳосил бўлади. Метаморфизм жараёнида бирламчи минераллар тўлиқ ёки қисман қайта кристалланади. Қайта кристалланиш минералларни эриш нуқтасидан паст ҳароратда содир бўлади. Метаморфик жинслар Ер қобиғида кенг ривожланган бўлиб, кўпроқ докембрийгача бўлган даврларда содир бўлган. Улар Ер қобиғини катта худудларида кенг ривожланган.
Метаморфик жинсларни ўрганиш катта аҳамиятга эга, чунки улар билан кўп фойдали қазилма конлари боғланган. Тоғ жинсларини метаморфизми деб, структуравий ва минералогик ўзаришга олиб келадиган ҳар қандай жараёнга айтилади. Айрим ҳолларда физикавий ва кимёвий шароитни ўзгариши жинсларни кимёвий ўзгаришига олиб келади. Метаморфизмни асосий омилларига ҳароратни ва гидростатик ва бир томонлама босимни ошиши, пастдан кўтарилган эритма ва газлар киради. Ҳароратни ошиши магматик жинсни ҳарорати, радиоактив элементларни парчаланиши ва жинсларни ерни чуқур қисмларга тушиб қолиши билан боғланган. Чуқурга тушиш билан ҳар 33 метрда ҳарорат ўртача 10 С га ошади. Гидростатик босим континетда ҳар бир км да 270 атм. га ошади. Метаморфизм қуйидаги турларга бўлинади: Регионал ва локал метаморфизм, динамометаморфизм, контакт метаморфизм, контакт метасоматизм, автометасоматизм, гидротермал метасоматизм ва бошқалар.
Метаморфик тоғ жинсларини структураси. Метаморфик ва метасоматик жинсларни структураси ва текстураси уларни кристалланиш даражаси, минерал доналарини шакли, уларни бирикиши, катта-кичиклиги ва ўзаро жойланиши билан белгилана-ди.
Метаморфик жинсларда қайта кристалланиш жараёни қаттиқ ҳолда сувни, эритмаларни ёки парларни ва бошқа катализаторларни иштирокида содир бўлади.Сув жинсларда жинсни намгарчилиги, ҳамда айрим минаралларда боғлиқ ҳолда бўлади ( масалан: Опал –SiO2 H2O). Юқори ҳароратда сув ажралиб чиқади, у эритувчи ёки катализатор вазифасини бажаради. Сув айрим минералларни эритади, эриган материалдан бошқа жойда янги минерал ҳосил бўлади.
Метаморфик жароёни тўлиқ ривожланмаган вақтда структура метаморфик ва бирламчи структураларни оралиғида бўлади. Бундай структуралар қолдиқ ёки реликтли структуралар дейилади. Уларга бластоғранитли, бластопорфирли ва бошқа структуралар киради. Бластоғранитная структура бластез жараёнида ўзгарган гранит структурасидир. Бластез жарёнида мозAuкали структурага эга бўлган кварц тўпламлари ёки маълум йўналишга эга бўлган слюдалар орасида кварцни тўпламлари бўлади.
Метаморфик жинсларда, магматик жинсларга нисбатан фарқли, минералларни идиоморфизм даражаси уларни кристалланиш даражасига боғлиқ. Бундай структураларни кристаллобластли структуралар дейилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |