Фибробластли стуктура. Бу структура нематобластли структурадан жинсни узун толали минераллардан ташкил топганлиги билан фарқ қилади.
Петлясимон (халқасимон) структура серпентинитларга хосдир.
Жинсда кўп миқдорда йўналган петлялар бўлиб, серпентиндан ташкил топган йўллар ҳар хил томонга йўналган бўлади. Йўллар толасимон тузилган серпентинитдан ташкил топган. Улар оливиндаги дарзлар бўйлаб ривожланади.
Пойкилобластли структура. Бу структурада йирик минералларни ичида кўп миқдорда майда минералларни доналарини ўз ичига олган бўлади.
Брекчиясимон структурали жинсларга қиррали бўлакларни борлиги хосдир. Цементловчи моддалар бўлаклардан структураси ва ҳосил бўлиши билан фарқ қилади.
Катакластик структура. Бу структура жинсларга механик кучларни таъсирида ҳосил бўлади. Унда минераллар буралган ва майдаланган бўлади.
Метаморфик тоғ жинсларини текстураси
Метаморфик жинсларга қуйидаги текстуралар хосдир: массив, йўл-йўл, санецли, ҳол-ҳол, очковая ва миндалекаменная (бодомсимон).
Массив текстурали жинсларга қуйидагилар хосдир: жинсни ташкил қилувчи минераллар тартибсиз жойлашган бўлиб , улар марказга қараб ва маълум йўналиш бўйича йўналмаган бўлади. Бу текстура бирхил материалли жинсларни қайта кристалланиши натижасида ҳосил бўлади. Массив текстура мармар ва кварцитларга хосдир.
Йўл-йўл текстура жинсларда йўлларни кет-кет келиши хос бўлиб, йўллар бир- бирларидан минерал таркиби, структураси ва бошқа белгилари билан фарқ қилади. Уларни келиб чиқиши ҳар ҳил бўлади. Улар қолдиқли текстура бўлиб, бирламчи қатламли жинсларни (қумтош, оҳактош, гиллар ва бошқалар) ҳисобига ҳосил бўлади. Бу текстура яна метаморфизм жараёнида минералларни қайта жойланиши ҳисобига ҳосил бўлади.
Гнейссимон текстура йўл-йўл текстурани тури бўлиб, гнейс ва мигматитларни текстурасини алоҳида такидлаш учун ишлатилади.
Сланецсимон текстура жинсда параллел жойлашган йўлларни борлиги билан ажралиб туради. Бу текстурага жинсда пластинкали, чешуйкали, узун йўналган минералларни ва ҳамда линзасимон агрегатларни параллел жойлашганлиги хосдир. Сланцеватость бирламчи ва иккиламчи бўлади. Бирламчи сланцеватость седиментация ва диагенез даврида ҳосил бўлади. Иккиламчи сланцеватость метаморфизм жараёнида ҳосил бўлади. Минераллар бир-бирига узун томони билан параллел жойлашиб ўсадилар. Улар максимал босим йўналишига перпендикуляр ҳолда ўсадилар.
Ҳол-ҳол текстура жинсларга ҳолларни борлиги хос бўлиб, улар асосий массадан ўзини таркиби, айрим ҳолларда структураси билан ажралиб туради. Бу структура роговикларга хосдир.
Очковая текстурали жинсларда думалоқ, ёки узун тузлишга эга бўлган агрегатларни борлиги хосдир. Улар бир ёки бирнеча минераллардан ташкил топган бўлиб, сланцеватостьга параллел жойлашади. Жинсни ташкил қилувчи майда доналар уларни қамраб олади. Очкоавя текстура одатда сланецланган ва милонитлашган гранит, гранито-гнейс ва порфирларга нисбатан ишлатилади. Бу текстура қолдиқ текстура бўлиб динамомета-морфизм жараёнида ҳосил бўлади.
Do'stlaringiz bilan baham: |