Литосферанинг геосинклинал структураларидек йирик, нисбатан тектоника жиҳатидан, турғун тузилмалардан бири. Бу эса уларда тектоник ҳаракатлари ниҳоятда кам, кучсиз намоён бўлганлиги, магма, асосан вулқон жараёнларини локал эпизодик вужудга келиши ва асейсмиклиги билан ифодаланадилар.
Платформа – нисбатан турғун бурмаланиб, метаморфланиб, интрузиялар жорийланиб, (энига 1000 км. гача) консолидалашган Ер қобиғининг структураси бўлиб, серҳаракат минтақалар акси ва улардан ҳосил бўлганлар. Платформалар ўзининг тузулишига биноан нотўғри кўпбурчакли бўлиб, томонлари геосинклиналларнинг чет узилмалари билан чегараланган. Масалан: Қадимги Рус платформасининг (тобойкул тектоника циклигача вужудга келган) шимоли-шарқий чегараси Рибачий-Тимон ярим оролидаги Бойкул геосинклинал системасининг четки узилмалари билан, шарқда каледон-герцин Урал геосинклинал четки узилмаси билан, жанубда палеозой-мезокайнозой - Қрим, Кавказолди геосинклиналлари билан, жанубий-ғарбда-судет, свентокшин, палео-карпат ва Добруджи геосинклиналлари билан, ва шимол-ғарбда эса Скандинов ярим оролининг байкул-каледон геосинклиналлари билан чегаралан-ган. Ўхшаш синиқ чизиқликлари-узулмалар билан, улар эса қўшни геосинклиналларнинг четки узилмаларига мос бўлиб, улра билангина қадимги Сибир ва шунингдек бошқа платформа чегаралари белгиланган. Шундай қилиб, қадимги платформа бу майдаланган яхлит ҳудуд, уларнинг ривожланиши билан боғлиқ. Геосинклиналлар қадимги платформаларни чегараловчи тузилма, шу билан бир қаторда платформалар ҳам геосинклинал минтақаларнинг роми ҳисобланади.
Платформа ва геосинклиналларнинг тузилиши, кейинги ҳар бир навбатдаги тектоника цикллари бошланиши билан, уларнинг фаол боғлиғи туфайли тузилишлар қайтадан янгиланади.
Платформадаги бир-бирига боғлиқ, параллел чуқур узилмалар атроф геосинклиналлар туфайли бунёд бўлганлар. Чунки, платформа жисмини кесувчи узилмалар ён геосинклиналлардаги система узилмаларига параллел. Умуман платформа тонасида бир-бирининг кесувчи узилма – мадидликлар йўналиши турини ташкил қилиб, шу билан бирга аниқ бир йўналишга эга бўлган ички платформа структуралари йўқлигидан далолат беради. Лекин бирор-бир атроф геосинкланалга яқинлашиш билан уларнинг узилмалар йўналишига платформаларники мос ва шу йўналишдаги узилмаларгина кўпроқ тарқалган бўлади. Масалан рус платформасининг шарқий қисмида меридионал, жанубида эса кенглиги яқинроқ узилмалар ривожланган. Платформанинг марказий қисмида асосан изометрик тузилмалар тарқалган.
Платформанинг пўст тузилиши асосан уч қаватли: чўкинди қатлам (“чўкинди ғилофи”) ва гранитли, базальтли деб номланган қаватлардан тузилган. Одатда “чўкинди ғилоф” - кам ўзгарган, дислокациялашмаган, зичлашмаган ва улар бундай хусусиятларига мувофиқ сейсмотўлқинларнинг секин тезлик билан ўтказаётган жинслардан тузилган қатлам. Унинг остидаги, қатламлар шиддатли ўзгарган, метаморфлашган, дислокациялашган, интрузиялар билан кесилган жинслар таркиб топган. Бу қатламлар платформа тузилмаларини фундаментини ташкил қилади. Фундаменти билан ғилоф қатламлари чегараси жуда кескин. Бундай ғилоф ва қатламларнинг фундаменти бир-бирларидан кескин фарқи платформалардагагина хос, ва уларнинг икки ярусли тузилишини кўрсатади. Лекин “гранит” ва “базальт” қаватларининг чегарасини платформаларда ўз ифодасини аниқ топмаган. Чунки Конорада юзаси билан бир қаторда сейсмология тадқиқотлари асосида, яна кўплаб, юза чегаралари мавжуд. Улар эса платформаларнинг чўкинди қатларидан, аввал геосинклинал геология тарихида ҳосил бўлган қаватлар бир неча қатламларга бўлиниши ва уларнинг чуқурликка қараб, зичлиги ошишини кўрсатади.
Платформада геология вақт давомида, унинг геосинклинал ривожидан сўнг, асосан саёз денгиз, ва континентал формация ётқизиқлари ҳосил бўлган. Таркиби ҳам йирик майдонларда бир хил, масалан: Сибир ва Шимолий Америка платформаларнинг ордовик даврида - оҳактош - доломитли қаватлари, рус платформасининг юқори бўр - қумли - гилли, қуйи бўрда - мергель - ётқизиқларини келтириш мумкин. Литофацияларнинг ўзгариши шунчалик аста-секинлик билан содир бўладики, ҳатто айрим фацияларнинг чегараларининг тахминий ўтказилади. Шунингдек ётқизиқларнинг қалинлиги ҳам аста-секин ўзгаради. Стратиграфия ярусларининг бир хил ёшли ярус ётқизиқларининг қалинлиги платформаларда (3-10) марта геосинклиналларга қараганда камроқ бўлади.
Платформаларда магма жараёнлари геосинклиналлар-га қараганда кучсизроқ ва турлари эса кам бўлади, ва асосан базальт вулқон жинсларидан ташкил топган.
Платформаларган асосан нишобсиз қоялик лекин жуда ҳам қайта майдонларни ишқол қилган, горизонтал ҳолатда ётувчи чўкинди жинслардан тузилган. Улар таркибида фундамент бўлакларнинг узилмалари бўйича ҳаракати туфайли вужудга келган, айрим танаффусли бурмаланишлар учрайди. Кучлироқ бурмаланишлар фақатгина айрим участкалардагина – қалин туз қатламлари мавжуд бўлган ботиқларда(тузли тектоника), қўшни геосинклиналларга яқинроқ территорияларда, масалан Сибир платформасининг Ангар-Лена ботиқликлардаги, жануб-ғарб Ҳиссордаги, Сыгуан ботиқликдаги ва бошқа структураларини кўрсатиш мумкин. Улар эса ўзининг тузилиши билан геосинклиналлардагиларга яқинлашган бўлади. Платформаларда сурилмалар структуралар учрамайди. Шунингдек уларда сезиларли регионал ва дислокайион метаморфизм бўлмайди.
Платформаларнинг ҳозирги замон рельеф шакли бўйича пасттекисликлардан иборат. Айрим ҳоллардагина уларнинг баландиликлари 1000-1500 метрга етади, масалан: Енисей кряжи, Ҳимолай ва бошқалар. Уларга эса атроф геосинклиналлар таъсири фаоллашиш туфайли ҳосил бўлганлар.
Платформаларда гравитацион аномалиялиги амплитудаси ва градиенти бўйича катта бўлмаган мозоикали тузилишга эга ва Ер пўстининг ҳолати 1130 статик турғун. Сейсма фаоллиги паст, шунингдек, геотермик градиенти (2-4) марта геосинклиналларга нисбатан, айниқса унинг қиймати кристаллашган шитларда кам. Магнит аномалияси мозAuк тузулишга эга.
Do'stlaringiz bilan baham: |