Нерит фация
Нерит худуд фацияси саёз ва шельфни чуқур бўлмаган (200 метргача) қисмини ўз ичига олади. Нерит худудига кислородни ва ёруғликни кўплиги, сувни иссиқлиги (иссиқ сув ҳавзаларида) ва юқори даражада гидродинамик харакатчанлик хосдир.
Бу ерда ҳар хил организмларни ривожланиши учун энг қулай шароит бор. Сув ҳавзасини саёз қисмида сув ўтлари кенг ривожланган. Қирғоқдан узоқлашган сари органоген қурилмалар ва ҳар хил биоценозли барьер рифлари ривожланган. Сувни юқори даражада харакатчанглиги чўкиндиларнинг бўлакли турларини юқори даражада сараланишига олиб келади. Пляж қумлари ва қумли саёзликлар ҳосил бўлади. Бу зонада чўкиндиларни доимо тўлқинланиб туриши натижасида гил заррачалари сув ҳавзасини чуқурроқ қисмига олиб кетилади.
Нерит худудини қирғоқ олди қисмининг чўкиндиларини таркибий қисми атрофдаги қуруқликнинг рельефига боғлиқ. Агарда денгиз қирғоғи қояли рельефга яқин бўлса, унда нерит худудини қирғоқ олди қисмида шағал, гравий ва алевритлар кўпчиликни ташкил қилади.
Агарда қирғоқ олди паст текислик бўлса бўлакли материаллар етиб келмайди. Натижада худудни қирғоқ олди қисмида биоген, биоген-детритли ва оолитли оҳактошлар, оолитли темир жинслари ҳосил бўлади, чуқурроқ қисмида эса фосфатлар ва глауконитлар ривожланади. Нерит ётқизиқлари учун қия, тўлқинсимон ва линзасимон текстуралар хосдир. Худудни пастки чегарасида горизонтал қатламланиш пайдо бўлабошлайди. Чўкиндиларни простирание бўйича узоқ масофага чўзилганлиги ва қирғоққа перпендикуляр йўналишда турларини ўзаро алмашиниши кузатилади. Нерит худудига олиб келинувчи материалларни миқдорини кўплиги ва чўкиндиларни тўпланиш тезлиги кўпдир.
Нерит худудининг фойдали қазилмалари. Худудда кўпроқ темир ва марганец тўпламлари ҳосил бўлади. Темир рудаси асосан оолитли, гидрогётит-шамозит-сидерит турларидан ташкил топган. Рудаларни сақловчи жинслар ҳар хилдир. Уларда иккита литологик қатор мавжуддир. Биринчи қаторда темир маъдани қумли жинсларда бошланиб алевролитларда давом этади ва қирғоқдан узоқроқ жойда гилли жинсларда тугайди. Иккинчи қаторда темир рудаси қумтошларда бошланиб карбонат жинсларга ўтади. Жинсларни минерал таркиби ҳам ўзгариб боради.
Марганец маъдани темирдан фарқли қумларда деярли учрамайди. У жуда майда гилли жинсларда ва карбонатлар орасида учрайди. Марганец темирга қараганда қирғоқдан узоқроқ ва чуқурроқ жойда ҳосил бўлади. Тоза органоген оҳактошлар нерит худудига хос бўлиб, флюс шаклида ишлатилади. Мустаҳкам майда донали ва детритли оҳактош яхши қурилиш материалидир.
Do'stlaringiz bilan baham: |