Қолдиқ гилли жинслар. Турли жинсларнинг физик ва кимёвий нураши натижасида ҳосил бўлган материаллар, баъзан ўз ўрнида қолади (элювий) ёки бир оз силжиб ўз ўрнидан кетади ва бошқа жойда тўпланади. Шундай йўл билан ҳосил бўлган жинсларга каолинлар ва латеритлар киради.
Каолинлар - жуда тоза, ўта пластик ва оқ рангли каолинит тўпламидир. Каолинлар магматик тоғ жинсларидаги дала шпатларининг кимёвий нураши (гидролиз) натижасида ҳосил бўлади. Бундай дастлабки каолинлар ўзида, кварц, слюда ва ўша жинс таркибига кирувчи бошқа минералларнинг доналари бўлиши билан фарқ қилиб туради.
Бокситлар. Одатда қаттиқ, баъзан кулранг гилли жинс бўлиб, асосан алюминий гидроксиди (А12О3·ЗН2О) дан иборат бўлади, баъзан унга темир оксиди ҳам аралашади. Бокситлар ва амиминий минералларининг чўкиши натижасида нураш қобиқларининг ювилиши қайта ётқизилишидан ҳосил бўлади. У халқ хўжаликда катта аҳамиятга эга. Ундан алювий, олинади.
Гиллар. М.С. Швецовнинг таърифига кура, гил бу сув билан аралашганда пластик масса ҳосил қилувчи, қуриганда қотувчи, қиз-дирганда эса тошдек қаттиқ бўлиб қолувчи тупроқсимон жинсдир.
Кўпинча гилнинг унга ухлагандан кейин бўладиган ҳиди (“печка ҳиди”) бўлади деб ҳисоблайдилар. Баъзи хилларда ҳақиқатдан ҳам бу хусусият бор, лекин бу ҳамма гиллар учун аникдаш белгиси бўла олмайди. Гиллар қуруқ ҳолида ташқи кўринишидан тупроқсимон, юмшоқ, осон майдаланадиган ва эзиладиган ёки жуда қаттиқ, “тошдек” жинсдир. Гилларнинг қаттиқлиги бирга тенг. Шунга кура уларга тирноқ билан осон чизилади. Зич гилнинг юзаси бармоқ билан ишқаланса, ялтироқ из қолади. Гиллар ҳўл бармоққа ёпишиб, сувни тез шимиб олади. Гил сувга тўйингандан кейин бўкади, юмшайди ва ёпишқоқ пластик массага айланади. Унга яна сув қўшилса аста-секин суюқ массага айланади.
Гилларнинг муҳим хусусиятларига қуйидагиларни кўрсатиш мумкин: 1) Қайишқоқлик, яъни босим таъсирида осонлик билан ҳар қандай шаклга кира олиш ва босим тўхтагандан сўнг шу шаклни сақлаб қолиш хусусияти. Бу хусусият гилни ташкил қилувчи заррачаларнинг жуда майин ва асосан пластинка (тахтача) шаклида бўлиши, шунингдек гилга хос бўлган бошқа белгиларга боғлиқдир. Гил ҳаддан ташқари қуритилса ёки қиздирилса қайишқоқлиги йўқолади. 2) Кўп сувни (ҳажмнинг 40-70% и) шима олиши, жинс сувни шимиб олганда кўпчийди (гигроскопийли). 3) Сувга жуда тўйингандан сўнг сув ўтказмаслиги. 4) Баъзи коллоид ва бўёқли моддаларни, тузларни ва ёғларни юта олиши ва ҳоказо. Ҳамма гилларда бу хусусият турличадир. 5) Ўтга чидамлилиги - эримасдан юқори температурага чидаши. Гиллар хилма-хил йўллар билан пайдо бўлади. Улар орасида континентал (кўл, аллювиал ва бошқа гиллар) ва денгизда пайдо бўлганлари бор. Гиллар турли шароитларда, саёз сувларда ҳам, чуқур сувларда ҳам тўпланади. Шунга кура, гиллар текстура белгиларига (қатламли ва бошқа), физик хоссаларига, рангига, таркибига, шунингдек аралашмалари (қум, кўмирли, оҳак, кремний) ва эритмаларнинг характерига қараб фарқ қиладилар.
Тоза гиллар ёғлиқ гил, бир оз қум аралашгани ёғсиз гил дейилади. Қумли гиллар таркибида қум кўпайса гилли қумга, чангсимон зарралари кўпайса, гилли алеврит жинсига айланади. Гилнинг таркибида оз миқдорда кальций карбонат (оҳак СаСО3) бўлса, улар оҳакли ёки мергелли гил дейилади. Оҳак кўп бўлса, мергелга ўтади. Гилларнинг сувли кремнеземга бой бўлган хиллари ҳам бўлади. Бунда гил заррачаларини кремнезем цементлайди. Гилларни тасвирлашда унинг рангини (шу билан бир вақтда унинг намлигини кўрсатиш керак); қайишқоқлиги, ёғлиқ, қуруқ ва қумлилигини, ранг берувчи аралашмаларнинг табиатини (гил, кўмирга ўхшаган қорамтир, деярли қора, битумли ва битум ҳидли, битумга жуда тўйинган бўлса қоғозда ёғли доғ қолдирадиган ва енгил эритувчиларни (бензин ва бошқа) бўяйдиган: текстурасини (варақ-варақ майда қаватчали ва ҳоказо), ҳайвон, тош тамғаларйни ва ўсимлик қолдиқларини кўрсатиш лозим бўлади.
Гилли жинслар турли аниқлаш жараёнлари натижасида одатда кремнезем билан цементлашган, кўпинча жуда қаттиқ аргилитларга айланади. Бунда гилга хос бўлган бир қанча хусусиятлар, масалан, пластиклик ва сув шимувчанлик хусусиятлари йўқолади.
Do'stlaringiz bilan baham: |