Б. Т. Тошмухамедов ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта


Денгизда чўкинди ҳосил бўлиш



Download 11,24 Mb.
bet116/136
Sana01.07.2022
Hajmi11,24 Mb.
#724416
1   ...   112   113   114   115   116   117   118   119   ...   136
Bog'liq


Денгизда чўкинди ҳосил бўлиш
шароити ва ҳудудлари

Денгизда чўкиндиларни тўпланиш жараёнларига таъсир этувчи омиллар


Денгиз хавзаларида чўкинди ҳосил бўлиш жараёнига иқлим, сувни шўрлиги, сув хавзасини чуқурлиги, газ режими, сув ости оқимларини борлиги ва уни характери таъсир этади. Улар ичида сувни шўрлиги ва хавзани чуқурлиги ҳосил бўлаётган чўкиндини характерига катта таъсир кўрсатади.
Иқлим. У ҳарорат режимини, ёғингарчиликни ва буғланишни муносабатларига кўра уч турга бўлинади: гумид, арид (чўл) ва нивал (музлик). Денгиз сувининг устки қисмини ҳарорати иқлимга қараб ўзгаради, яни экватор худудида ҳарорат 280С бўлса, қутб худудларида 00С атрофидадир. Илиқ сувли денгиз ҳавзаларида ҳарорат чуқурга тушиш билан ўзгаради. У 200 метр чуқурликда +З0С ни ташкил қилади. Иқлим органик дунёни характерига таъсир кўрсатади. Организмлар асосан 200 метр чуқурликкача бўлган жойда яшайди. Гумид иқлимни тропик минтақа денгизлари органик дунёга энг бойдир. Бу ерда стенотермал формадаги организмлар ривожланган бўлиб, улар кичик термал диапозонда яшайди. Гумид иқлимни ўртача намгарчилик минтақа денгизларида организмлар камроқ ривожланган. Арид иқлимли сув ҳавзаларида угнетенний эвригал шаклдаги организмлар яшайди. Улар аномал шўр сувда яшашга мослашган. Умуман олганда чўкинди тўпланишига иқлимни таъсири қуйидагича бўлади. Арид иқлимли сув ҳавзаларида кимёвий жинслар кўпроқ ривожланади. Гумид иқлимни тропик минтақаларини сув ҳавзаларида кўпроқ биоген,ўртача намгарчилик минтақаларида ва музлик иқлим сув ҳавзаларида эса кўроқ бўлакли жинслар ҳосил бўлади.
Сув ҳавзаларини шўрлиги. Сувни шўрлик даражасига кўра денгиз сувлари уч турга бўлинади:
а) нормал шўрли сув ҳавзаларида тузни миқдори 37±2 %
бўлади.
б) ўта шўр сув ҳавзасида тузни миқдори 37% дан кўп
бўлади (масалан Қизил денгизда шўрлик 45% гача),
в) шўрлиги кам сув ҳавзалари (масалан Қора денгизни
сувини шўрлиги 22%).
Денгизлар океанлардан қайси даражада ажратилганлигига қараб нормал шўр сувли очиқ чекка денгизлар ва сувни шўрлиги озгина фарқ қиладиган ярим ажратилган денгизларга бўлинади. Континентлар ичидаги денгиз сувлврига кўпинча аномал шўрлик хосдир. Бу сув ҳавзалрига арид иқлим шароитида ўта шўрлик хос бўлса, гумид иқлимда эса шўрликни камлиги хосдир.
Сувларни шўрлиги кимёвий чўкиндиларни таркибига таъсир этади. Нормал шўр сув ҳавзаларида кальцит, глауконит, фосфатлар, ўта шўр сувни паст босқичида доломит, юқори босқичида тузлар ҳосил бўлади.
Сувни шўрлиги организм дунёсининг ривожланишига ҳам таъсир этади. Кўпчилик денгизда яшовчи умуртқасиз стеногалин (шўрлиги кам ўзгардиган сув ҳавзаларида яшовчи организмлар) шаклли организмлар фақат шўрлиги нормал денгизларда яшайди. Булар - кораллар, нина териликлар, бошоёқлилар, кўпчилик брахиоподалар ва фораминиферлар. Эвригалин (шўрлиги катта чегарада ўзгарадиган сув ҳавзаларида яшовчи организмлар) шаклли организмлар шўрлиги аномал бўлган сув ҳавзаларида яшай олади (молюскалар, гастроподалар, остраподалар). Энг эвригалинлар кўк ва яшил сув ўтлари. Организмлар ҳатто чучук сув ҳавзаларида яшаши мумкин, аммо улар ўта шўрликка бардош беролмайдилар.
Газ режими. Ҳозирги замон сув хавзаларида ҳар хил газлар: азотдан тортиб водород ангидриди газигача учрайди. Бироқ улар ичида кислород,карбонат ангидриди (СО2) ва водород сульфиди эътиборга лойиқдир. Сув хавзаларида нормал газ режими бўлганда денгиз сувида кўп миқдорда кислород (ўртача 4-5 см3/л), нисбатан камроқ СО2 ва жуда оз миқдорда Н2S учрайди. Денгиз сувида организмларни яшаши учун етарли даражада кислорд бўлади. Шуни ҳам айтиш лозимки бактериялар ва қуйи сув ўтлари анаэроб муҳитда (эркин кислорд бўлмаган) ҳам учрайди. Денгиз хавзаларида сув массасини аралашиши сув оқими, шамол ва қишки совиш ҳисобига бўлади. Сув массасини етарли даражада аралашмаслиги натижасида аномал газ режими ҳосил бўлади. Бунга мисол қилиб ботиқ туридаги денгизларни олиш мумкин. Қора денгизни юқори қисми (100-200 метргача) кислородга тўйинган бўлиб, 200 метрдан денгиз тубигача эса Н2S га тўйинган сув қатлами ётади. У ерда шўрлик 35% ни ташкил қилади. Денгизга чучук сувларни қуйи лиши ҳисобига 200 метр чуқурликкача сувни шўрлиги 15-20% гача камаяди. Сув юзидаги “енгил” сув “оғир” сув билан қўшилмайди. Водород сульфиди кескин қайтарилиш муҳитини ташкил қилади, бу органик моддаларни кўмилиб қолиши учун ва темир сульфидини ҳосил бўлишига яхши шароит яратади. Бу муҳит сув тубидаги организмларни (бентос) тўлиқ нобуд бўлишига олиб келади.
СО2 нинг миқдори океанни чуқур қисмига тушиб борган сари ошиб бориши ҳисобига аномал газ режими ҳосил бўлади. Эриган СО2 нинг миқдорини ошишига денгиз сувини ҳароратини пастлиги ва чуқурликда босимнинг кўплиги таъсир этади. 4000-5000 метр чуқурликда СО2 нинг кўп бўлиши карбонат чўкиндиларни чўкмаслигига олиб келади.
Сув хавзаларининг чуқурлиги чўкиндиларни гранулометрик турларини тақсимланишига, коллоид ва ионно-биоген компонентларни ва бентосларни характерига ва ривожланишига таъсир этади. Бўлакларни сув ҳавзаларида катта-кичиклигига қараб сараланиши сувни тўлқинланишига ва оқимларга боғлиқ. Тўлқинланиш сувни устки қисмида бўлиб, чуқурликка тушган сари пасайиб боради. Бўлакларни тақсимланиши натижасида сув ҳавзасида маълум зоналность вужудга келади. Йирик бўлакли чўкиндилар қирғоққа яқин жойда тўпланса, майда бўлаклар эса қирғоқдан узоқда - катта чуқурликда чўкмага тушади.
Сув ҳавзаларида гил чизиғи мавжуддир. Унинг ўрни сув ҳавзасининг катта - кичиклигига боғлиқ. Чунки чўкмаларни чайқалтириб турувчи тўлқинларни баландлиги сув ҳавзасининг сатхини юзасига тўғри пропорционалдир. Очиқ шельфли денгиз ва океанларда ил чизиғи 200 метр чуқурликда бўлса, континент ичида жойлашган денгизларда у камроқ чуқурликда бўлади. Масалан у Қора денгизда у 30 метр чуқурликда ўтади.
Нормал шўр сувли денгизларни унча катта бўлмаган чуқурлигида қуйидаги аутиген минераллар чўкмага тушади: кальцит, арогонит, темирни гидрооксидлари, фосфатлар, глауконит ва бошқалар. 50 метрдан кўп бўлмаган чуқурликда кальцит ва алюминий, темир ва марганецларни гидрооксидлари-дан ташкил топган оолитлар ҳосил бўлади. Шельфни чуқур қисмларида (100-200 м) фосфатли ва глауконитли чўкиндилар чўкмага тушади. Карбонатлар катта чуқуликда умуман ҳосил бўлмайди.
Чуқурлик ёруғликни, сувни ва газ режими орқали бентосларни ривожланишига ва тарқалишига таъсир кўрсатади. Сув ҳавзасининг қирқоқ олди зонаси (200 метргача) организмлар-ни яшаши учун қулайдир. Масалан: Яшил-кўк сув ўсимликлари сув ҳавзаларини саёз қисмида, 50 метрдан кўп бўлмаган жойларда яшайди. Қизил водоросллар 100 метр чуқурликкача тушиши мумкин. Планктон организмлар қирғоқга боғланмаган бўлиб, сув хавзасини юқори қисмида ривожланади.
Сув оқими чўкинди ва организмларни сув ҳавзасида тарқалишига маълум даражада ўзгартириш киритади. Масалан Гольфстрим илиғ оқими иссиқликда яшовчи биоценозларни юқори кенгликларга оқизиб келади. Сув оқимлар айрим ҳолларда сув ҳавзасини тубига тушган чўкмаларни ювиб кетади.
Денгизда чўкинди йиғиладиган худудлар. Океан ва денгизларни чўкинди йиғилиш шароитига ва чўкиндиларни ҳосил турига қараб тўрт худудга бўлиш мумкин:
а) Литорал худуд қирғоқ олдида жойлашган.
б) Нерит худуди сув ҳавзасини шельф қисмида жойлашган.
в) Батиал худуд континентал қияликка тўғри келади.
г) Абиссал худуд океан тубини ўз ичига олади.
Денгиз ётқизиқларини фацияларга ажратиш уларни ҳосил бўлиш чуқурлигига асосланган.
Фациялар денгиз худудларига мувофиқ тўрт гуруҳга бўлинади: литорал, нерит, батиал ва абиссал.



Download 11,24 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   112   113   114   115   116   117   118   119   ...   136




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish