Alisher Navoiy nomidagi Toshkent davlat o‘zbek tili va adabiyoti universiteti



Download 7,21 Mb.
Pdf ko'rish
bet235/398
Sana26.02.2022
Hajmi7,21 Mb.
#467559
1   ...   231   232   233   234   235   236   237   238   ...   398
Bog'liq
Тайёр Миллий корпус тўплам 17.05

 


Alisher Navoiy nomidagi Toshkent 
davlat o‘zbek tili va adabiyoti 
universiteti 
“O‘ZBEK MILLIY VA TA’LIMIY 
KORPUSLARINI YARATISHNING NAZARIY 
HAMDA AMALIY MASALALARI”
Xalqaro ilmiy-amaliy konferensiya
Vol. 1
№. 01 (2021) 
197 
 
ЎЗБЕК ТИЛИ ТАЪЛИМИЙ КОРПУСИНИ ЯРАТИШДА МАТН БИЛАН ИШЛАШ 
ҲАМДА УНДА ПСИХОЛИНГВИСТИКАНИНГ ЎРНИ 
 
THE ROLE OF PSYCHOLINGUISTICS IN THE CREATION OF THE CORPUS OF 
TEACHING THE UZBEK LANGUAGE AND WORKING WITH THE TEXT 
Юсупова Шоҳидахон Жалолиддиновна
*
75
 
Аннотация:
Ушбу мақолада матн билан ишлашда психология ва лингвистика 
соҳаларининг бир-бирлари билан боғлиқ эканлиги исботланган бўлиб, унда матн яратилиши ва 
идрокининг барча лисоний ва нолисоний омиллари қайд этилган. Шахс омилини 
такомиллаштиришда психолингвистикага таяниш зарурлиги исботланган.
Калит сўзлар:
 матн, психолингвистика,тасаввур, тафаккур, дунёқараш, сўз, психология.
Annotation:
 This article proves that psychology and linguistics are interrelated when working with 
a text, in which all linguistic and non-linguistic factors of text creation and perception are recorded. It is 
proved that in improving the personal factor, it is necessary to rely on psycholinguistics. 
Keywords: 
text, psycholinguistics, imagination, thinking, outlook worldview, vocabulary, 
psychology. 
Биз матн ва унинг устида ишлаш ҳақида фикр юритар эканмиз, албатта, нутқ ва уни ўрганиш 
масаласига алоҳида тўхталамиз. Бу жиҳатдан психологияга, психолингвистикага мурожаат 
қиламиз. Чунки психолингвистиканинг тадқиқ манбаи нутқ жараёни ҳисобланади. Ўз-ўзидан 
маълумки, матн яратишда ва уни ўргатишда нутқий жараён воқе бўлади. Психoлингвистикада 
ўрганилган ва ўрганилаётган матнлар нутқ бирликлари воситасида тингловчига етказилади ва улар 
руҳиятидаги ўзгаришлар акс этади. Нутқда сўзлашиш маданияти, улардаги мотивация, маданият 
даражаси кабилар ўз аксини топади. Нутқ инсон психологияси ва физиологияси билан, умуман 
олганда, унинг дунёқараши билан чамбарчас боғлиқ ҳодисадир. Чунки ҳар қандай нутқ тафаккур 
билан, тафаккур эса руҳият билан боғлиқдир. Шунинг учун ҳам ўрганувчи матн билан ишлар экан, 
унда шахс омили мавжуд эканлигини унутмаслик лозим. Мазкур омилни такомиллаштиришда
психолингвистикага таяниш, уни ўрганиш мақсадга мувофиқ. Зеро, психолингвистиканинг тадқиқ 
объекти нутқий фаолият субъекти бўлган ўқувчи, тингловчидир. Матнни психик жиҳатдан 
ўрганиш ва унга амал қилишда кўзланган мақсад амалга ошади.Ўқитувчи замонавий таълим 
методларини ўқувчи қизиқишини сақлаб қолиш учунгина қўллаши эмас, балки ўқувчиларнинг 
ўқиш ва матн устида ишлаш кўникмаларини ривожлантиришни устун қўйиши керак. [Шакирова, 
2004: 258]. Ҳозирда матнни психолингвистик ёндашув асосида ўрганиш талаблари асосий 
масалалардан биридир. Матн билан ишлашда психология ва лингвистика соҳаларининг бир-
бирлари билан боғлиқ эканлиги яққол сезилади. Психолингвистикани назарий жиҳатдан ўрганар 
эканмиз, у ўз-ўзидан ўқитиш методикасига тегишли эканлигини ҳис қилишимиз керак. Чунки 
бунда матн, матнни тузувчи, матнни ўрганувчи жиҳатлар намоён бўлганлигини кузатамиз. Бу 
борада рус тилшуноси ва психологи В.П.Белянин “Основы психологической диагностики 
(modeli mira v literature)” номли асарида матнга лингвистик ва психологик жиҳатдан ёндашув
кутилган натижа беришини айтиб, у олти банддан иборат бўлган тамойиллар мавжудлигини 
кўрсатиб берди: В.П.Беляниннинг фикрига кўра, а) нутқ ортида нафақат тил тизими, балки 
психология ҳам туради; б) ҳар хил матн ортида ҳар хил психология туради ; в) бадиий матн 
тузилиши актсентуаллашган онг тузилишига мувофиқдир; г) матн воқелик – онг – олам
манзараси – тил – матн тузувчи – ретсипиент – матн проекциясидан иборат тизим унсури 
ҳисобланади. (В.П.Белянин ушбу бандда матн яратилиши ва идрокининг барча лисоний ва 
нолисоний омилларини қайд этган); д) ретсипиентнинг бадиий асар ҳақидаги ўз талқини бўлиши 
мумкин. Бу талқин матн билан бирга ретсипиентнинг психологиясига ҳам боғлиқ бўлади. 
[Ковшиков, Пухов, 2007: 318]. Айтиш жоизки, нутқ инсон қобилиятининг бир кўриниши саналади. 
Нутқнинг психологик тавсифига эътибор қаратсак, фикримиз тўғри эканлигига амин бўламиз. 
75
*
Педагогика фанлари доктори, профессор, Андижон давлат университети, bexzod31_asr@mail.ru




Download 7,21 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   231   232   233   234   235   236   237   238   ...   398




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish