Alisher Navoiy nomidagi Toshkent davlat o‘zbek tili va adabiyoti universiteti



Download 7,21 Mb.
Pdf ko'rish
bet205/398
Sana26.02.2022
Hajmi7,21 Mb.
#467559
1   ...   201   202   203   204   205   206   207   208   ...   398
Bog'liq
Тайёр Миллий корпус тўплам 17.05

Alisher Navoiy nomidagi Toshkent 
davlat o‘zbek tili va adabiyoti 
universiteti 
“O‘ZBEK MILLIY VA TA’LIMIY 
KORPUSLARINI YARATISHNING NAZARIY 
HAMDA AMALIY MASALALARI”
Xalqaro ilmiy-amaliy konferensiya
Vol. 1
№. 01 (2021) 
172 
2. Денотатлари жой бўлган турдош отларнинг градуонимик моделлари. Бунда ҳажм, сиғим, 
миқдор, ҳолат (бурчак) каби белгилар муҳим аҳамиятга эга. “Жой” денотатли айрим градуонимик 
моделларни кўриб ўтамиз. Градуонимик асос – гидронимик жой, градуонимик қатор – гидронимик 
жой + ҳажм // оқмас сув даражалари: ҳовуз → сув омбори → кўл → денгиз → океан; градуонимик 
асос – гидронимик жой, градуонимик қатор – гидронимик жой + сув ҳажм даражалари: жўяк → 
ариқ → канал → сой → дарё; градуонимик асос – яшаш жойи + ҳажм; градуонимик қатор – жой ва 
ҳажм даражалари: ин → уя → уй. Ушбу турдаги қатор ҳажмдан ташқари безак белгиси ёрдамида 
ҳам даражаланиши мумкин: ҳужра → уй → сарой. Айрим атоқли отлар “жой + нарса” 
семантикаси асосида градуонимик қатор моделида намоён бўлиши мумкин: эшикча → эшик → 
дарвоза; халта → қоп → қанор; пиёла → косача → коса → тоғора каби. Айрим градуонимик 
моделларда нисбатли ўринлашишлар ифодаланиши мумкин: Масалан, кишиларнинг яшаш жойига 
оид уч босқичли ўринни акс эттирувчи градуонимик қатор: ичкари → киравериш → ташқари ёки 
ташқари → киравериш → ичкари. Шунингдек, чап → тўғри → ўнг, тик → оғма → ётиқ, ўткир 
бурчак → тўғри бурчак → ўтмас бурчак → ёйиқ бурчак, тўғри → эгри → иланг-биланг 
градуонимик қаторлари ҳам нисбатли оғиш билан боғлиқ нарсаларнинг ҳолатларини ўзида 
ифодалайди. 
Градуонимик семантика моделлари ўзида географик жойлар муносабатини ҳам ифодалаши 
мумкин. Масалан, “ҳажм” ва “сийрак-қалин” белгилари асосида: чангалзор → тўқай → ўрмон; 
“баландлик” ва “ҳажм” белгилари асосида: дўнглик → тепалик → адир →тоғ. 
Айрим градуонимик моделлар предметларга хос бўлган вазифа семаларининг куч-қувват 
ва функция (ортиқ-камлик) даражаларини ифодалашга хизмат қилади: синч → устун → хори каби. 
3. Денотатлари биологик мавжудотлар бўлган турдош отларнинг градуонимик моделлари. 
Бу гуруҳда аввало “ёш” белгиси даражаланаши асосида ҳосил бўлган градуонимик қатор алоҳида 
ўрин эгаллайди: чақалоқ → гўдак → бола → ўспирин → йигит → чол каби. Худди шу моделни аёл 
жинси йўналиши бўйича ҳам кўриш мумкин: чақалоқ → гўдак → бола → қиз → хотин → кампир. 
Худди шунингдек, бундай моделни жониворлар, масалан, отлар ривожида ҳам кўриш мумкин: 
калтатой (икки ёш) → ҳунон/қунон (уч ёш) → пишти (тўрт ёш) → осий (беш ёш) ёки ўсимликлар, 
масалан, ниҳол → кўчат → дарахт кабиларда ҳам кўриш мумкин. 
Айрим градуонимик моделларда одам зотининг қариндошлик муносабатлари акс этган: 
бола → невара → чевара → эвара → дувара → зувара → увара → бегона каби.
Баъзи градуонимик моделлар ўзида илм, фан йўлида шахсларнинг ҳолатларини 
даражаланган ҳолда акс эттиради: дипломант – аспирант – докторант. Шунга мос равишда 
натижаларни ифодаловчи градуонимик қаторлар ҳам мавжуд: фан номзоди – фан доктори. 
Иккинчи томондан, ўзидаги илмга мос равишда билим бериш савиясини акс эттирувчи 
градуонимик қаторлар ҳам мавжуд: ўқитувчи – катта ўқитувчи – доцент – профессор – академик 
каби. Бундай даражали моделларни ҳарбий соҳага оид шахсларнинг савиялари бўйича 
даражаланганликда ҳам кўриш мумкин: солдат – ефрейтер – сержант – старшина – кичик 
лейтенант – капитан – майор – подполковник – полковник генерал – маршал – генералисумус 
каби. 
Одам билан боғлиқ айрим градуонимик қолиплар ёки қаторларда киши ақл даражалари 
номинацияга учраган: гўл – довдир – жинни; ҳушёр – ширакайф – маст каби. Шунингдек, 
кишиларнинг ижод маҳсулларини миқдор жиҳатдан ифодаловчи турдош отлар семантикаси 
муносабатида ҳам градуонимик қаторлар мавжуд: ҳикоя – қисса – роман; фард – рубоий – ғазал – 
поэма каби. 
Кўп градуонимик қаторлар семантикасида кишилараро муносабатлар, боғланиш, алоқа 
даражалари акс этган. Масалан, салбий муносабат ёки жазо кучининг ошириб борилиш 
даражалари: огоҳлантириш – ҳайфсан – бўшатмоқ (ишдан); ноҳақ айб қўйиш кучининг ошиб 
бориш даражалари: миш-миш – висир-висир – туҳмат – бўҳтон; салбий томоннинг оз-кўплигида: 
айб – нуқсон – қусур – иллат; хусусий мол-мулк миқдори бўйича: камбағал – ўрта ҳол – бой каби. 
Маълумки, кишиларга хос бўлган эмоционаллик, руҳий-ҳиссий ҳолат ўзгарувчан, 
кучаювчан, бўшашувчанлик хусусиятларига эгадир. Лекин ушбу психик ҳолатлар кишилар ҳолати 
учун типик кўринишларга, даражали турларга эга бўлганлиги учун турдош отлар номинацияси 
учун асос бўлган. Бу ҳолатларнинг кўпи модел ёки градуонимик қаторларни шакллантирган. 
Масалан, салбий муносабат ҳисси даражалари: зарда – жаҳл – ғазаб – қаҳр; ғам ҳисси кучининг 



Download 7,21 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   201   202   203   204   205   206   207   208   ...   398




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish