“O‘ZBEK MILLIY VA TA’LIMIY
KORPUSLARINI YARATISHNING NAZARIY
HAMDA AMALIY MASALALARI”
Xalqaro ilmiy-amaliy konferensiya
Vol. 1
№. 01 (2021)
123
матнларининг электрон шаклдаги махсус дастурий таъминот асосидаги йиғиндиси [Хамроева,
2018: 12]. Корпус ҳақида юқорида келтирилган таърифлар у ҳақида муайян тилнинг ўзига хос
хусусияти ва вариантларини акс эттирувчи бир неча белги асосида танлаб олинган электрон
шаклдаги матн парчалари, лингвистик тадқиқот учун асос вазифасини ўтайдиган тизим дея хулоса
қилишга асос бўлади. Тил корпуси бугунги кунда жаҳонда тез тараққий этаётган соҳа – корпус
лингвистикаси мутахассислари томонидан илмий тадқиқотлар олиб бориш, тил ўргатиш
мақсадида яратилмоқда [Недошивина, 2013: 3].
Таълимий корпус
– материаллари маълум бир тилни ўрганишга йўналтирилган,
лингводидактик хусусиятга эга тил корпуси. Ўзбек тилининг таълимий корпуси – ўзбек тили
имкониятларини ўргатишга йўналтирилган, лингводидактик хусусият касб этган электрон
матнларни қамраб олган, махсус сайт кўринишида амал қиладиган ўзбек тилидаги корпус. Ўзбек
тилининг таълимий корпуси – катта ҳажмга эга бўлган мантлар тўплами, оддий/ мураккаб қидирув
тизими ҳамда маълум бирликни матн ва ўзбек тили ўқув луғатларидан қидирув функциялари амал
қиладиган ўзига хос тил корпуси.
Жаҳон тилларининг жуда кўпчилиги мукаммаллик даражаси, матнни қайта ишлаш
имконияти билан фарқ қилувчи ўз миллий корпусларига эга. Зеро, “бугунги кунда лингвистик
тадқиқот ва амалий топшириқлар ечими учун тил корпуслари замонавий тилшуносликнинг инкор
этиб бўлмас иш қуролига айланди, чунки корпус турли лингвистик топшириқларни ечишга хизмат
қилади” [Хамроева, 2018: 24].
Корпусдан унумли фойдаланувчи соҳа – лингводидактика; у она тили, хорижий тилни
ўрганишда бирдек аҳамиятли. Тил ўқитишда луғат бойлигини тўлиқ кўрсата олиш, сўзнинг
қўлланиш имкониятини у ёки бу грамматик конструкция орқали тушунтириш учун мисоллар
массивини кўрсатишда корпус жуда қўл келади. Тил таълими учун муҳим бўлган мисолнинг
доимий янгиланиб бориши, буни акс эттириб туриш хусусияти ҳамда имконияти фақат корпусда
мавжуд. Ўқитувчи янги, ишонарли, чексиз ҳамда хилма-хил мисолларни шу ердан топа олади,
топшириқ, машқларни белгилашда қийналмайди, бир неча дақиқада мавзу бўйича янги-янги
мисоллардан иборат топшириқни тайёрлай олади.
Корпусда матнларни саралаш имкони мавжуд: мисолни барча матнлардан эмас, балки
тадқиқотчи учун қизиқарли, керакли бўлган фрагментдан ажратиш мумкин. Зеро, корпус
матнларини белгиланган давр (аниқ йилигача), матннинг аниқ бир тури (масалан, реклама матни,
иш ҳужжати ёки бир неча муаллиф асарлари)ни танлаб олиш имкониятини беради [Марданшина,
2017: 2]. Корпуснинг асосий хусусиятидан бири шуки, у турли мавзу/жанрдаги матнлар билан
доимий бойитилиши мумкин. Шу сабабли у йўналтирилган таълим имкониятларини кенгроқ
очади.
Сўнгги ўн йилликда корпус лингвистикасининг жадал ривожланиши аввал лексикография,
сўнгра тил ўқитиш (лингводидактика) соҳасидаги маълум ижобий ўзгаришларга олиб келди.
Таҳлилга асосланган корпуснинг мақсади тилда қандай ҳодисалар юз бериши мумкинлиги
ҳақидаги назарияларни яратиш эмас, балки эмпирик маълумотларнинг тузилишидан фойдаланиш
ҳамда бу маълумотлар тилнинг ўзига хос хусусиятлари тўғрисида нимани англатишини билишдир
[Krieger, 2003: 26].
Хорижий тилни (жумладан, ўзбек тилини ҳам хорижий тил сифатида) ўқитиш
методологияси мураккаб, хилма-хил тил материалини тақдим этишнинг содда, тушунарли
усулларини топишга интилиш, тажрибани энг самарали тарзда узатиш (етказиш) усулларини
доимий равишда излашдан иборат. Бундай усулнинг энг қулай йўли – корпус, у кўп миқдордаги
маълумотларни бошқариш воситаси (русча,
инструментарий
), турли хил йўл билан тилнинг
хаотик хилма-хиллигини тартибга солади; тартибга солинган сўзлар тўпламини шакллантиради
[Krieger, 2003: 7].
Ҳозирги вақтда миллионлаб сўзни қамраб олган лингвистик корпуслар мавжуд: Британия
миллий корпуси (The British National Corpus, BNC 100 млн сўз), COBUILT Bank of English, (200
млн сўз)лар тилни ўрганиш учун жуда қулай воситалар сирасида олдинги ўринда туради.
Шунингдек, оғзаки ва ёзма адабий тилни ифодалайдиган махсус корпуслар (масалан, CANCODE
(Cambridge and Nottingham Corpus of Discourse in English), MICCASE (Michigan Corpus of Academic
Spoken English (инглиз тили Оғзаки нутқ Мичиган корпуси) LIBELCASE (LIBEL Corpus of Spoken
Do'stlaringiz bilan baham: |