Alisher Navoiy nomidagi Toshkent
davlat o‘zbek tili va adabiyoti
universiteti
“O‘ZBEK MILLIY VA TA’LIMIY
KORPUSLARINI YARATISHNING NAZARIY
HAMDA AMALIY MASALALARI”
Xalqaro ilmiy-amaliy konferensiya
Vol. 1
№. 01 (2021)
105
От ва феъл орасидаги юқоридаги каби омонимларни мана шундай фильтр орқали
фарқладик. От-омонимни отга хос луғавий ва синтактик шакл ясовчи қўшимчалар (отнинг луғавий
шакллари: кўплик [-лар], кичрайтириш [-ча, -кай, -ак, -чак, -чоқ, -чиқ, -(а)лоқ], эркалаш [-жон, -
хон, -гина], ўхшатиш [-дек, -дай], қарашлилик [-ники], чегара [-гача], ўрин белгиси [-даги];
синтактик шакллар: келишиклар [-нинг, -ни, -га, -да, -дан], эгалик шакллари [-м, -им, -нг, -инг, -и, -
си, -миз, -имиз, -нгиз, -ингиз, -(лар)и], феъл-омонимни эса феълга хос луғавий ва синтактик шакл
ясовчи аффикслар (луғавий шакллар: феълнинг вазифа шакллари [-(и)ш, -моқ, -ган, -кан, -қан, -
а(р), -мас, -(и)б, -(а)й, -гач, -кач, -қач, -гани, -кани, -қани, -гунча, -кунча, -қунча]; синтактик
шакллар: замон [-ди, -ади, -моқда, -ётир, -яп, -моқчи]) ёрдамида аниқлаш мумкин.
Айрим от ва феъл сўз туркуми орасидаги омонимликни эса синтактик омил асосида
қуйидаги фильтр орқали фарқлаймиз:
Атала I феъл. Суюқ массани чўмич билан тўлғазмоқ, қориштирмоқ.
Атала II от. Унни ёғда қовуриб, сув билан қайнатиб тайёрланадиган суюқ енгил ҳазм овқат
[Раҳматуллаев, 1984: 23].
1) атала+қилмоқ/бўлмоқ=феъл
2) атала+емоқ=от
Чунки бу ҳолда феъл-омонимни грамматик шаллар орқали фарқлаб бўлмай қолади, шунинг
учун ундан сўнг қилмоқ, бўлмоқ каби ёрдамчи феъл шаклларини келтириш орқали қўшма
феълнинг биринчи компоненти сифатида фильтр орқали ажратиш мумкин.
Сифат ва феъл орасидаги омонимликни фильрт орқали фарқлашда эса феълни одатдагидай
(от ва феъл орасидаги омонимликни фарқлагандай) грамматик шакллар орқали ажратамиз. Сифат-
омонимни ундан кейин кела оладиган исталган сўз (от) билан бирикувчанлик тамойили асосида
фильтрлаймиз. Масалан:
Очиқ I сифат. Ҳеч нарса билан бекитилмаган, яширилмаган.
Очиқ II феъл. Овқат ейиш заруриятини ҳис қилмоқ, очқамоқ [Раҳматуллаев, 1984: 96].
1.
очиқ+исталган сўз (чеҳра, дераза)=от
2.
очиқ+ди/ма/қан/иб/қунча=феъл
Ёки: Санқи I феъл. Бекордан-бекор, бетайин сандироқлаб юрмоқ.
Санқи II сифат. Бекордан-бекор, бетайин сандироқлаб юрадиган [Раҳматуллаев, 1984: 110].
1.
санқи+ди/ма/ган/б/гунча=феъл;
2.
санқи+исталган сўз (қиз, бола) =сифат.
Тадқиқотда асосий лингвистик база бўлиб хизмат қилган “Ўзбек тили омонимларининг
изоҳли луғати”да турли туркум доирасида вужудга келадиган омоним сўзлар ранг-баранг бўлиб,
уларнинг қуршовини лингвистик моделлаштириш индивидуал фильтр ишлаб чиқишни тақозо
этди. Чунки турли туркум доирасига икки, уч, тўрт туркум ҳам тегишли бўлиб, айрим омонимлар
2 ва ҳатто 5-6 тагача маънога эгалигини кузатиш мумкин. Шунинг учун бундай омонимларни 64
гуруҳга ажратиб чиқдик. Англашиладики, турли туркум доирасидаги омоним сўзларни фарқлаш
учун ҳар бир сўз маъносига мувофиқ фильтр базаси муҳим. Бу масала кейинги ишларимизда
таҳлил қилинади.
Do'stlaringiz bilan baham: |