Alisher Navoiy nomidagi Toshkent
davlat o‘zbek tili va adabiyoti
universiteti
“O‘ZBEK MILLIY VA TA’LIMIY
KORPUSLARINI YARATISHNING NAZARIY
HAMDA AMALIY MASALALARI”
Xalqaro ilmiy-amaliy konferensiya
Vol. 1
№. 01 (2021)
103
олинган натижалар диққат-эътиборга сазовордир. Ишда турли контекстуал шароитларда
учрайдиган 140 та омоним инглизча сўзлар (асосан, лексик омонимлар) таҳлил қилинган.
Муаллиф контекстларнинг қуйидаги турларини аниқлайди [Р.Р.Гатауллин, А.Р.Гатиатуллин,
О.А.Неврозова, Д.Р.Мухамедшин, Д.Ш.Сулейманов, Б.Э.Хакимов, А.Ф.Хусаинов, 2019: 190-191]:
1.
олдинги сўз билан бирикиш – Р1;
2.
кейинги сўз билан бирикиш – Ғ1;
3.
олдинги ва кейинги сўзлар билан бирикиш – В1 (
both
-бирга);
4.
олдинги икки сўз билан бирикиш – Р2;
5.
кейинги икки сўз билан бирикиш – Ғ2;
6.
олдинги икки сўз ва кейинги икки сўз билан бирикиш – В2;
7.
бутун жумла биргаликда – S [20] (
sentense
-гап).
Омонимияни аниқлашнинг мана шундай бир қатор усуллари аниқланганки, биз тилимиз
табиати ва хусусиятини инобатга олиб, улардан фойдаланамиз.
Ўзбек тили семантик анализатори учун омоним сўзларнинг маъноларини аниқлаш муҳим
ҳисобланади. Бунинг учун дастлаб омоним сўзларни туркум нуқтаи назаридан гуруҳлаб чиқиш
мақсадга мувофиқ. Ш.Раҳматуллаевнинг “Омонимларнинг изоҳли луғати” омонимларни семантик
фильтрлаш ҳамда аниқлаш учун лингвистик база бўлиб хизмат қилади (Ишнинг кейинги
босқичида “Ўзбек тилининг изоҳли луғати” (5 жилдлик)дан ҳам омонимларни ажратиш кун
тартибига қўйилган). Ушбу манба асосида омоним сўзлар қуршовини лингвистик моделлаштириш
учун уларни қуйидагича гуруҳлаб чиқдик:
1.
бир сўз туркуми доирасидаги омоним сўзлар;
2.
от ва феъл ҳамда сифат ва феъл туркуми доирасида учрайдиган омоним сўзлар;
3.
турли туркум доирасида вужудга келадиган омоним сўзлар.
Ҳар бир омоним турининг туркум табиатидан келиб чиқиб, уларнинг лингвистик
таъминотини ва у орқали лингвистик моделини тузиш лозим. Чунки бир сўз туркуми доирасидаги
омоним сўзлар қуршовини от ва феъл ҳамда сифат ва феъл туркуми доирасида учрайдиган омоним
сўзлар ёки турли туркум доирасида вужудга келадиган омоним сўзлар қуршовини
моделлаштириш каби амалга оширилмайди. Зеро, бир туркум доирасидаги омоним сўзларни
грамматик шакллар орқали аниқлаб бўлмайди. Маълумки, бир туркум доирасида учрайдиган
омоним сўзлар грамматик шакллар қўшилганда ҳам омонимлигини сақлаб қолади. Масалан,
Асорат I от. Тутқунлик, қуллик, эрксизлик ҳолати.
Асорат II от. Бўлиб ўтганнинг қолдиғи, излари [Раҳматуллаев, 1984: 22].
Асорат + нинг/ни/га/да/дан = асоратнинг/ни/га/да/дан
Асорат + нинг/ни/га/да/дан = асоратнинг/ни/га/да/дан
Кўриняптики, бундай фильтр орқали бир туркум доирасида учрайдиган омонимларни
фарқлаш имконсиз. Шунинг учун бундай сўзлар алоҳида фильтр базасини яратишни тақозо этди.
Бир сўз туркуми доирасидаги омонимлар сони ва турини қуйидагича аниқладик:
1.
фақат от туркуми доирасидаги омоним сўзлар – 176 та;
2.
фақат сифат туркуми доирасидаги омоним сўзлар– 3 та;
3.
фақат феъл туркуми доирасидаги омоним сўзлар – 33 та;
4.
фақат ундов сўзлар орасидаги омонимлар – 1 та.
Буни диаграммада қуйидагича ифодалаш мумкин:
Do'stlaringiz bilan baham: |