Algoritmning 3ta turi mavjud


ЭҲМ НИНГ АРИФМЕТИК АСОСИ — САНОҚ СИСТЕМАЛАРИ



Download 1,71 Mb.
bet2/49
Sana23.07.2022
Hajmi1,71 Mb.
#845463
TuriПрограмма
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   49
Bog'liq
Савол Жавоб Инфо

ЭҲМ НИНГ АРИФМЕТИК АСОСИ — САНОҚ СИСТЕМАЛАРИ
Компьютер (ЭҲМ) фақат сонли шаклдаги маълумотларни қайта ишлайди. Барча маълумотлар, хусусан, дастурлар, матнлар, овозлар, расмлар компьютерда қайта ишланиши учун у албатта сонли шаклга алмашиниши лозим.
Компьютер маълумотларни қабул қилар экан, дастлаб у кодланади, ҳар бир белгига, ҳарф ёки символларга махсус сон мос келади. Уни экранга ёки чоп қилиш қурилмасига чиқариш жараёнида яна шу сонга мос белги қўйилади.
Сон ва белги орасидаги боғланиш белгиларни кодлаш деб юритилади.
Компьютердаги маълумот бирлиги бир бит дан иборат, яъни у 0 ёки 1 қиймат қабул қилади. Лекин компьютер буйруқлари байт билан ишлайди. Кетма-кет саккиз бит бир байт дан иборат. Демак бир байт биргина белги қийматини 256 вариантда кодлаш имкониятини беради, чунки 28 = 256.
Маълумотни улчашнинг катта бирликлари килобайт, мегабайт, гигабайт бўлиб, улар ўзаро қўйидагича боғланган:

1024 байт = 1 К байт


1024 Кбайт = 1 М байт
1024 Мбайт = 1 Г байт

Ишчи саноқ системаларини танлаш, аниқлаш, операцияларни бажариш тартиби ва сонларни машина хотирасида тасвирлаш — ЭҲМнинг арифметик асосини ташкил этади. Демак саноқ системалари ва улар орасидаги боғланишларни билиш ўта муҳимдир.


Ихтиёрий асосли саноқ системасини ёйилма шаклида қўйидагича ёзиш мумкин:


(1)
бунда, аi. -ихтиёрий 0 дан 9 гача бўлган сонлар, р — саноқ системасининг асоси, т ва k мусбат сонлар.
Ихтиёрий асосли сонни унлик саноқ системасига ўтказиш учун қўйидаги формуладан фойдаланилади:
(2)

Саноқ системалари орасидаги боғланишларни келтирамиз (1-жадвал).


1-жадвал


Ун олтилик



0



1



2



3



4



5



6



7



8



9



А



В



С



D



Е



R



10



Унлик



0



1



2



3



4



5



6



7



8



9



10



11



12



13



14



15



16



Саккизлик



0



1



2



3



4



5



6



7



10



11



12



13



14



15



16



17



20



Иккилик

0



1



10



11



100



101



110



111



1000



1001



1010



1011



1100



1101



1110



1111



10000





1-қоида. (унлик саноқ системасидан қуйи саноқ системаларига ўтказиш қоидаси). унлик саноқ системасидаги сон ўтказилиши лозим бўлган саноқ системасининг асосига кетма-кет бўлинади ва бу жараён токи бўлинма булувчидан кичик булгунга қадар давом эттирилади ва ҳосил қилинган қолдиқ хадлар бўлинмадан бошлаб чапдан ўнгга қараб тартибланади (4-топшириқка каранг).
2-қоида. (унлик касрни қуйи саноқ системага ўтказиш қоидаси). Унлик саноқ системасидаги каср сонни қуйи саноқ системасининг асосига берилган унлик каср кетма-кет кўпайтирилади ва ҳосил бўлган соннинг бутун қисми вергулдан кейин кетма-кет олинади.
1-топшириқ 64 ва 586,14 сонини ёйилма шаклида ёзинг.
Бажариш. (1) формуладан фойдаланамиз:
а) 64= 6∙101 +4∙100 = 60+4;
б) 586,14=5∙102+8∙101+6∙100+1∙10-1+4∙10-2=5∙100+8∙10+6∙1+0,1+0,04.



  1. Хозирги кунда информацион тизимларда ишлатиладиган маълумотлар базаларининг кандай турларини биласиз ? Компьютерда маълумотлар базаларини программалаш хакида нималарни биласиз ?

Маълумотлар базаси – ЭҲМ хотирасига ёзилган маълум бир структурага эга, ўзаро боғланган ва тартибланган маълумотлар мажмуаси бўлиб, у бирор бир объектнинг хусусиятини, ҳолатини ёки объектлар ўртасидаги муносабатни маълум маънода ифодалайди. МБ фойдаланувчига структуралаштирилган маълумотларни сақлаш ва ишлатишда оптимал қулайликни яратиб беради.


Маълумки маълумотларни киритиш ва уларни қайта ишлаш жараёни катта ҳажмдаги иш бўлиб кўп меҳнат ва вақт талаб қилади. МБ билан ишлашда ундаги маълумотларнинг аниқ бир структураги эга бўлиши, биринчидан фойдаланувчига маълумотларни киритиш ва қайта ишлаш жараёнида ундаги маълумотларни тартиблаштириш, иккинчидан керакли маълумотларни излаш ва тез ажратиб олиш каби қулайликларни туғдиради. МБ тушунчаси фанга кириб келгунга қадар, маълумотлардан турли кўринишларда фойдаланиш жуда қийин эди. Бугунги кунда турли кўринишдаги маълумотлардан замонавий компьютерларда биргаликда фойдаланиш ва уларни қайта ишлаш масаласи ҳал қилинди. Компьютерларда сақланадиган МБ махсус форматга эга бўлган муайян тузилмали файл бўлиб, ундаги маълумотлар ўзаро боғланган ва тартиблангандир.
Демак, маълумотлар базаси деганда маълум бир структурада сақланадиган маълумотлар тўплами тушунилади. Бошқача қилиб айтганда МБ - бу маълум берилган аниқ бир структурага эга бўлган маълумотларни ўз ичига олувчи махсус форматга эга бўлган файлдир. Маълумотларни структуралаштириш - бу шунчаки маълумотларни тасвирлашда қандайдир мосликни киритиш усулидир. Одатда МБ маълум бир объект соҳасини ифодалайди ва унинг маълумотларни ўз ичига олади, уларни сақлайди ва фойдаланувчига маълумотларни қайта ишлашда ундан фойдаланиш имконини яратиб беради.
М а ъ л у м о т л а р б а з а с и – бу маълум бир предмет соҳасига оид тизимлаштирилган(структуралаштирилган) маълумотларнинг номланган тўпламидир.

Download 1,71 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   49




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish