5-мавзу. Фалсафанинг метод, конун ва категориялари Оламнинг универсал алоқалари ва ривожланиши



Download 123 Kb.
bet38/40
Sana26.04.2022
Hajmi123 Kb.
#582098
1   ...   32   33   34   35   36   37   38   39   40
Bog'liq
5 - mavzu (1) (1)

Имконият ва воқелик. Имконият ва воқелик категорияларида борлиқнинг ўзгарувчанлиги, динамикаси, унинг ўзгариш тенденциялари ўз аксини топади. Имконият ривожланишнинг объектив тенденцияларини акс эттиради, у қонуният, заруриятга, ўзгараётган нарсанинг муҳим томонларига мувофиқ юзага келади.
Имконият-нарсанинг тугалланмаган, потенциал ривожланишидаги объектив мавжуд бўлган ва ичдан белгиланган ҳолатини акс эттирувчи фалсафий тушунча. Ҳар бир вазиятда имкониятларнинг муайян тўплами мавжуд бўлиб, улардан бири амалга ошгани бошқалари четда қолганини англатади. Имкониятларнинг «кураши» ва амалга ошиш хусусиятига ичдан зарур тенденцияларга нисбатан тасодифий ҳисобланган шароитлар ўз таъсирини кўрсатади. Шу сабабли воқелик доим ички ва ташқи, моҳият ва ҳодиса, зарурият ва тасодифнинг диалектик бирлигидан иборат бўлади. Ижтимоий ривожланиш ва табиатнинг ўзгариши соҳасида имкониятнинг воқеликка айланиши кишиларнинг онгли йўл танлаши ва фаолияти билан тартибга солинади.
Аммо имконият қандай объектив асосларга эга бўлса, имконсизлик ҳам шундай объектив асосларга эгадир. Имконсизлик – икониятга зид тушунча. Имконсизлик тушунчаси икки хил маъно касб этади. Биринчиси – предметнинг табиатига мос келмайдиган нарса бўлиши мумкин эмас. Масалан, арпа уруғидан бодринг етиштириш мумкин эмас. Имконсизлик тушунчасининг бошқа бир маъноси имконият ва зарурият категорияларининг муносабатлари билан боғлиқ. Зарурият ва имконият – бир занжир бўғинлари: ривожланаётган предмет зарурияти унинг бошқа бир ҳолати бўлиши мумкинлигини белгилайди. Аммо предметнинг ривожланишида, одатда, кўп сонли муқобил имкониятлар мавжуд бўлгани боис, улардан бирини танлаш зарурий ҳисобланмайди. Бир имкониятнинг рўёбга чиқиши қолган имкониятларни рўёбга чиқариш имконини бермайди. Тузатиб бўлмайдиган оқибатларга олиб келган қабул қилган қарори, ўйламасдан содир этган қилмишидан афсус чекмаган одам топилмаса керак. Баъзан имконсизлик бой берилган имконият тарзида мавжуд бўлади. Бу ҳолда имконият имконсиз бўлмаган нарса сифатида ва айни вақтда зарур бўлмаган нарса сифатида намоён бўлади.
Воқелик – амалга ошган, актуаллашган борлиқни тавсифловчи фалсафий категория: воқелик амалга ошган имконият ҳисобланади.
Воқелик тушунчаси икки маънода ишлатилади. Биринчидан, воқелик – бу мавжуд борлиқ, биз яшаётган дунё, унинг онгимиздаги инъикосидир. Воқелик тушунчаси айрим предметнинг борлиғига ҳам тегишлидир. Бу маънода у объектнинг ҳолатини тавсифловчи мазкур лаҳзадир. Иккинчидан, воқелик рўёбга чиққан имконият сифатида тавсифланади. Бу маънода воқелик тушунчаси имконият категориясининг нисбатдоши ҳисобланади. Улар бир-бирига ўтувчи қарама-қаршиликлардир. Имконият потенциал, воқелик эса актуалдир. Имконият – мавхум ва мазмун жиҳатидан қашшоқ тушунча. Воқелик – муайян ва мазмунан бой тушунча, чунки у кўп сонли хоссалар, индивидуал бетакрор жиҳатларни ўз ичига олади.
Ҳар бир предмет кўп сонли алоқалар юзага келишига замин яратувчи муайян муҳитда мавжуд бўлади. Шу сабабли муҳим ёки иккинчи даражали, тасодифий ёки зарурий бўлиши мумкин бўлган кўп сонли имкониятлар мавжуддир. Имкониятнинг рўёбга чиқишида ички ва зарурий алоқалар муҳим рол ўйнайди, аммо унинг рўёбга чиқиш шартлари, гарчи улар тасодифий хусусиятга эга бўлса-да, ривожланиш жараёнига сезиларли даражада, баъзан ҳал қилувчи таъсир кўрсатади. Айни шу сабабли воқелик ҳам зарурий ва тасодифийнинг бирлиги ҳисобланади.

Download 123 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   32   33   34   35   36   37   38   39   40




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish