Ўз маблағлари билан таъминланганлик (мустақиллик коэффиценти)
0.586
0.417
-0.169
Ўз айланма маблағларининг мавжудлиги (НСОС)
2 201 552
9 835 046
7 633 493
Хулоса: корхонада қопланиш коэффиценти давр бошига 2.075 ни, давр охирига 1.754 ни ташкил этган. Яъни копланиш коэффиценти даражаси кескин равишда тушиб кетган.
Ликвидлик коэффиценти 1.020 дан 1.187 га ортган.
Ўз маблағлари билан таминланганлик коэффиценти давр бошида 0.586 ни, давр охирига келиб эса 0.417 ни ташкил қилган.
Ўз айланма маблағларининг мавжуд суммаси давр бошига нисбатан 7 633 493 минг сўмга ортган. Бу албатта ижобий ҳолатдир.
-жадвал
Корхонани кредитга лаёқатлилигини баҳолашнинг комплекс таҳлили
Хулоса: корхонада жорий ликвидлик коэффиценти давр бошига нисбатан 2.44 га, тез ликвидлик даражаси 0.154 га, мутлақ ликвидлик даражаси 0.270 га ортган. Баланслиги даражаси давр бошига нисбатан 0.279 га ортган.
Маблағлар айланувчанлиги бўйича ўзгаришлар қуйидагича бўлган. Жумладан жорий активлар айланувчанлиги давр бошига ниабатан -0.68 га, дебиторлик мажбуриятларининг айланувчанлиги -4.54 га, кредиторлик мажбуриятларининг айланувчанлиги -1.60 га камайган. Фақат товар моддий захираларнинг айланувчанлик даражаси 4.10 дан 4.94 га ўсган.
Корхона рентабеллик даражаси жорий активларга нисбатан ўтган йилга нисбатан 8.7 фоизга камайган, хусусий капитал рентабеллиги ўтган йилга нисбатан 3.1 фоизга ортган, сотиш рентабеллиги эса 12.0 фоизга ортган.
Корхонанинг мустақиллик коэффиценти ўтган йилда 58.6 фоиздан жорий даврга келиб 41.7 фоизга тушиб қолган. Қарз ва ўз маблағлари нисбатидани боғланиш 0.70 дан 1.39 га кўтарилган. Бу ҳолат жорий даврда кредит ва қарзлар суммасининг кескитн равишда ортганлигидан далолат беради. Хусусий капиталнинг харакатчанлик коэффиценти 0.28 дан 0.97 га ортган.
Хўжалик юритувчи субъектни молиявий бўлмаган кўрсаткичларига қуйидагилар киради: мижознинг бозордаги обрўси; мижознинг характери; кредитнинг мақсадли йўналишлари; таъминланганлиги(гаров); кредитни қайтариш шартлари ва ҳ.к.
Ривожланган давлатлар банк амалиётида, “6С”, “CАМПАRI”, “РАRTS” моделларидан кенг фойдаланилади.