147
ЕНГИЛ САНОАТ ФАОЛИЯТИДА КИЧИК БИЗНЕС ВА
ХУСУСИЙ ТАДБИРКОРЛИКНИНГ АҲАМИЯТИ
А.С.Арипов,
“Иқтисодиёт” кафедраси ассистенти, ТДИУ
Аннотация:
Мақолада мамлакатимизда енгил саноат кичик бизнес ва хусусий
тадбиркорлик асосида барқарор ривожланиб келаётганлиги, енгил саноат маҳсулот-
лари ишлаб чиқарувчи корхоналарнинг инновацион фаолиятларини янада ривожлан-
тириш ҳамда маркетинг тадқиқотларини олиб бориш тўғрисида баён этилган.
Таянч иборалар:
енгил саноат, хусусий тадбиркорлик, хусусий мулк, маркетинг
тадқиқотлари
.
Аннотация:
В статье описывается устойчивое развитие легкой промышленно-
сти в нашей стране на основе малого бизнеса и частного предпринимательства, даль-
нейшее развитие инновационной деятельности предприятий, производящих продук-
цию легкой промышленности, и проведение маркетинговых исследований.
Abstract:
The article describes the sustainable development of light industry in our country
on the basis of small business and private entrepreneurship, further development of innovative
activities of enterprises producing light industry products and conducting marketing research.
Енгил саноатда тадбиркорликни ривожлантириш давлат томонидан бе-
рилган имтиёзлар, бизнесга таъсир этувчи ташкилий муҳит ва ҳуқуқий меъёр-
ларнинг қай даражада такомиллашиб бориши билан узвий боғлиқ. Шунинг
учун ҳам Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг дастлабки кунлариданоқ
тадбиркорликнинг ҳуқуқий базасини яратиш ва ташкилий асосларини такомил-
лаштиришга алоҳида эътибор қаратилмоқда.
Иқтисодиётда хусусий мулк ва хусусий тадбиркорликка кенг йўл очиб бе-
риш
мақсадида мамлакатимизда ишга солинмаган яна кўплаб резерв ҳамда им-
кониятлар мавжудлигини ва улардан самарали фойдаланиш лозимлиг муҳим ма-
салалардан биридир. Шу борада Андижон вилояти тўқимачилик ва енгил сано-
ати тизимида амалга оширилишини таъминлаш мақсадида маркетинг тадқиқот-
ларини олиб борилиши шу кун талабларидан келиб чиқади.
Жаҳоннинг барча мамлакатларида кичик бизнес корхоналари миллий иқти-
содиётнинг пойдевори ҳисобланади. ЯММ ўсиш суръатлари ҳал қилувчи дара-
жада айнан уларга боғлиқ, аслида, аҳолининг фаровонлик даражаси ҳам унинг
қанчалик ривожланганлиги билан белгиланади. Бозор иқтисодиётига йўналти-
рилган кўпгина мамлакатларда кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик экспорт
бозорлари фаолиятида фаол иштирок этиб, ялпи ички маҳсулотнинг кўпайиши-
га кўмаклашиб ва аҳоли бандлигини таъминлаб, иқтисодиётнинг асосини таш-
кил қилади.
149
қайд этилган. Хақиқатда, тадбиркорлар ва кичик корхоналарнинг хозирги рақо-
батли бозор шароитида самарали иш юритиб, кўзлаган фойдага эришишларини
таъминлаш жуда сермеҳнат ва илмий фаолият талаб этувчи жараёндир.
Енгил саноат махсулотлари ишлаб чиқарувчи корхоналарнинг инноваци-
он фаолиятларини янада ривожлантириш, маркетинг тадқиқотларини олиб
бориш, янги товар ишлаб чиқариш, уни бозорга киритиш, янги технологияни
ўзлаштириш, Халқаро сифатни бошқариш тизимини жорий этиш масалаларини
ҳал қилиш учун юқори малакали мутахассисларни тайёрлаш зарур.
Do'stlaringiz bilan baham: