Abstract:
This article highlights the problems associated with ensuring the economic
security of industrial enterprises. The article also analyzes the factors influencing the economic
security of the enterprise, as well as the scientific and theoretical views of scientists who have
studied the economic security of the enterprise. In addition, in the context of the development of
the digital economy, the importance of ensuring the economic security of industrial enterprises
was highlighted and recommendations were made to ensure the economic security of industrial
enterprises.
Миллий иқтисодиётни мустаҳкамлаш, халқимиз ҳаётини фаровонлашти-
риш йўлидаги кенг кўламли яратувчилик ишлари изчил давом эттирилиб, иқти-
содиёт барқарор ривожланиш йўлига ўтмоқда ва мулкдорлар сафи борган
сари кенгаймоқда. Бу ўзгаришларда иқтисодиётнинг барча соҳа ва тармоқла-
рида ишлаб чиқаришни ҳамда хизматлар кўрсатишни бир маромда ривожлан-
тиришдек эзгу саъй-ҳаракатлар мужассамлашган. Республика Президенти
Ш.Мирзиёев Олий Мажлисга Мурожаатномасида “Ҳозирги вақтда давлат
167
иштирокидаги корхоналарнинг аксарияти молиявий барқарор бўлмаганлиги
учун давлатга оғир юк бўлиб қолмоқда. Шунинг учун жорий йилдан барча дав-
лат корхоналарини ислоҳ қилиш дастури амалга оширилмоқда”
40
.
Умумжаҳон тенденциясига мос ҳолда мамлакатимизда ҳам инновацион
иқтисодиётга мос меҳнат бозорининг ривожланиш жараёни шакланиб бор-
моқда. Лекин мазкур жараён алоҳида қисм ҳолатида, стихияли характер касб
этмоқда, меҳнат бозори инновацион ривожланишининг ижтимоий-иқтисодий,
институ-ционал асосларини такомиллаштириш ва рағбатлантиришнинг ўзига
хос механизмини шакллантириш заруратини юзага келтирмоқда. Инновацион
йўналишда меҳнат бозорининг ривожланиш стратегияси нафақат неоклассик
йўналиш жараёнларини англашни ва замонавий ижтимоий-иқтисодий ходи-
саларни назарий-услубий жиҳатдан таҳлил этиш ҳамда бир тизимга солишни,
балки иш билан бандликни тартибга солиш тизимидан, унинг аньанавий йўна-
лишларининг сифат кўрсаткичларини ўзгартиришни назарда тутувчи янги тала-
бларни белгилайди. Саноат корхоналари мамлакат ресурс - хомашё базасининг
асосий харидори бўлиб, ишлаб чиқариш жараёни натижасида уларни тайёр
маҳсулот ҳолатига келтиради. Саноат корхоналарида ресурслардан фойдала-
ниш даражасини ўрганиш, олинган натижалар асосида улардан фойдаланиш энг
мақбул вариантини ишлаб чиқиш, улардан фойдаланишда тежамкор йўлларни
излаб топиш ва амалиётга тадбиқ этиш мақсади ҳар бир саноат корхонасининг
олдида турган пировард мақсаддир.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 4 октябрдаги № ПҚ-
4477 сонли “2019-2030 йилларда Ўзбекистон Республикасининг “Яшил иқтисо-
диётга ўтиш стратегиясини тасдиқлаш тўғрисида”ги қарори жадаллашаётган са-
ноатлаштириш ва аҳоли сонининг ортиши иқтисодиётнинг ресурсларга бўлган
эҳтиёжини сезиларли даражада оширмоқда, шунингдек, атроф – муҳитга салбий
антропоген таъсирни кучайтирмоқда ва зарарли газларни ортишига олиб кел-
моқда. Узоқ муддатли стратегиянинг мавжуд эмаслиги “яшил” технологияларни
жорий этиш ва “яшил” иқтисодиётга ўтиш бўйича тизимли чоралар кўришни
таъминлашга имкон бермаяпти. Ушбу қарорда белгиланган вазифалардан энг
асосийлари сифатида технологик модернизациялаш ва молиявий механизмлар-
ни ривожлантириш орқали иқтисодиётнинг энергия самарадорлигини ошириш
ва табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш ва бошқалар кўрсатиб ўтилган.
Бироқ ҳозирги кунда олдимизда турган энг устувор вазифа шуки, ресурслардан
фойдаланишда ресурс тежамкор технологияларни қўллаш давомида маҳсулот-
нинг сифати тушмаслиги, унинг аввалги хусусиятлари йўқолмаслиги, ташқи
кўриниши ёмонлашмаслиги лозим. Иқтисодиётни модернизациялаш шарои-
тида Ўзбекистон махалий саноат корхоналаринитизимини ислоҳ қилиш бу ти-
зимнинг ташқилий-иқтисодий меҳанизмини жамиятнинг ресурс имкониятлари
билан замонавий талабларига мослаштиришни кўзда тутади.
40
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Олий Мажлисга Мурожаатномаси.// Г.
Халқ сўзи, 2020 йил,30 декабрь.
168
Бугунги кунда ҳар бир корхона фаолиятида бозорга қандай товарлар олиб
чиқиш ёки товарни қайси бозорда сотиш, сотиш жараёнларини такомиллашти-
риш ва савдо хизматлари маданиятини ошириш каби масалаларнинг оқилона
ечимини топиш маркетинг-нинг асосий вазифалари ҳисобланади. Демак, ре-
спубликамиз корхона ва ташкилотлари экспорт салоҳиятини ошириши ҳамда
жаҳон бозорида ўзларининг муносиб ўринларини эгаллашида товар сиёсатини
самарали ташкил этиш, уни шакллантириш йўналишларини аниқлаш ва тако-
миллаштириш муҳим аҳамиятга эга. Бунинг сабаби шундаки, замонавий рақобат
нафақат мақсадли бозорни топиш, балки потенциал харидорни аниқлаш, улар-
нинг ҳоҳиш ва талабларини қондириш, унинг шаклланиши ва кўламини ортти-
риш борасидаги уринишлар билан ажралиб туради.
Инновацион жараёнларда муваффақиятли фаолият учун замонавий малака
ва билимларни шакллантириш зарур. Бунинг учун:
- касбий тайёргарлик ва таьлимнинг кўп киррали дастурларни кенгайти-
риш;
- баркарор ривожланаётган мамлакатларнинг инновацион сиёсатларини
аниқлаш ва баҳолаш;
- мамлакатлараро инновацион сиёсат борасидаги илғор тажрибаларни ал-
машиш жараёнларини шакллантириш лозим.
Саноат корхонада инновацион ва интеграцион тадбиқ этиш бўйича чо-
ра-тадбирлар кенг қамровли бўлганлиги учун корхонанинг инновацион ва
интрограцион ривожланишини бўйича стратегиясини ишлаб чиқиш корхона-
нинг фаолиятидаги асосий заруриятлардан бири деб ҳисоблаймиз. Иқтисодий
ислоҳотларни амалга оширишнинг ҳозирги босқичида макроиқтисодий пара-
метрларнинг ижобий ўзгариши билан бир қаторда, ишлаб чиқаришни саноат
корхонасининг меҳнат унумдорлиги даражасининг пастлиги, ҳудудий меҳнат
бозорларида ишчи кучига бўлган талаб ва унинг таклифи ўртасидаги номутано-
сибликлар каби меҳнат соҳасидаги жиддий жараён ҳисобланади.
2029 йилгача бўлган даврда саноатни минтақавий узоқ муддатли ривожлан-
тириш нуқтаи назаридан тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларни жалб қи-
лиш, илғор технологиялар, имтиёзли кредитлар, келгусида хорижий шериклар
билан эришилган келишувлар асосида соҳани ривожлантириш истиқболларига
тегишли тузатишлар киритиш кўзда тутилган.
Стратегик жиҳатдан корхона товар сиёсати товарнинг ҳаётийлик даври
(ТҲД) концепциясидан келиб чиқиши, яъни ҳар бир товар унинг маълум вақтда
сотилиш ҳажми билан тавсифланадиган бозорда барқарорликнинг маълум дав-
рига эга бўлишини ҳисобга олиши керак. ТҲД нинг бир босқичидан бошқасига
ўтиши силлиқ, кескин сакрашларсиз кечади, шунинг учун маркетинг хизмати
босқичлар чегарасини ўз вақтида сезиш ҳамда корхона раҳбариятига маркетинг
ресурслари ва ҳаракатларини қайта тақсим-лаш, товар сиёсатига ўзгартишлар
киритиш бўйича тегишли тавсияларни ишлаб чиқиш мақсадида товар сотилиш
ҳажмларидаги ўзгаришларни кузатиб бориши керак. Айниқса, тўйиниш ва па-
169
сайиш босқичини ўз вақтида пайқаб олиш муҳим чунки, бозорда “касал” товар-
ни ушлаб туриш зарар келтиради ва обрўсизлантиради.
Бозор улушини сақлаб қолиш ёки уни оширишга йўналтирилган товар си-
ёсатини амалга оширишда янгича стратегик ёндашув, мазкур корхона учун хос
бўлган технологик жараёнларда сезиларли ўзгаришларсиз ўз ҳаётий циклини
тугатган товарлар ўрнига янги товарларни яратиш ва бозорга чиқаришдан ибо-
рат. Бундай сиёсат бозорнинг маълум сегментига, фирманинг савдо белгисига
ҳамда умуман фирмага ишонадиган харидорларнинг шаклланган даврасига мўл-
жалланган. Бунда бозор сегментининг сонли ва сифатли таърифларини белги-
лаш муҳим аҳамиятга эга.
Хулоса ўрнида шуни айтиш мумкинки, республикани ижтимоий-иқтисодий
ривожлантиришнинг энг мухим муаммоларини энг кам харажатлар билан хал қи-
лишда қатнашиши учун қулай шароитларни яратиш, энергетика тизимида тартиб-
га соладиган қувватларни яратиш, республикада ишлаб чиқаришни локализация
қилиш билан замонавий технологиядан фойдаланиш муҳим рол ўйнайди.
Умуман олганда, бизнинг фикримизча, корхона товар сиёсатининг моҳияти
куйидагилардан иборат бўлиши лозим:
- маҳсулотнинг самарали товар ассортиментни, белгиси, қадоқланиши ва
сервис хизматларини режалаштириш;
- корхонанинг товар сиёсатини бошқариш жараёнини ташкил қилиш;
- корхонанинг товар сиёсатини бошқариш соҳасида маркетинг хизматлари
фаолиятини мувофиқлаштириш;
- маҳсулотнинг оптимал товар ассортиментини шакллантириш бўйича
ишларнинг мотивацияси;
- корхонанинг товар сиёсатини шакллантириш соҳасида бошқарув карорла-
рини таҳлили ҳамда мунтазам назоратини олиб бориш.
Товар сиёсатини амалга оширишнинг муҳим элементи сифатида ФҚТни
ўтказиш натижаси бўлиб фойдали самаранинг бирлигига харажатлар пасайиши
ҳисобланади. Бунинг учун маҳсулотнинг истеъмол хусусиятларини ошириш би-
лан бирга харажатларни камайтириш ва харажатлар даражаси сақланган ҳолда
маҳсулот сифати оширилиши билан барча харажатлар камайиши қўлланилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |