2021-yil 25-noyabr 2021-yil


Фойдаланилган адабиётлар рўйхати



Download 4,77 Mb.
Pdf ko'rish
bet97/247
Sana12.07.2022
Hajmi4,77 Mb.
#782054
1   ...   93   94   95   96   97   98   99   100   ...   247
Bog'liq
“Qishloq xo‘jaligini rivojlantirish orqali oziq ovqat xavfsizligini

Фойдаланилган адабиётлар рўйхати
1. 
Эванс Дж., Берман Б. Маркетинг.Сокр. пер.с англ. –М.: Экономика, 1990. С. 114-
115. 
2. 
Ерёмин В.Н. Маркетинг: основы и маркетинг информации. –М.: КНОРУС, 2006. С.83. 
3. 
Терешенко В.М. Маркетинг: Новые технологии в России. –СПб.: Питер 2004. С.315.
4. Котлер Ф. Маркетинг менеджмент. –СПб. 1998. С.319.
5. 
Ерёмин В.Н. Маркетинг: основы и маркетинг информации. –М.: КНОРУС, 2006. 
С.165.


154
ЎЗБЕКИСТОНДА КИЧИК БИЗНЕСНИ СУҒУРТАЛАШНИ 
ТАКОМИЛЛАШТИРИШ ЗАРУРАТИ
А.Ж.Жалолиддинов,
“Иқтисодиёт” кафедраси катта ўқитувчиси, ТДИУ
Аннотация: 
Ушбу мақолада мамлакатимизда тадбиркорлик субъектларини 
суғурталаш ва суғурта компаниялар улуши таҳлил қилиниб, тегишли хулосалар қи-
линган. Шунингдек, Ўзбекистон ва хориж мамлакатлари сўғурта бозори турлари 
таққосланган. Мамлакатимизда кичик бизнес субъектларини суғурталаш зарурати 
ҳақида фикрлар берилган
.
Таянч иборалар: 
кичик бизнес, тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш, суғурта 
компаниялари,таваккалчиликни суғурталаш, чора-тадбирлар, Ўзбекистон суғурта 
бозори
.
Аннотация:
 В статье анализируется доля страховых компаний и страхо-
вых компаний в нашей стране и делаются соответствующие выводы. Также срав-
ниваются виды страховых рынков Узбекистана и зарубежных стран. Высказыва-
лись мнения о необходимости страховать малый бизнес в нашей стране.
Abstract:
This article analyzes the share of insurance companies and insurance 
companies in our country and draws appropriate conclusions. Also, the types of insurance 
markets of Uzbekistan and foreign countries are compared. Opinions were expressed on the 
need to insure small businesses in our country.
Ҳаммамизга маълумки кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик иқтисоди-
ётни ривожлантириш, аҳоли бандлиги ҳамда даромадларини ошириш, япли 
маҳсулотнинг ўсиши, солиқ тушумларини ошиши, иқтисодий ривожланиш ва 
ижтимоий тараққиётни кучайиши, иқтисодий модернизация жараёнларининг 
жадаллашишида муҳим омиллардан биридир. Ушбу соҳада фаолият олиб бора-
ётган вакилларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш мақсадида охирги йилларда 
Ўзбекистон республикаси президентининг элликдан ортиқ фармон ва қарорла-
ри қабул қилинди. 
Жумладан, оҳиги вақтларда тадбиркорлик фаолиятини давлат рўйхатидан 
ўтказиш, турли рухсатномалар олиш ва бошқа кўплаб хизматлар тартиб-қоида-
лари соддалаштирилди. Бу борада қулайлик яратиш учун Давлат хизматини ри-
вожлантириш агентлиги ва унинг жойлардаги марказлари ташкил этилди. Тад-
биркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қи-
лиш бўйича вакил (Бизнес-омбудсман) лавозими жорий қилинди. Барча ҳудуд-
ларда тадбиркорлар мурожаатларини қабул қилиб, ҳал этишга кўмаклашадиган 
Бош вазир қабулхоналари ташкил этилди. Вазирлар Маҳкамаси ҳузурида Тад-
биркорлик фаолиятини ривожлантиришни қўллаб-қувватлаш давлат жамғарма-
си фаолияти йўлга қўйилиб, унга 200 миллиард сўм ва 50 миллион доллар маб лағ 
ажратилди. Тижорат банклари томонидан тадбиркорларга ажратилаётган кре-
дитлар ҳажми ошди. Қабул қилинган қарорлар натижасида республикамизда 
амалга оширалаётган иқтисодий ислоҳотларни янги босқичларга олиб чиқиш, 


155
миллий иқтисодиётнинг рақобатбардошлигини ошириш ва макроиқтисодий 
барқарорликни таълимлаш, Ўзбекистонни бутун жаҳон ривожланган мамлакат-
лари қаторига олиб чиқиш мақсадлари ётмоқда.
Ўзбекистон Республикасининг Президенти 2018 йилнинг 28 декабрида 
Олий Мажлисга мурожаатномасида шундай деган эди: “Ҳар бир оила – тадбир-
кор”, “Ёшлар – келажагимиз” каби дастурлар доирасида 2 триллион сўмга яқин 
маблағ ажратилиб, жойларда 2 минг 600 дан ортиқ бизнес лойиҳалари амалга 
оширилди. Бу йилдан бошлаб, солиқларнинг прогноздан ошириб бажарилган 
қисми ҳисобидан ҳудудларда 5,5 триллион сўм қўшимча маблағ қолдирилди. 
Бу, ўтган йилга нисбатан 6 баробар, 2016 йилга нисбатан эса – шунга эътибор 
беришингизни сўрайман – 32 баробар кўпдир”. Зеро президентимиз таъкид-
лаганларидек: 

Бизнинг яна бир муҳим вазифамиз – кичик бизнес ва тадбир-
корлик соҳасини қўллаб-қувватлаш ва рағбатлантириш, мамлакатимиз иқти-
содий қудратини, юртимизда тинчлик ва барқарорлик, ижтимоий тотувликни 
мустаҳкамлашдан, бу соҳа улушини янада ошириш учун қулай шарт-шароитлар 
яратиб беришдан иборат. Нега деганда, тадбиркор нафақат ўзини ва оиласини, 
балки халқни ҳам, давлатни ҳам боқади. Мен такрор бўлса ҳам, айтишдан ҳеч қа-
чон чарчамайман, яъни “Халқ бой бўлса, давлат ҳам бой ва қудратли бўлади”.
Мамлакатимизда 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини риво-
жлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича тасдиқланган Ҳаракатлар 
стратегиясининг «Иқтисодиётни ривожлантириш ва либераллаштиришнинг 
устувор йўналишлари» деб номланган йўналишида: суғурта, лизинг ва бошқа 
молиявий хизматларнинг ҳажмини уларнинг янги турларини жорий қилиш, 
сифатини ошириш ҳисобига кенгайтириш, шунингдек капитални жалб қилиш 
ҳамда корхона, молиявий институтлар ва аҳолининг эркин ресурсларини жой-
лаштиришдаги муқобил манба сифатида фонд бозорини ривожлантириш; каби 
чора-тадбирлар белгиланган. 
Ҳозирги замонавий шароитда кичик бизнес давлат сиёсатининг ҳақиқий 
устуворлигига айланди. Кичик бизнес корхоналарининг бозор рақобатида фаол 
иштироки ва мавқеи қанчалик барқарор бўлса, бозорни монополлашишига қар-
шилик кучаяди. Кичик бизнес субъекларининг камчиликларидан бири - юқори 
таваккалчиликга асосланган ва уларнинг ресурс базаси чекланганлигидир. Улар 
учун доим хатарлар, йўқотиш ёки даромадлари эҳтимоллик билан боғлиқ. Бо-
зордаги ҳар қандай ўзгаришлардан таъсирланадиган кичик бизнес ва хусусий 
тадбиркорлик корхоналарида таваккалчиликни суғурталаш жуда зарурдир. 
Чунки, бундай ташкилотларда, юқорида айтганимиздек катта активлар ва захи-
ра фондлари йўқ. 
Таваккалчиликларни ўрганмаган ҳолда кичик бизнес юритиш жуда хавф-
лидир. Кичик бизнес, айниқса, ўз фаолиятини бошлаганда катта хавфларга дуч 
келади. Статистик маълумотларга кўра, бир қарашда муваффақиятли фаолият 
юритаётган 50 фоиз корхоналар дастлабки 18 ой ичида ўз фаолиятини тўхта-
тади ва 10 йилдан сўнг ташкил этилган корхоналарнинг атиги 10 фоизи қолади. 
Бу ҳолатнинг пайдо бўлишига кичик бизнес субъектларининг барқарор ишла-
шини таъминлашга мўлжалланган инфратузилма ташкилотларининг ривожлан-
маганлиги ёки етишмаслиги билан боғлиқ бўлади. Аммо иқтисодиётнинг ушбу 
сектори бутун дунёда иқтисодий ривожланиш ва ижтимоий фаравонлик учун 


156
жуда муҳимдир. Масалан, АҚШ сингари дунёдаги энг катта иқтисодиётда эга 
мамлакатда, кичик бизнес корхоналари – 500 ишчидан кам бўлганлар, асосий 
янги иш ўринларни яратувчилар, шунингдек хусусий сектор ишчи кучларининг 
ярмига иш берувчилардир ва соҳага инновацияларнинг катта қисмини жорий 
этадиганлар ҳисобланишади.
Хавфларни минималлаштиришнинг энг кенг тарқалган усулларидан бири 
суғурта. Суғурта - бу иқтисодий тизимнинг энг муҳим бўғинларидан бири хисо-
бланади. Бутун иқтисодий ислоҳотлар бу бўғиннинг истиқболлари ривожлани-
ши билан узвий боғлиқдир. Суғурта бизга суғурта ҳодисаси натижасида шикаст-
ланган объектни тезкорлик билан тиклаш имкони беради.
Кичик ва ўрта бизнесда хавфларни минималлаштириш усули сифатида суғур-
та - бу икки томонлама шартнома тузиш орқали таваккалчиликни ўтказиш бўйича 
битим. Хавфларни суғурталаш - маълум ҳодисалар (ишларни суғурталаш) содир 
бўлган тақдирда, тадбиркорнинг мулкий манфаатларини ҳимоя қилишдир.
Демак, кичик бизнес корхоналари ва тадбиркорлик субъектларини ўзлари-
нинг тасарруфидаги мол-мулк ва бошқа мулкий манфаатларини суғурталашга 
эҳтиёж катта. Бироқ, одатда суғурта компаниялари кичик бизнес субъектлари 
учун номақбул бўлган суғурта хизматларини таклиф қилишади. Компаниялар 
томонидан белгаланган суғурта тариф ставкалари жуда юқорилиги ва провар-
дида эса кичик бизнес тадбиркорлари суғурта қилиш эътиборидан четда қолиб 
кетмоқда. Муаммо шундаки, суғурта компаниялари билан муносабатлар стра-
тегиясини белгиловчи корхона суғурта бозорини яхши билиши ва ҳар бир қа-
бул қилинаётга қарорига мос муқобил суғурта шартномасини танлаши керак. 
Замонавий бизнес юритиш ҳар хил рисклар билан чамбарчас боғлиқ, бу юридик 
шахслар учун ҳам, якка тартибдаги тадбиркорлар учун ҳам бир хил амал қилади. 
Юридик шахслар – ташкилот ва корхоналар, якка тартибдаги тадбиркорлар ва 
бошқалар ўз фаолиятини ҳар қандай соҳада амалга ошириш имкониятига эга. У 
эса ўз навбатида табиий офатлар ва бахтсиз ҳодисалардан тортиб тадбиркорлик 
рискларигача ҳар хил рисклар билан боғлиқдир. Тадбиркорлик фаолиятида ҳеч 
қачон рискларни тўлиқ бартараф эта олмаймиз, аммо салбий омилларни тегиш-
ли тўғри белгиланган чора-тадбирлар натижасида камайтиришимиз мумкин 
бўлади. 
Масалан, рискларнинг салбий оқибатларини камайтиришга диверсифика-
циялаш, рискларни тақсимлаш ва суғурталаш орқали эришим мумкун. Рисклар-
ни бошқариш муаммоси бу ҳар қандай компаниянинг иқтисодий ҳаётининг 
барча соҳаларидаги фаолиятининг энг муҳим жиҳати, шунингдек бу муаммо 
тадбиркорнинг кундалик вазифаси ҳисобланади. Баъзида корхона раҳбария-
ти ходимлардан рискни тўлиқ йўқ қилиш, риск зонасидан ташқарида фаолият 
юритиш ва рискни нолга теглаштиришни талаб қилади. Афсуски, рискни бутун-
лай йўқ қилишнинг иложи йўқ. Юқорида рискни тадбиркорликнинг ажралмас 
қисми ва фаолиятнинг асоси эканлигини таъкидланди. Агар тадбиркорликда 
савдо, молиявий ва иқтисодий муносабатлар мавжуд бўлса, унда иқтисодий 
риск лар албатта юзага келади.
Масалан, Россияда тадбиркорларни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш 
мақсадида кичик бизнес субъектлари учун имтиёзли суғурта дастурлари ишлаб 
чиқилган, яъни тадбиркорлик субъектларини суғурта қилиш имтиёзли шартлар 


157
асосида амалга оширилади. Кичик бизнесни суғурталовчи суғурта компанияла-
ри эса мамлакатнинг амалдаги қонунчилигида белгиланган тартибда имтиёзлар-
га эга бўладилар. 
Европа мамлакатларида эса кичик ва ўрта бизнес корхоналарининг камида 
учдан бири яъни 30 % ўз бизнесининг жавобгарлигини суғурталасалар унда ҳар 
қандай профессионал хатолар уларни кўплаб суд жараёнларига домига тортиб 
кетади деб ўйлашади. Бундай хулоса Hiscox суғурта компанияси томонидан ўт-
казилган биринчи кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликнинг жавобгарлигини 
суғурталаш бўйича тадқиқотлари натижасида юза келган. Hiscox суғурта ком-
панияси мутахассислари томонидан ўтказилган иккинчи тадқиқот натижалари 
шуни кўрсатдики, Буюк Британия, Германия, Франция ва Голландиядаги 1000 
та кичик бизнес эгаларининг атиги 22 % мавжуд суғурта турлари ва қандай ри-
скларни суғурталаш мумкинлиги тўғрисида маъмулотларга эга эдилар. Суғур-
талаш тўғрисидаги ва унинг имкониятларини яхшироқ тушинадиган Германия 
кичик бизнесининг 33 фоизига нисбатан Буюк Британиянинг кичик бизнеси 
учун бу рақамлар энг паст (19 %) эди. Бундан ташқари олиб борилган таҳлиллар 
натижасига кўра Европа Иттифоқининг кам сонли кичик бизнес корхоналари 
(9 %) суғуртани уларга бизнесда кўпроқ рискларни олиш имкониятини бериш-
нинг бир усули деб билишади, чунки тадбиркорликнинг моҳияти рискли фао-
лиятдир шу сабабдан тўғри танланган суғурта уларга рискларни бошқаришга 
ёрдам беради. 
Ўзбекистонда 2019 йил якуни бўйича ҳисобот маълумотларига кўра, 40 та 
суғурта компанияси томонидан 7 401 287 та шартнома тузилган ёки 2018 йил-
нинг шу даврига нисбатан солиштирилганда 112,0 фоизни ташкил этган. 2020 
йил 1 январь ҳолатига кўра, суғурта фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқини бе-
рувчи жами 41 та лицензия берилган. Шулардан республикада 36 нафар суғур-
та компаниялари фаолият юритган. Буюк Британиянинг New Frontier ташки-
лотининг берган маълумотларига кўра, жами суғурта мукофотларининг ялпи 
ички маҳсулотга нисбати орқали аниқланадиган “Суғуртанинг кириб келиш 
даражаси” (Insurance Penetration Rate) кўрсаткичи дунё миқиёсида 6,35 % ни, 
Ўзбекистонда эса бу кўрсаткич бор-йўғи 0,35% ни ташкил этади. Дунёда аҳоли 
жон бошига суғурта мукофотлари 847 еврони ташкил этган бўлса, Ўзбекистон-
да бу кўрсаткич 5,1 еврога тенг бўлган. Бу эса мазкур хизматнинг паст даражада 
эканлигини англатади. Сўғурталаш ишлари бўйича давлатлар ичида етакчилик 
Гонконгга тегишли бўлиб, суғурта мукофоти жон бошига 7,5 минг еврони, энг 
кам кўрсатикич эса 5 еврони ташкил қилиб, Нигерия давлатига тўғри келади.
Ўзбекистонда суғурта хизматлари бозорининг ҳозирги ҳолатининг хусуси-
ятларидан бири бу хўжалик юритувчи субъектларнинг суғурта соҳасининг мав-
жуд имкониятлари тўғрисидаги маълумотлардан хабардор эмасликлари. Кичик 
бизнесни суғурталашга бўлган талабнинг йўқлигини асосан суғурта орқали 
рискларни бошқариш имкониятлари ва усуллари тўғрисида маълумотларнинг 
етишмаслиги ва мамлакатда кичик бизнесни рискларини суғурталаш бўйича 
мавжуд 41 та сўғурта компанияларида таклифлар йўқлиги билан боғлиқдир. 
Ўзбекистон суғурта бозорида кўплаб суғурта компанияларининг мавжудлиги-
га қарамасдан кўплаб тадбиркорлар суғурта хизматларидан фойдаланишга шо-
шилмаяптилар. Хусусий ва кичик бизнес фаолиятидаги рискларни суғурталаш 


158
турлари ривожланишининг муҳим омили сифатида суғурта бозори инфратузил-
масининг паст даражада ривожланиши ҳисобланади. Суғурта субъектларининг 
суғурта жараёнлари, яъни суғуртага қабул қилинаётган объектларни баҳолаш, 
суғурта даъволарини кўриб чиқиш ва ҳал қилишдаги иштирок этиши республи-
када қониқарли даражада эмас. Бироқ, халқаро тажрибаларда шуни кўришимиз 
мумкинки суғурта институтлари хўжалик юритувчи субъектларнинг суғурта бо-
зорини ривожланишида ва фаолият кўрсатишида муҳим роль ўйнайди.
2021 йилнинг 2-4 сентябрида Тошкент шаҳрида Ислом тараққиёт банки 
Бошқарувчилар кенгашининг 46-йиллик йиғилиши бўлиб ўтди. Ушбу анжуман-
га Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 2- сентябрь куни 
ташриф буюрди.
Давлатимиз раҳбари меҳмонларни қутлаб, Ўзбекистоннинг мазкур банк 
билан ҳамкорлиги, истиқболдаги муҳим масалалар ҳақида нутқ сўзлади ва нутқ 
давомида: “Халқаро ислом савдо-молия корпорацияси ҳамда Инвестициялар ва 
экспорт кредитларини суғурталаш ислом корпорацияси томонидан молиявий 
инструментларни кенгайтириш лозимлиги қайд этилди. Бу эркин савдони рағ-
батлантириш, инвестициявий хатарларни суғурталаш, транспорт ва логистика 
инфратузилмаларини ривожлантиришга ҳисса қўшади” деган фикрларни айтиб 
ўтди.
Юқоридагилардан хулоса қиладиган бўлсак, суғурта хизматлари бутун жа-
хон тадбиркорлик субъектлари учун жуда аҳамиятли омиллардан эканлиги маъ-
лум бўлди. Мамлакатимизда суғурта бозориши шакллантириш, суғурта турла-
рини кўпайтириш, мавжуд суғурта компаниялари томонидан тадбиркорлик фа-
олиятларини сўғурталашнинг жаҳон стандартларига мос келувчи хизматларини 
ташкил этилиши ва ривожланган мамлакатлар суғурта хизматлари бозорини 
ўрганган ҳолда миллий суғурта тизимини шакллантириш мақсадга мувофиқ деб 
ўйлаймиз. 

Download 4,77 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   93   94   95   96   97   98   99   100   ...   247




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish