2021-yil 25-noyabr 2021-yil



Download 4,77 Mb.
Pdf ko'rish
bet87/247
Sana12.07.2022
Hajmi4,77 Mb.
#782054
1   ...   83   84   85   86   87   88   89   90   ...   247
Bog'liq
“Qishloq xo‘jaligini rivojlantirish orqali oziq ovqat xavfsizligini

Аннотация
В случае глобальной пандемии важно, чтобы коммерческие предпри-
ятия поставляли свои товары и услуги, не выгоняя население из своих домов, и разраба-
тывали маркетинговые стратегии для эффективной организации своей деятельности. 
В статье развиваются научные выводы и рекомендации по маркетинговым стратеги-
ям эффективной организации торговли в условиях пандемий.
Abstract:
 in the case of a global pandemic, it is important that commercial enterprises 
deliver their goods and services without expelling the population out of their homes and develop 
marketing strategies in the effective organization of their activities. The article develops scientific 
conclusions and recommendations on marketing strategies for effective organization of trade in 
a state of pandemics.
Коронавирус бутун дунёда инсонлар ҳаёти ва соғлиғига хавф солиш билан 
бир қаторда иқтисодиётнинг турли соҳалари саноат, савдо ва хизмат кўрса-
тиш, соғлиқни сақлаш ҳамда туризмга катта салбий таъсир кўрсатмоқда. 2019 
йилнинг охирида аниқланган коронавирус инфекцияси дастлаб Хитойда кенг 
тарқалиб аҳолисининг 82 мингга яқинига юқиб 3 мингдан ортиқ инсонларнинг 
ҳаётига зомин бўлди, натижада бу инфекция дунё миқёсида 200 дан ортиқ мам-
лакатга тарқалиб 1 млндан ортиқ инсонларга ҳаётига хавф солмоқда.[6] Бунинг 
натижасида дунё миқёсида Пандемия эълон қилиниб, мамлакатлар ўртасида 
чегаралар қатъий тартибда назоратга олинди ҳамда импорт экспорт амалиётла-
рига қисқарди. Бутун дунё ишлаб чиқариш тизимига қиймат занжирига салбий 
таъсир қилди. Унинг оқибатлари эса бизнес вакиллари, истеъмолчилар ва халқа-
ро иқтисодиётга таъсир этмоқда. 


136
Глобал иқтисодиёт тизимини бир қисми бўлган Ўзбекистон иқтисодиёти-
нинг жадал ривожланаётган тармоқлари бўлмиш туризм, транспорт, фармацев-
тика ва тўқимачилик саноатига ҳам мазкур омиллар таъсир қилмоқда, бу эса ўз 
навбатида ушбу ҳолатнинг салбий таъсирларини юмшатиш бўйича самарали 
олдини олувчи чоралар кўришни талаб қилмоқда. 
Мамлакатимизда коронавирус пандемиясининг иқтисодиёт тармоқларига 
салбий таъсирини камайтириш бўйича зарур чора-тадбирлар кўрилмоқда. Мам-
лакатимиз Президентининг 2020 йил 19 мартдаги “Коронавирус пандемияси 
ва глобал инқироз ҳолатларининг иқтисодиёт тармоқларига салбий таъсирини 
юмшатиш бўйича биринчи навбатдаги чора-тадбирлар тўғрисида” ва 2020 йил 3 
апрелдаги “Коронавирус пандемияси даврида аҳоли, иқтисодиёт тармоқлари ва 
тадбиркорлик субъектларини қўллаб-қувватлашга доир қўшимча чора-тадбир-
лар тўғрисида” Фармонлари имзоланди. Мазкур ҳужжатлар билан пандемия на-
тижасида йўқотишларни бошдан кечираётган субъектларга қатор солиқ имти-
ёзлари берилиши ҳамда бизнесни шартномаларни форс-мажор ҳолатига кўра 
олиб боришни кўзда тутилган. Унга кўра 2020 йилнинг 1 октябрига қадар тад-
биркорларнинг фойдаланилмаётган объектларига нисбатан мол-мулк ва ер со-
лиғининг оширилган ставкалари қўлланилмаслиги, жорий йилнинг 1 апрелидан 
1 июлигача туристик (меҳмонхона) йиғим ҳисоблаш ва ундириш тўхтатилиши, 
ташқи савдо фаолиятини амалга оширувчи тадбиркорлик субъектлари транс-
порт xаражатларининг бир қисмини компенсация қилиш белгиланган. Бундан 
ташқари, карантин даврида тадбиркорларнинг ҳисоб рақамини тўхтатиб қўйиш 
тақиқланади. Аҳолига товарларни етказиб бериш ҳамда ташиш хизматларини 
кўрсатиш учун лицензия олиш талаби вақтинчалик бекор қилинди. [1]
Пандемиянинг мамлакатимизга таъсири натижасида газ экспортидан ке-
ладиган тушум 765 миллион долларга камайиши, асосий савдо ҳамкорлари-
мизнинг миллий валюталари қадрсизланиши ва тўлов қобилиятининг пасайи-
ши валюта тушумини 500 миллион долларга камайтириши мумкин. Хорижий 
сайёҳлар сони 500 мингга, мос равишда тушим 150 миллион долларга камайиш 
эҳтимоли бор. Ялпи ички маҳсулот 1,8 фоизгача, экспорт ҳажми 1,1 миллиард 
долларгача қисқариши хавфи башорат қилинмоқда. [9] Юзага келган вазиятни 
ҳисобга олган ҳолда, иқтисодиётдаги йўқотишлар ўрнини қоплаш учун зарурий 
захира яратиш, барча захира ва қўшимча имкониятларни сафарбар этиш пиро-
вардида мамлакатимизда макроиқтисодий барқарорликни таъминлаш ҳукумат 
олдига қўйилган асосий вазифа бўлиб қолмоқда. Юқоридаги вазифаларни бажа-
риш учун Фармон билан Молия вазирлиги ҳузурида 10 трлн. сўм миқдоридаги 
“Инқирозга қарши курашиш жамғармаси” ташкил этилди. [2]
Бугунги кундаги коронавирус сабаб жаҳон иқтисодий ўсиш суръатлари-
нинг пасайиши ва глобал иқтисодий инқирозни келтириб чиқариши иқтисо-
дчи олимлар томонидан прогноз қилинмоқда. (S&P Global Ratings халқаро 
рейтинг ҳисоботи).[6] Иқтисодчилар эса бу даврни буюк депрессия даврига 


137
тенглаштирдилар. Коронавирус пандемияси шароитида ривожланган давлат-
ларнинг глобал иқтисодий ўсиш суръатлари пасаймоқда ва 2020 йил бошидан 
жаҳон иқтисодиётининг ўсиши 1-1.5% ни ташкил қилди.
Франциянинг иқтисодиёт ва молия вазири лавозимида фаолият юритаёт-
ган Брюно Ле Мэр “France Info” радиоси орқали ўзининг чиқишида “Ғарбий 
мамлакатлар иқтисодиёти коронавирус пандемияси туфайли 1929 йилдан бери 
энг ёмон инқирозга дуч келди. Мамлакатда ишлаб чиқариш қувватини сақлаб 
туриш ва бизнесни қўллаб-қувватлаш кераклиги, Авиация ва автомобилсозлик 
соҳаларига ёрдам керак” деб таъкидлаб ўтди.[10]
Американинг йирик инвестицион банкларидан бири “Bank of America” 
(BofA) етакчи таҳлилчиси Мишель Мейернинг сўзларига кўра “Америка иқти-
содиёти рецессиядан қочиб қутула олмайди, муаммоларнинг асосий сабаби эса 
коронавирус тарқалишидир. Унинг ҳисоб-китобича, яқин вақт ичида АҚШда 
ишсизлик даражаси икки бараварга ортиши, ишсизлар сони эса иккинчи чорак 
давомида ойига бир миллион кишига ўсиб боради.
Айни пайтда кўплаб корхона менежерлари бу вазиятда қандай қилиб ўз 
ишчилари иш ўринларини қисқартирмаган ҳолда сақлаб қолиш, хом ашё билан 
корхонани ўз вақтида таъминлаш ҳамда ишлаб чиқарилган товар ва маҳсулот-
ларни ички ҳамда ташқи бозорларга сотиш, маркетинг ноаниқликларини тўғри 
аниқлай олиш каби муҳим масалаларни ҳал этиш чораларини излашмоқда.
Шунинг учун маркетинг, фирма(корхона)ни бозорда кўзлаган мақсадига 
эришиш йўлидаги доимий ташаббускорлик, ташкилотчилик, режалаштириш, 
жорий ҳамда стратегик бошқариш жараёнидир. Маркетинг жараёни Г.Л.Багиев 
ва бошқалар[3] фикрича эҳтиёжни ўрганиш, маҳсулот(хизмат)ни харидорлар 
ва бозор имкониятлари даражасида ишлаб чиқариш, тақсимлаш, сотиш билан 
боғлиқ бўлган харакатлар ва босқичлар мажмуасидан иборат.
Савдо фаолияти бугунги кунга келиб қиёсий жиҳатдан олсак, мушкул аҳвол-
га тушиб қолди. Мамлакатимизда вилоятлар аро транспорт қатновини чеклан-
ди, шаҳарларда жамоат транспортлари (автобус, метро, йўналишдаги транс-
порт) қатнови вақтинча тўхтатилди. Карантин даврида истеъмолчиларнинг 
катта қисми ноозиқ-овқат товарлар эмас, балки озиқ-овқат товарларни сотиб 
олишмоқда. Бу эса мамлакатимизда ноозиқ-овқат товарлар ишлаб чиқариш кор-
хоналари олдида ўзига хос муаммоларни келтириб чиқармоқда. 
Пандемия ҳолатида хар бир мамлакат аҳолисини соғлиғини асраш ва улар 
товар ҳамда хизматларга бўлган эҳтиёжларини қондиришда савдони телемарке-
тинг ва рақамли маркетинг стратегияларини қўллаш орқали таъминлаш маҳим 
аҳамият касб этади. Бу борада бизнинг мамлакатимизда ҳам бир қатор ишлар 
амалга оширилмоқда, мисол учун ошхоналар учун телевидениеда бериладиган 
рекламалар пул тўловсиз кўрсатилмоқда ҳамда бир қатор савдо корхоналарнинг 
телеграм каналлари ва интернет сайтларида товарлар савдосини йўлга қўйилди. 
Шу орқали бозорлардаги истеъмолчилар тўпланишини олдини олиш орқали 


138
пандемия ҳолатидан ҳимоя қилиш имконияти яратилмоқда, лекин шундай бўлса 
ҳам харидорлар савдо шохобчаларида товар ва хизматларни харид қилмоқдалар. 
Савдо шохобчалари ва истеъмолчилар ўртасидаги алоқани рақамли маркетинг 
стратегияларини фойдаланган ҳолда ўрнатиш мамлакатимизда рақамли иқтисо-
диётни шакллантиришда бош омиллардан бири бўлиб ҳисобланади. 
Рақамли маркетинг бу рақамли ресурслар бўлмиш интернет, мобиль те-
лефонлари истеъмолчилар учун маҳсулотларнинг реклама қилиш ёки уларга 
бўлган мотивни шакллантириш мақсадида рақамли реклама дисплейларидан 
оқилона фойдаланишдир.[4] Рақамли маркетинг электрон медиа воситалари 
орқали маҳсулот ва брендларни намойиш қилишдир. У анъанавий маркетингдан 
фарқ қилиб, ўз ичига рақамли маркетинг каналлари ва методларини қамраб ола-
ди. Рақамли каналларнинг нарх самарадорлиги ва интерактивлиги истеъмолчи 
ҳамда корхоналар орасида тўғридан-тўғри мулоқотни амалга ошириб, марке-
тологларни ўзларининг истеъмолчилари билан тез-тез алоқада бўлиб туришни 
таъминлаш билан бирга, кам сарф-харажат орқали интерактивлик ва персонал-
ликни оширади.
Хулоса ўрнида шуни таъкидлаш мумкинки, савдо шахобчалари томонидан 
истеъмолчиларга савдони амалга оширишда рақамли маркетинг стратегияла-
ридан фойдаланиш ҳамда ўз товарларини ҳудудларга етказиб бериш хизматини 
ташкил қилиш керак деб ўйлаймиз. Самарали веб-тармоқларни яратишдан фой-
даланган ҳолда истеъмолчиларни ўзига жалб қилиш ва уларнинг муайян брендга 
содиқлигини ошириш бугунги куннинг долзарб масалалари бўлиб қолмоқда.

Download 4,77 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   83   84   85   86   87   88   89   90   ...   247




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish