2021-yil 25-noyabr 2021-yil


АҲОЛИ БЎШ ПУЛ МАБЛАҒЛАРИНИ ИЧКИ ИНВЕСТИЦИЯ



Download 4,77 Mb.
Pdf ko'rish
bet85/247
Sana12.07.2022
Hajmi4,77 Mb.
#782054
1   ...   81   82   83   84   85   86   87   88   ...   247
Bog'liq
“Qishloq xo‘jaligini rivojlantirish orqali oziq ovqat xavfsizligini

АҲОЛИ БЎШ ПУЛ МАБЛАҒЛАРИНИ ИЧКИ ИНВЕСТИЦИЯ 
СИФАТИДА ИҚТИСОДИЁТГА ЖАЛБ ЭТИШ 
ЙЎНАЛИШЛАРИ
А.К.Аймухаммедова,
 “Корпоратив иқтисодиёт ва бизнес таҳлил” 
 
кафедраси катта ўқитувчиси, ТДИУ
Аннотация:
Мақолада иқтисодий тараққиётнинг замонавий босқичида акса-
рият ишлаб чиқариш тармоқлари ўз маблағлари ҳисобига инвестицион фаолиятни 
ташкил этиш, аҳоли томонидан киритиладиган инвестицияларнинг ўсиш суръатла-
ри ва аҳоли бўш пул маблағларини иқтисодиёт соҳаларини ривожлантиришга инве-
стиция сифатида киритиши тўғрисида баён этилган.
Таянч иборалар:
 инвестиция, инвестицион фаолият, аҳоли жамғармалари, пул 
маблағлари
Аннотация: 
В статье утверждается, что на современном этапе экономического 
развития большинство отраслей промышленности организуют инвестиционную дея-
тельность за счет собственных средств, темпов роста инвестиций, осуществляемых 
населением, и введения свободных денежных средств в население в качестве инвестиций 
в развитие экономических сфер.
Abstract: 
In the article, it is stated that at the modern stage of economic development, the 
majority of industrial sectors organize investment activities on the account of their own funds, the 
growth rate of investments made by the population and the introduction of free money into the 
population as an investment in the development of economic spheres.
Инвестицион фаолиятнинг муҳим шартларидан бири, уни қайси маб-
лағлар ҳисобидан амалга оширилиши ҳисобланади. Бозор иқтисодиётига 
ўтишнинг дастлабки йилларида инвестициялар фақат давлат маблағлари 
ёки давлат капитал қўйилмаларини ўзлаштириш ҳисобига, чет эллардан 
давлат кафолати остида ёки бевосита корхоналар кафиллиги асосида жалб 
қилинди. Инвестиция фаолиятининг асосий манбалари давлат бюджети 
маблағлари бўлиб келди. Иқтисодий тараққиётнинг замонавий босқичида 
аксарият ишлаб чиқариш тармоқлари ўз маблағлари ҳисобига инвестици-
он фаолиятни ташкил этиши керак. Шунингдек, аҳолининг бўш пул ма-
блағларини саноат корхоналарига инвестиция сифатида киритишга эъти-
бор қаратиш лозим. 
Аҳоли жамғармалари бутун дунёда инвестициялашнинг асосий манба-ла-
ридан бири ҳисобланади. Ўтган асрнинг 60-80 йилларида аҳоли жамғармалари 
улуши энг юқори бўлган давлатлар, яъни Япония - 20 %, Германия, Франция, 
Италия - 11-12 % катта ўсиш суръатларига эришдилар.


133
Сўнгги йилларда Ўзбекистон иқтисодиётининг реал секторига инвести-
циялаш мақсадида фуқароларнинг жамғармаларини жалб қилиш учун баъзи 
қадамлар ташланмоқда. Ана шу мақсадларда аҳоли даромадларини ошириш 
бўйича чоралар ишлаб чиқилмоқда. Аҳоли пул даромадларини ошириш, унинг 
таркибида тадбиркорлик даромадларининг улушини кўпайтириш тадбирлари 
амалга оширилаяпти.
Аҳоли томонидан киритиладиган инвестицияларнинг ўсиш суръатлари кўп 
омилларга боғлиқ. Авваламбор, инвестициялар ҳажми олинган даромаднинг 
истеъмол ва жамғармага тақсимланишига боғлиқ. Аҳолининг ўртача даромади 
паст бўлганда уларнинг асосий қисми (70-80%) истеъмолга сарфланади. Аҳоли 
даромадлари ўсиб бориши жамғаришга юбориладиган қисми ошиб боришига 
сабаб бўлади. Умумий даромадда жамғариш улуши ошиб бориши инвестици-
ялар ҳажми ўсишига олиб келади ва аксинча. Аммо, бу шарт аҳолини давлатга 
ишончи юқори бўлганда, давлат фуқаролар инвестицион фаоллигини таъмин-
лаганда ва кафолатлаганда бажарилади.
Шўролар даврида аҳоли қўлида кўплаб пул маблағлари тўпланиб қолди ва 
аҳолининг бўш пул маблағлари ишлаб чиқаришни ривожлантиришга киритил-
май, банкларга жойлаштирилди. Аҳолининг даромадлари ўсиб бориши даври 
ишлаб чиқаришни пасайиб бориши билан тўғри келади. Шундай қилиб, халқ хў-
жалигида ишлаб чиқариш билан боғланмаган ҳолда турли хил пул даромадлари-
нинг ўсиб бориш жараёни намоён бўлди. Қимматбаҳо қоғозлар бозорида заём-
ларнинг чиқарилиши бу жараённи янада тезлаштирди. Давлат томонидан олиб 
борилаётган аҳолини иқтисодий муҳофаза қилиш сиёсати эса ушбу жараёнга 
қўшимча бўлди. Аҳоли пул маблағларини жамғаришни йўлга қўйишда рақобат-
дош муқобил усуллар жорий этилмади, бу эса аҳоли томонидан миллиард сўм-
лик молиявий капитални ҳамда ноишлаб чиқариш мулкини жамғаришга олиб 
келди. Инфляция асосида жамғарилган тижорат капитали ишлаб чиқаришга 
киритилмади, бу гиперинфляциянинг ривожланишига ҳамда мутлақ товар-пул 
номутаносиблигининг пайдо бўлишига олиб келди. Шунинг учун бугунги кун-
нинг асосий вазифаси тадбиркорларни ўз тижорат капиталини ишлаб чиқариш-
ни йўлга қўйишга, яъни бўш пул маблағларни ишлаб чиқариш инвестицияларига 
айлантиришга даъват этишдир. 
Баъзи маълумотларга қараганда, дунё бўйича давлатдан яширилган хўжалик 
фаолияти улуши ялпи миллий даромаднинг учдан бир қисмидан то ярмигача 
бўлган миқдорни ташкил этаркан. Бугун хуфёна иқтисодиёт ўрганилаётган бир 
пайтда, аҳолининг қўлидаги бўш пул маблағлари яширин жамғарилиши ўрни-
га улар саноат корхоналарига ёки бошқа тармоқлардаги ишлаб чиқаришларга 
жалб этилиши лозим. 
Аҳоли бўш пул маблағларини иқтисодиёт соҳаларини ривожлантиришга 
инвестиция сифатида киритиши тадбиркорликнинг бир тури - молиявий тад-
биркорликдир, бунинг натижасида аҳоли қўшимча даромад олиб, турмуш да-


134
ражаси ошади. Аҳолининг қўлидаги бўш пул маблағлари йирик саноат корхо-
наларига жалб этилибгина қолмай, бўш маблағларни саноат соҳасидаги кичик 
бизнес ва тадбиркорликни, жумладан оилавий тадбиркорликни ташкил этиш 
учун ҳам йўналтириши мумкин. Бунинг учун бугунги кун талаблари асосида бўш 
пул маблағларига ва мулкка эга бўлган аҳолининг ҳуқуқларини ҳимоя қилувчи 
қонунлар ишлаб чиқилиши лозим. Бугунги кунда кичик бизнес ва тадбиркор-
ликни кенгайтириш учун бизнеснинг янги ташкилий-ҳуқуқий шакли сифатида 
оилавий бизнесни янада такомиллаштириш даври келди, мамлакатимизда биз-
несни ташкил этишнинг ушбу шакли бизнесни юритишда юзага келган миллий 
анъаналаримизга, хўжалик юритиш фаолиятининг мавжуд ҳолатига тўла мос ке-
лади, бундай бизнесни ташкил этишнинг қонунчилик базаси яратилса, оилавий 
бизнеснинг ҳуқуқий кафолатлари кучайтирилса, иқтисодиётнинг турли соҳа-
ларида унинг жадал ва кенг ривожланиши ҳамда янги иш ўринлари очилишга 
шароит яратилади. 
Ўзбекистонда инвестицион бозорларни ривожлантиришга эътиборни ку-
чайтириш лозим. Инвестицион бозор деганда қимматли қоғозлар бозори ёки 
фонд бозори тушунилади, яъни ривожланган мамлакатларда акциялар, обли-
гациялар ва бошқа қимматли қоғозларга маблағ сарфлаш инвестицияларнинг 
энг кўп тарқалган шакли ҳисобланади. Хорижда молия бозори доирасида ин-
вестицион ресурслар мулкдорлари ва уларни истеъмол қилувчилар ўртасида 
молиявий воситачилар ҳаракат қилади. Молиявий воситачилар аҳоли ёки уй 
хўжаликларини ўрганиб чиқиб, уларнинг бўш турган пул маблағларини керакли 
соҳаларга йўналтириш билан шуғулланади. 
Аҳоли уюшган (банк омонатлари, қимматбаҳо қоғозлар) ва уюшмаган (қўлда 
бўлган) жамғармаларга эга бўлади. Уюшган жамғармалар молия бозори қатна-
шчилари ёрдамида инвестицияларга айлантирилиши мумкин, аммо уюшмаган 
жамғармалар инвестициялар учун фақат салоҳиятли ресурс ҳисобланади. Молия-
вий воситачилар уюшмаган жамғармаларни жалб этиш билан шуғулланади. 

Download 4,77 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   81   82   83   84   85   86   87   88   ...   247




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish